АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

БССТ янги дори воситаларининг нархларини изоҳлаш мақсадида ҳамкорликнинг очиқлик жараёнлари бўйича янги докладни намойиш қилмоқда

07.04.2015

Комплексли тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, яқинда БССТ минтақавий бюроси нашрида Европа ҳудудида татбиқ этилувчи қимматбаҳо дори воситаларининг купаётганлиги бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан аҳолини улардан фойдаланиш миқдорини камайтирмоқда.

Соғлиқни сақлаш миллий тизимида учраётган айрим қийинчиликлар олиб борилган тадқиқотларда аниқ ёритиб борилган. Унда БССТ фақатгина кам миқдордаги Европа мамлакатларида янги дори воситаларининг чиқим самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этган; бу эса дори восмиталарининг нархига ва қабул қилинган қарорлар жараёнини муракаблашишига олиб келган.

Умуман янги дори воситаларини етказиб беришда ҳукумат ва фармацевт воситаларининг ишлаб чиқирувчилари орасида тузилган шартнома жараёнлари етарли даражада очиқ эмас,-деган хулосага кеплинган. Тадқиқотларда айтилишича, мамлакатлар ҳакморликни кучайтириши ва йиғилган тажрибалар билан бир-бирини хабардор қилишлари лозим. Айнан ана шу шароитда улар очиқликка эришадилар ва дори воситаларига ўрнатилган нархлар сиёсатининг очиқлигини таъминлайди.

“Европада янги дори воситаларидан фойдаланиш: сиёсатдаги техник обзор ташаббуси, ҳамкорлик ва тадқиқотлар имконияти” докладида 27 мамлакатлар бўйлаб олиб борилмоқда ва янги дори воситаларининг нархларининг оммабоплаштириш бўйича янги услублар, шунингдек препаратларга нарх қўйиш бўйича муайян чекловлар амалга ошириш масалаларини ечишда Европа ҳудудидаги давлатларнинг соғлиқни сақлаш идоралари томонидан фойдаланилаётган турли услублар кўриб чиқилган. Шунингдек унда янги препаратларни жорий этиш жараёнида қиммат дори воситаларини арзонлаштириш бўйича мамлакатлар ҳукуматига ёрдам бериш “ассортимент” сиёсий чора-тадбирларини намойиш қилиш чоралари ҳам изоҳланиб ўтилган.

Бизнинг вазифамиз - мамлакатлар учун янги дори воситаларини ўзлаштириш учун мўлжалланган маблағдан максимал фойда олиш йўлларини аниқлашга ёрдам беришдир. Бироқ асосий мақсадимиз-беморларни қиммат, бироқ таъсир доираси тор бўлган препаратлардан холос этиш”,-дейди БССТ минтақавий Европа бюроси директори Zsuzsanna Jakab

Европа мамлакатлари жорий қилаётган янги дори воситаларининг миқдори йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан сурункали касалликлар учун препаратлар, яъни онкологик касалликлар, диабет, гепатит касалликлари учун мўлжалланган дори воситалари ҳам, ўз навбатида кўпаймоқда. Фармацевтика компаниялари, сарфланган даромадни тезроқ чиқариш мақсадида эски дори воситаларига қараганда янги кашф қилинган дори воситаларининг нархларини бирмунча юқори баҳолашади.

Ҳукуматлар учун эса нархларнинг ўсиб бориши ва аҳолини сотиб олиш даражаси ўртасидаги балансни сақлаб қолиш кундан-кун қийинлашиб кетмоқда.

Докладда ушбу масалани истиқболли ечимларининг бир қанча чора-тадбирлар кўриб чиқилди:

  • Сиёсатни шакллантиришда очиқликни таъминлаш ва ҳамкорликни кучайтириш;
  • Бошқарув идоралари ва фармацевтика компаниялари ва ҳукумат ўратисидаги ҳамкорликни кўчайтириш;
  • Сурункали касалликларга, шунингдек талаб кучли бўлган ва камдан кам учрайдиган касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларига алоҳида эътибор қаратиш.

“Ҳаммага маълумки янги препаратнинг пайдо бўлиши кўпчиликда умидни янада кўчайтиради, аммо ҳукуматлар янги ишлаб чиқарилган дори дармонларни сотиб олишда, биринчи навбатда уларнинг нархлари самарадорлигига тўғри келиши ҳақида ўйлаб кўришлари керак,- дейди “Соғлиқни сақлаш ва дори воситаларини технологияси” лойиҳаси бошлиғи Hanne Bak Pedersen. –Бизнинг докладимизда янги препартларнинг нархларини камайтириш тўғрисида фармацевтика саноати билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва муассасалар билан самарали келишувлар олиб боришга самарали таъсир кўрсатиш ва бу борада янада очиқликни таъминлашга имкон яратувчи тенденция, методлар ва аниқ далиллар ҳақида маълумотлар берилган.

Ушбу докладни тайёрлашда Минтақавий бюро билан қўйидаги муассасалар ҳамкорлиқ қилишдилар: Эмилия-Романья ҳудуди соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам бошқармаси; Австрия жамоатчилик соғлиқни сақлаш институти; Каролинск институти; Иқтисодий ва сиёсий илмлар Лондон мактаби; Иқтисодий ҳамкорлик ва соғлиқни сақлаш ташкилоти; Нидерландия ва Норвегия ҳукуматлари.


Back to the list

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz