АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги бюллетени: 90 нашр, 4-номер, 2012 йил апрел

ГРИПП БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА ЖССТ-нинг РЕЖАСИ: ИККИ ЙИЛ ЎТИБ


Michael L Perdue a & Tim Nguyen b

a. FluSolutions Consulting, LLC, Hilo, HI 96720, United States of America.
b. World Health Organization, Geneva, Switzerland.

Корреспонденция Michael Perdue (эл. почта:mlpatlarge@gmail.com).


2009 йил ноябрь ойида Жаҳон Соғлиқни сақлаш вазирлиги доирасида грипп бўйича Глобал дастур илмий тадқиқотчилари, молиялаштирувчи ташкилотлар, соғлиқни сақлаш вазирлигида фаолият олиб борувчи шахслар ва илмий тадқиқотларни грипп бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилиши, шунингдек уни жамоатчилик саломатлигига таъсирини баҳоловчи 35 нафар мамлакатдан ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш жамоатчилик идоралари вакиллари иштирокида консультация ўтказди.


Беш нафар соҳа, йўналиш, тадқиқот аниқланиб, ЖССТ расмий веб-cайтига сўровнома ҳужжатлари тайёрланди ва сайтга жойлаштирилди. Ушбу йўналишилар қисқа ва мувофиқ номда яъни: рискни камайтириш; касаллик тарқалишини чеклаш; таъсирни минималлаштириш; даъволаш ва даъволлаш услубларини илғорлаштириш ҳисобланади. Ҳар бир йўналиш грипп бўйича олиб борилаётган ва тадқиқ этилаётган кўплаб “йўналишларга” бўлинади. 2010 йилнинг бошида илмий тавсияномалар билан бойитилган режа нашр этилди. ЖССТ нинг бюллетени; 90-нашр, 4-номер, 2012 йил апрель. Икки йилдан кейин грипп пандемияси A(H1N1) -2009 йилда нашр қилинган ишлар обзори таклиф этилди. Бундан ташқари, 2011 йилнинг май ойида Соғлиқни сақлаш Бутунжаҳон ассамблеясининг 64 сессиясида тақдим этилган докладда, ЖССТга “грипп ва уни баҳолаш соҳасида илмий тадқиқотларнинг ҳар томонлама дастурини амалга ошириш” тақдим этилган эди. ЖССТ бунга жавобан 20 дан ортиқ режа асосида тавсия этилган ўта долзарб илмий тадқиқотлар адабиёт обзорлари таклиф этилди. 2011 йил ноябрида экспертлар гурурҳи ушбу обзорларнинг натижаларини кўрсатиш учун норасмий учрашув ва ишларнинг амалга ошириш жараёни ҳақида доклад тайёрлаб борди. 2010-2011 йилга келиб 4000 дан ортиқ публикациялар чоп эттирилди. Ушбу обзорларни ўтказиш натижасида илмий тадқиқот ўтказиш бўйича ЖССТ нинг асосий режасидаги 16 нафар “йўналишлар”дан ҳар биридан энг долзарбларини, шунингдек грипп бўйича олиб борилган зарурий тадқиқотлар бўйича глобал вазиятларни холис акс эттирувчи далиллар аниыланди.

Ҳали ёзиб тугатилмаган ишларнинг олиб борилиши тўғрисидаги докладда, умумий хулосалар ёзилиб, пастда келтирилган ҳар бир йўналиш доирасида муҳокамалар ва умуман асосий мавзулар келтириб ўтилади:

Рискнинг камайиши.Грипп вирусларининг янги штамларини аҳолига таъсир этиш рискини юмшатиш бўйича йўналтириш соҳаси бўйича ушбу тадқиқотлар инсонлар ва ҳайвонлар ўртасидаги алоқа бўлган ҳудудларда, яъни ҳайвон гўштларининг озуқавий аҳволи, қуш ва чўчқа гўштларини ишлатишда эпид назоратни ва биохавфсизликни кўчайтириш зарурияти муҳокама марказида бўлди. Бундан ташқари, грипп вирусларини юқитиришга олиб келувчи молекуляр ўзгариш тушунчасига қаратилган тадқиқот таҳлил қилинди.

Тарқалиб кетишни олдини олиш. Инсонда янги грипп вирусларини пайдо бўлишида илмий тадқиқотлар инфекция юбориш динамикасини пайдо бўлишига ва уни бартараф этишга қаратилган бўлади. Бугунда олиб борилаётган тадқиқотларнинг асосий урғуси инсонлар орасида вируснинг тарқалишига олиб келувчи жисмоний омиллар ётади, аммо трансмиссив вируслар генида молекуляр маркерлар ҳам тадқиқ этилади. Атрофдаги вирусларнинг сақланишини ва уларнинг мустаҳкам алоқалари, аэрозоллар ва трансмиссияларни тадқиқ этиш бўйича жараёнлар амалга оширилмоқда. 2009 йилдаги пандемия тўғрисидаги янги далиллар трансмиссияга таъсир кўрсатувчи бошқа омиллари дунёга келишига сабаб бўлди.

Таъсирнинг юмшаши. Тадқиқот йўналиши доирасида тарқалишни чеклаш бўйича тадқиқот муҳокама қилинди. Чунки айнан грипп вирусларининг чеклови пандемияга таъсирини камайтиради. Таъсирни иложи борича камайтириш асосида вакцинация ётади, шунинг учун гриппга қарши янги вакциналар, вакцинациянинг янги ёндошувлари ва сиёсати муҳокама қилинди. Янги ёндошувлар ҳужайралар асосидаги инновацион ва рекомбинантли вакциналарнинг “УНИРВЕСАЛ” қайта ишлови бўлиб, бунда адъювантларни дозировка ва ҳимояни кўчайтириш учун учун қўллаш, шунингдек заҳиралари кам миқдорда бўлган мамлакатларга янги ва мавжуд таехнологияларни юбориш ҳисобланади. Бироқ ушбу вакциналарни самарали юбориш учун салоҳиятли имкониятларимиз етарли эмас.

Даъволашни оптималлаштириш.ЛГриппни даъволаш унинг клииник белгиларига қараб, кенг диапозонлигига, яъни беморнинг иммун ҳолатига, ёшига, диагностик манбалар ва вирусга қарши препаратларнинг барқарорлиги билан боғлиқ ҳолда мураккаблашиб боради. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимидаги салоҳиятли имкониятлар мамлакат ва ҳудудга қараб ўзгариб боради. A(H1N1) – 2009 пендамия ва бошқа тиббий ёрдам кўрсатиш жойларида ишлатиладиган турли диагностик тестларнинг қиёсий мавжудлиги тўғрисидаги 60 дан ортиқ тадқиқотларни клиник хусусиятлари тўғрисидаги кўплаб тадқиқотлари натижалари нашр этилди. Янги вирусга қарши фармакокинетика ва шифобахш барқарорлик ва янги вирусга қарши ишланмалар соҳасида юзлаб тадқиқотлар ўтказилди. Бироқ гриппни тезда даъволаш ва бартараф қилишдаги салоҳиятли имкониятларимиздан иложи борича фойдалана олмаяпмиз. Услубларнинг илгари сурилиши. Замонавий методикаларни кенгайиши ва янги методикаларни ишлаб чиқиши эндигина бошланган гриппни ривожланиб кетишини олдини олишга хизмат қилади. Илмий тадқиқотларнинг асосий планида эпидназоратни кўчайтириш ва унга мувофиқ ҳисобот тайёрлаш, касалликни моделлаштириш ва уни трансмиссия қилиш, шунингдек информация юборишнинг янги стратегик шакллари бўйича тадқиқотлар олиб боришни кўчайтириш бўйича тавсиялар берилган.

Вакцинация ёки мавжуд инфекциялар натижасида касалликнинг юборилиш соҳаси ва унинг ўзгариши бўйича кўп миқдордаги тадқиқотлар натижасида кўплаб ишлар нашр қилинди. Бошқа тадқиқотлар марказида жамоатчилик соғлиқни сақлаш соҳасида инқироз вақтида жамоатчилик соғлиқни сақлаш идоралари ходимларига ва ОАВга риск бўйича маълумот етказиш масаласи туради.

2011 йилда ЖССТ консультация вақтида олиб борилган илмий тадқиқотлар плани бўйича 2009 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган катта миқдордаги тадқиқотларни ўрганиш мақсадида норасмий муҳокама қилиш, шунингдек муваффақиятларни баҳолаш, келгуси йўналишларни ўрганиб чиқиш учун форум тақдим тақдим этилди. Яқин ораларда тайёрланган обзорларнинг бир нечтаси ЖССТнинг веб-сайтида ишларнинг олиб борилиши тўғрисидаги доклад сифатида жойлаштирилади. Ушбу жараёнларнинг амалга оширилиши, яъни илмий тадқиқотларнинг доимий обзор жараёнлари тадқиқотчиларга, молиялаштирувчи ташкилотларга, грипп бўйича тадқиқотлар олиб борилиши учун заҳиралардан самарали фойдаланишда кўмак беради деган умид бор.

Библиография



ГРИПП СИРЛАРИ

Яқинда молекуляр секвенир ва микробиология соҳасида амалга оширилган муваффақиятлар инсон грипп вирусининг тарқалаши ва эволюцияси тўғрисидаги бизнинг тушунчамизни анча кенгайтириди. Аммо, жавоби топилмаган бир нечта саволлар фақатгина илмий тадқиқотларни айбдор қилмоқда.

Патрик Эдамс Репортажи


Грипп дунёсида жамоатчилик соғлиқни сақлашдаги етакчи ташкилотлардаги касалликларни тадқиқ этиш энг қийин ва таниш жараёнларидан ҳисобланади. 1932 йилда биринчи изолацияланган вирус –ортомиксовируслар оиласининг бир туркумига кирувчи аъзоси ҳисобланиб, ҳар йили мавсумий тарзда ҳар бир мамлакатда учраб туради. Соғлиқни сақлаш Умумжаҳон ташкилотининг далилларига кўра, ҳар йили 250 000дан 500 000 гача инсонлар ушбу касалликдан ҳалок бўлишди ва миллионлаб инсонларни оғир касалликларга чалинишига олиб келади

Охирги 300 йилда 10 нафар грипп пандемияси юзага келган бўлса, улардан 3 нафари фақатгина олдинги йилда, 1918 -1919 йилларда эса “Испанка” деб аталади. Ушбу пандемия инсоният тарихида касалликлар орасида ўлимни энг кўп келтириб чиқарувчи бўлиб, у бутун дунёда 20-50 миллиондан ортиқ ўлим ҳолатларини келтириб чиқарди. Бу каби инқирозлардан яна бирининг келажаги ва мавсумий гриппнинг жуда ҳам таҳликали эканлиги дунёда ОИВдан кейин жуда кўп ўрганишни ва тадқиқ этишни талаб қилади.

Охирги йилларда гриппнинг илмий тадқиқ этилиши учун ажратилган инвестиция туфайли вируснинг генетик таркиби бўйича муҳим янгиликлар амалга оширилди.Албатта,1918 йилдаги верус реконструкциясидан кейин, 2005 йилда АҚШ марказлари томонидан Атлантада касалликнинг профилактикаси ва касалликлари билан кураш бўйича олимлар инсон ва қуш ўртасидаги кўриниб турган тўсиқларни бартараф этувчи имкон берувчи вирусларнинг генетик ўзгаришларини амалга оширишга мувофиқ бўлдилар. Аммо шу билан бирга, Осиёда айланиб юрувчи H5N1 қуш штами худди шу нарсани қайтаради.

Бугунги кунда АҚШнинг Висконсин-Мэдисон Университет ва Нидерландиянинг Роттердамдаги Эразмуса Тибиий марказининг етакчи лабораторияларида H5N1 га янада кўпроқ штам қўйишни бошладилар. Аҳоли саломатлиги учун эҳтимолли рискларни муҳокама қилиш учун тақдим этилган қарама-қарши тадқиқотлар H5N1 юқори патогенли гемаглютин оқсилларига эга бўлган вируслар сассиққўзанлардан юқар экан.

Сассиққўзанлар грипп юқтиришда майда ҳайвонларнинг энг яхши намуна бўлиб, улар инсон гриппи вирусига ва инсонларда учрайдиган бир нечта симптомларга таъсирчан ҳисобланади. Бугунги кунда H5N1 инсонлар орасида тарқалиш - тарқалмаслиги аниқ эмас, олиб борилган бир нечта тадқиқотлар бўлиши мумкин эмас,- дея исботламоқдалар.

Аммо, сассиқўзанларни тадқиқ этиш натижасида олинган далиллар уни инсонлар орасида тарқалишини эҳтимоли кўпроқ эканлигини таъкидлайди. Янги геном технологиялари туфайли эрилиши кутилаётган муваффақиятларга қарамасдан бизнинг грипп эпидемиологияси борасидаги бошланғич тушунчамиз ҳалигача кенгайгани йўқ. 1980 йилларда кўп йиллар давомида ЦББ да фаолият кўрсатган эпидемолог Майкл Грэг “Бу каби умумий саволлар, яъни эпидемиянинг пайдо бўлишини ва йўқолишини қандай аниқ кучлар бошқараяпти ”,- деган саволлар вирусологлар ва эпидемилоглар учун ҳалиям муаммо бўлиб қолмоқда,-деган эди. Бугун ҳам ушбу муаммо ўз ечимини топгани йўқ.

Масалан, грипнинг мавсумийлигининг ечими ҳалигача топилгани йўқ.Қишки касалликларнинг аниқ вақтда қайтаралиши, яъни айнан ўртача ҳароратда бўлиши юқумли касалликларнинг жуда ҳайратланарли тарзда юзага келишидан далолатдир. Бироқ, ушбу картина иссиқ жойларда мавсумий юзага келишида моделнинг жуда ўзгариши ақлни ҳақиқатдан хиралаштиради,-дейди АҚШ Саломатлик миллий институти эпидемиологи Марта Нельсон. “ Улар мавсумий ёмғир, қуруқ мавсумлар билан боғлиқ бўлиши, ёки битта - иккита эпидемия жойига эга бўлиши мумкин”,-дейди у. Бу эса ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз. Нима учун бундай жараёнлар юз бериши тўғрисида текширилмаган ва ишончсиз бир нечта назариялар мавжуд холос.

Худди шу каби масалалар, яъни ушбу мавсумий штамлар қаерда олинганлиги ҳалигача ўз жавобини топгани йўқ.

Узоқ вақтлар давомида мавсумий гриппдаги эпидемиянинг глобал манбаси Жанубий Шарқий ва Жанубий Осиёлар ҳисобланиб келган, аммо Дьюка-Миллий Сингапур университети ушбу таклифга жуда ҳам шубҳа билан қаради. Ушбу тадқиқотлар натижасида, “ProceedingsoftheNationalAcademyofSciences” журналида ўтган йилнинг ноябрь ойида 2003 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда ўрта муътадил ва иссиқ иқлимларда яшовчи шаҳар марказлари орасидаги вирус миграцияси таққосланди. Ва шу кунгача ҳеч қандай районда грипнинг янги штами ҳеч бир районда кузатилган эмас.

Бундан ташқари, фақатгина ягона манба мавжуд эмас, балки вақти вақти билан бирига уланиб кетадиган маҳаллий эпидемиялар бор”- дейди ушбу тадқиқотнинг бош муаллифи, молекуляр эпидемиолог Дьюк – НУС Гэвин Смит. Олинган далиллар умумжаҳон репрезентатив ҳисобланмайди,-дейди у-аммо келажакда йирик тадқиқотлар келажакда пандемия вақтида вируснинг тарқалиш моделларини ўз ичига олиши ҳақидаги тасаввурни бериши мумкин. “Агар биз вирус қандай тушушини билганимизда эди, айтайлик Жанубий Америкада биз шунга мувофиқ керакли чора-тадбирларни” кўришимиз мумкин.

Грипп эпидемиологиясидаги яна бир кетма-кетликдаги муаммолари бошқалари хонаки ва ёввойи ҳайвонлар, жумладан қушлар ва чўчқаларнинг кўпайиши грипнинг эпидназорати далилларини етишмаслиги ҳисобланади.

“Биз ҳайвонларнинг кўпайишида вируслардан қайси бирига кўпроқ таянишимиз мумкинлиги ҳақида билиб олишимиз дарқор”,- дейди АҚШнинг Мемфис шаҳридаги Св.Джуда болалар илмий-тадқиқот касалхонасидаги Ричард Уэбби.

Уэбби 2009 йилда эпидназоратни асосан кўчайтириш Африка ва Осиёдаги парранда вирусига, бир вақтнинг ўзида Америкада чўчқа орқали ўтадиган пандемияси H1N1 бўлди. Инсон вирусларидаги рецепторларга эга бўла туриб, худди шунингдек қуш, чўчқа вируслари турли вирусларнинг геномли материаллари “бўғимларнинг аралашувига” олиб келиши мумкин.Ушбу феномен “Реассортация” каби машҳур бўлиб, пандемик салоҳиятли янги штамларни юзага келишига олиб келади.

Чўчқаларда H1N1 пандемик вируслар H3N2 вируслари билан бирга реассортацияси юзага келади, натижада 2011 йилда АҚШ да 12 нафар инсонлар зарарланган H3N2 вируси юзага келади. Ушбу вируслар инсондан инсонга юқувчи катта салоҳиятга эга бўлиб, пандемик таҳликага эга.

Илмий-тадқиқот гуруҳи Остерхаус вирусологияси ветеринасида юзага келган гуруҳни биринчи марта 1997 йилда номойиш қилди ва H5N1 инсонга қушлардан ўтиши мумкин,-деган тахминни илгари сурди.Ўшандан бери қушларнинг кўпайиши эътибор билан мониторинг қилиниб, пандемик тайёргарликни таъминлаш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда ва мувофиқ вакцинацияни қўллаш кўламини кенгайтириб, инсон ва ҳайвонлардаги грипп бўйича маълумотларни бирлаштирувчи глобал далиллар базасини яратди. Ҳайвонлар гриппи бўйича изоҳ Жанубий-Шарқий Осиёдаги қишлоқ хўжалиги ва фермерлик хўжаликлари секторларининг интенсификацияси ўсиб бориши билан боғлиқ ҳолда ривожлана боради.

“Бугун биз бошқа дунёда турибмиз”,-дейди юқумли касалликлар бўйича сиёсатни ўрганиш Илмий-тадқиқот гуруҳининг Банкокдаги бўлими директори Ричард Коукер. -Кундан кунга кўп миқдордаги вируслар қўшилиб бормоқда ва реассортация салоҳияти ўсиб, табиий танлов босими кучаймоқда,-дейди Ричард Коукер. «Биз янги вирусларнинг пайдо бўлишига хонаки ҳайвонлар саноати сабаб бўладими ёки улар ушбу тизимга тушиб қолувчи вирусларни кўчайтириш сифатида таъсир қиладими, билмаймиз». Агар биз шу нарсани аниқлаганимизда эди, дейди Коукер,-шундагина эпид назоратни самаралироқ ўтказган бўлар эдик ва озиқ-овқатларни хафвсизроқ қилиб, уларни таркибини яхшироқ назорат қилган бўлар эдик.

Шунингдек у, ушбу муаммо нуқтаи-назарларни янада чуқурлаштириб, касалликни келиб чиқишидаги таҳликани юмшатиш учун зарур ҳисобланиши мумкин бўлган соғлиқни сақлаш тизимидаги инвестицияларга, вакциналарга ва дори - дармонларга нисбатан ҳақиқий имкониятларни очиб беради. “Қандай мамлакатлар ва қанақа аҳоли етарли бўлмаган глобал ресурслар шароитидан манфаатдор бўла олади?,-деган савол ҳануз ўз жавобини топгани йўқ. Бугунги кунда унинг ечимини топиш учун ҳеч қандай механизм ишлаб чиқилгани йўқ”.

Бу борада билдирилаётган ҳар хил фикрларга қарамасдан, кам миқдордаги заҳираларни яна қаерга йўналтириш яхшироқ бўлар эди?,-саволга барчага бирдек тақсимланиши олдимизда турган энг долзарб масаладир,-дея жавоб бермоқда. Кўп миқдордаги штамлардан ҳимоянинг энг юқори босқичи моддаларнинг олиниши уйин қоидасини ўзгартириб юбориши тайин,- дейди Миннесот Университети ёнидаги юқумли касалликлар бўйича сиёсат ва илмий тадқиқотлар Маркази директори Майкл Остерхолм. -Бу эса вазиятни тубдан ўзгартириб юборади”. Бундан ташқари, улар устида тўлиқ олиб борилмаган иш, “Салоҳиятли етакчи кандидатлар” деб номланаиб, бу муҳим тадқиқот манбаларидан ҳисобланади. “Бизда илм бор,-дейди у.-Аммо ҳеч ким “ўлимни ҳатлаб ўтиб”” вакцинацияга кандидат бўлишга тайёр эмас- I дан II фазагача тажриба III фазагача лицензия ҳисобланади.

Остерхолм ушбу муаммони бугунги кундаги вакциналарга нисбатан нотўғри тасаввурнинг умумий муаммосини шундай тасвирлайди: -“Улар изоҳланаётганидек самарали эмас”-дейди у ўтган йили ўз касбдошлари билан ўтказган мета-анализ натижалари ҳақида гапира туриб. Чекланган мезонлардан фойдалана туриб, Остерхолм ва бошқа грипп тадқиқотчилари 5700 дан кўпроқ вакциналарнинг самарали тадқиқотларини олиб бордилар ва 1960 йилларда унинг натижалари нашр этилди. Лабораторияда тасдиқланган гриппнинг кутилаётган натижаси бўйича, 31 нафар мезонларга жавоб берувчи тадқиқотларнинг натижалари асосида, улар 18-65 ёшдаги инсонларнинг фақатгина 59% га мавсумий гриппга қарши ўтказилган вакциналар таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда “самарадорлик” вазияти остида лаборатор-тасдиқланган грипп тушунилади ва бу касалликнинг қай даражада оғирлигига боғлиқ эмас. Ушбу тадқиқотларнинг натижаси “LancetInfectiousDiseases” журналида эълон қилинди.

Остерхол, соғлиқни сақлаш жамоатчилигида фаолият кўрсатаётган ходимларга ишонмайдиган аҳолини вакцинациянинг ижобий томонлари ҳақида гапириб ишонтириш қийинлигини тан олади, аммо соғлиқни сақлаш жамоатчилигининг ўзлари тўғрисини гапиришлари шарт. Шуниси қизиқки, биз ҳеч қачон аҳолига ва мутахассисларга ушбу вакцинациялар қай даражада самарали эканлигини тўғрисини айтмаганмиз.



МАВСУМИЙ ГРИПП БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИШ

Мавсумий гриппнинг тарқалиши ҳақидаги маълумотларни тарқатиш кампаниясининг ўтказилишида ҳар бир мамлакат маданиятидаги ўзига хосликларни ва аҳоли эҳтиёжини ҳисобга олиш зарур ҳисобланади. Қандай кампаниялар самаралироқ ва уларни ўтказилишига нима тўсқинлик қилади?


Бен Джонс Репортажи


Сьерра-Леоненинг жанубий африка мамлакатларидаги кичик болалар бир қатор бўлиб терилди. Уларнинг ҳар бирида “янги шамоллашни бартараф этинг” шиори ёзилган плакатлар қўлида.

Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш вазирлиги далиллари бўйича ҳар йили уч миллиондан беш миллионгача инсонлар касаликка чалиниб, 250 000-500 000 ўлим ҳолатларига олиб келувчи оғир касалликларга олиб келмоқда.

Шунинг учун маълумотларни тарғиб қилиш бўйича кампанияларни самарали ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат қилаётган ходимлар учун асосий саволлар маҳаллий жамоатчиликка маълумотларни қандай етказиш ҳисобланади. Масалан, Сьерра-Леонени олайлик. Ушбу мамлакат энг кам миқдордаги даромад манбаи бўлиб, у ерда Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағ энг кам миқдорни ташкил этилади, бир йилда одам бошига фақатгина 41 доллар АҚШ долларини ташкил этади.

Шунинг учун ЖССТ 2009 йилда Соғлиқни сақлаш ташкилоти A (H1N1) пандемия гриппи вақтида соғлиқни сақлаш соҳасига доир маълумотларни тезроқ ва аниқроқ етказиш йўллари бўйича тадқиқот ўтказилди.

“Грипп бўйича хабардорликни ошириш кампаниясининг қабул қилинган шаклдаги лойиҳаси ”,-дейди ЖССТ нинг тибиий эксперти Нахако Шиндо,-грипп тўғрисидаги хабарларни айнан кўзланган мақсадга эришишга йўналтириш бўйича бир қанча муаммолрга дуч келмоқдамиз.

"Съерра Леонда биз икки гуруҳни олдик",-тушунтирди у. Битта гуруҳ Жорж Брукадан яъни, шаҳар чеккасида жойлашган Фритунанинг пойтахтидан, бошқаси эса мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган қишлоқларидан бири ҳисобланган. Ушбу гуруҳларда умуман бошқа бошқа маданият ва касаллик тўғрисидаги тушунчалари ҳам турли хил.

Бошқа муаммолар ҳам мавжуд эди. “Бошқача қилиб айтганда, хавфсиз сув мавжуд бўлмаган ҳудудларда қўлни ювиш, шунинг учун респиратор гигиенасига риоя этиш учун бутун эътиборни жалб қилиш зарур.” Респиратор гиегина мазмун-моҳиятида асосан аксириш вақтида оғизни қўл билан ёпиш тушунилади ва бошқаларга бориб урилмайди. Бор-йўғи иккита мавсум яъни “қуруқ” ва “нам” мавжуд бўлган кўплаб африка мамлакатларининг тропик иқлими шароитида вирус бутун йил давомида айланиб юради.

Сьерра-Леондаги аҳолининг аксарияти учун халқ табобати, замонавий табобат каби жуда муҳимдир.Аксарият инсонлар ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайди, шунинг учун гриппга қарши курашиш бўйича кампаниянинг ўтказилишида улар учун маъқул бўлган воситалар қўлланилади. “Янги шамоллаш” тўғрисидаги хабарларни тарқатиш учун шаҳар даваътчилари жалб қилиниб, маҳаллий санъаткорлар маҳаллий бозорларда ва бошқа жамоатчилик жойларда қўшиқ куйлашади.

Жамоатчилик етакчилари Съерра-Леонда грипп тўғрисидаги маълумотларни тарқатадилар.Кампания муайян жамоатчилик гуруҳларига қаратилади. Масалан, ҳомиладор аёлларнинг пандемик грипп хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларни акушерлар тарқатиши, яъни Шинда сўзи билан айтганда “аҳолининг мақсадли гуруҳига маълумотларни самарали тарқата олувчилар” етказиши зарур.

Ушбу лойиҳа доирасида фаолият кўрсатувчи гуруҳ кампаниясининг муваффақиятини баҳолаш икки усулда амалга оширилади. Биринчи анкета жамоатчиликлардан тасодифан танлаб олинган аъзоларнинг грипп тўғрисидаги жавоби бўйича жамоатчиликнинг билимини баҳолаш, яъни лойиҳа тугатилганлиги бўйича хабардорликни ошириш учун етакчилар бутун кучи билан ҳаракат қилишлари зарурлиги ҳисобга олинган. Ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этган бирлашма етакчилари сўроққа тутилди. Сўроққа тутувчилар ҳар бир ҳолатда берилган саволга оғзаки жавоб олиб уларни ҳар бирини инглиз тилига таржима қилдилар.

ЖССТнинг тадқиқотлари натижаларига кўра бирлашма етакчиларини хабарлар каналларининг гриппи тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга жалб қилиш орқали аҳоли хабардорлигини ошириш ОАВ ёки плакатлардан кўра самаралироқ ҳисобланади.

Турли мамлакатларда мавсумий грипп билан курашиш зарурияти тўғрисидаги ахборотни турли хил тарзда тарқатадилар.Ўтган йилда Бразиля мавсумий гриппга қарши вакцинация бўйича 13 нафар кампанияни амалга оширди. Кампанияни юритиш давомида 32, 75 миллион вакцинация дозаси олиб борилди.Кампания 30 апрель куни, яъни Миллий мобилизация кунини ҳам ўз ичига олди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳомиладор аёлларни, 6 ойдан 2 ёшгача бўлган болаларни ва соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган аёлларни кампания доирасига қўшиб, ушбу вакцинациялар билан қамровни кенгайтирди. Ўтган йилларда вакцина фақатгина аҳоли ва соғлиқни сақлаш тизимида хизмат кўрсатаётганлар учун ўтказилган эди.

Бразилядаги кампания, яъни аксарият ҳолларда Сьерра-Леонда кампанияларнинг ўтказилиши мамлакатда маълумотларни тарқатиш бўйича муваффақиятли кампания олиб борилиши учун енгиб бўлмайдиган камчиликларни бартараф этмоқда.

Масалан, Янги Зенландиядаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кексалар, соғлиғида сурункали бузилиш бўлган беморлар, ҳомиладор аёллар ва шунга ўхшаш оғир касалликларнинг кучайиб кетиш таҳликасини камайтиришга олиб келувчи вакциналар қамровини кенгайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Янги Зеландияда “Гриппга сизни олиш учун имкон берманг” номи остидаги кампания аҳоли қамровини таъминлашда соғлиқни сақлаш мутахассисларини фаолиятига урғу берган. Ўтган йили кампания доирасида вакциналар буюртмаси, келишувлар шакли, клиник ахборотлар ва ахборот материаллари, жумладан плакатлар ва кампаниянинг асосий хабарлари тўғрисидаги ахборотлар киритилган.

Бироқ, мавсумий грипп профилактикасининг амалий методикаси тўғрисида аҳолини хабардор қилиш аҳамияти бошқа томонлардан ҳам холис олиб борилиши зарур, яъни соғлиқни сақлаш ходимларини ҳам мавсумий гриппдан ҳимоя қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари доимо беморлар билан алоқада бўлувчи биринчи линия ҳисобланади ва шунинг учун улар инфекцияни жуда тез ўзлаштириб олишлари мумкин, ўз навбатида бошқа мижозларга инфекция тарқатиш хавфи ҳам юқори. Аммо улар доимо ҳам эмланиш жараёнларига эътибор қаратмайди. АҚШдаги касалликлар профилактикаси ва касаликларига қарши курашиш Маркази далилларига қараганда, Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритувчиларни эмлаш бор йўғи 63,5% ташкил этади.

Мустақил нотижорат ташкилот ва ҳамкорлик комиссияси ушбу масалани ечишга умид қилмоқдалар.Ушбу ташкилот мавсумий гриппга қарши эмлашнинг ижобий томонлари ҳақида ходимларни хабардор қилиш учун жойлардаги тибиий муассасаларда қўллаш мумкин бўлган бепул ҳукумат материалларини жорий қилди.Бундан ташқари жорий йилнинг 7 июлида кучга кирган янги стандартга мувофиқ лицензияга эга бўлган мустақил врачларга ва ходимларга эмланиш таклиф қилиниб, 2020 йилга келиб эмлаш қамровини кенгайтириш ва аҳолининг 90 фоизини эмлаш мўлжалланмоқда.

Қўшма комиссиянинг тиббий маслаҳатчиси Роберт Уайс, гриппга қарши эмлашнинг қамрови кенгаётганлигига қарамасдан у ҳали ҳам паст ҳисобланади, аммо жараён анча тезлашмоқда,-дейди у. Федерал ҳукумат, мамлакатдаги касалликлар профилактикаси ва касаликларга қарши курашиш бўйича АҚШ маркази қамровни янада кенгайтириш учун тегишли чора-тадбирларни тўғри йўналтирмоқда.

Ва аксарият эмлаш бўйича ўтказилаётган кампаниялар умумий аҳоли қамрови учун белгиланган.Ҳукуматнинг глобал ишлари бўйича ва Эббот лабораторияси директорининг таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш идоралари мавсумий грипп тўғрисидаги самарали хабарларни тарқатиш бўйича энг самарали воситадир. “Биз соғлиқни сақлаш идорлари хабардорликни ошириш бўйича олиб бораётган ҳаракатлари ҳақиқатдан ҳам энг таъсирли кучлардан эканлигини ва эмлаш кўламини кенгайтириш учун асосий воситалигини аниқладик ”,-дейди у.

Муаммонинг долзарблиги шундаки, илмий бирлашмаларда эмлаш турлари ва уларнинг самарадорлиги тўғрисида кўплаб муҳокама ва мулоҳазалар олиб борилади. Ушбу келишмовчиликлар эса, ОАВ да узатилади ва ҳаммага маълум қилинади. Грипп бутун дунёда одамларни зарарлаб келмоқда.

Шунинг учун, 2005 йилдаги ҳужжатда изоҳланишича, ЖССТ грипп бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш муҳимлигига кучли урғу берди гриппга қарши курашишда эмлаш самарадорлигини ошириш бўйича турли хил тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир қатор омилларга боғлиқ ҳолда 25% дан 75% гача ўзгариб бориши мумкин.

Аммо ушбу кўрсаткичлар ўз ичига инсон ёши, касаллик тарихи, иммун ҳолатини олади.Олимлар гриппга қарши эмлаш самарадорлиги бўйича турли фикрлар билдирмоқдалар, яъни улар инфекциядан инсониятни қандай ҳимоя қилиш чора-тадбирларини қидиришмоқдалар.Ушбу сабаб, яъни инсонлар мавсумий грипп вақтида нима қилиш кераклиги тўғрисидаги маълумотлар қандай шаклда бўлмасин, фактларга асосланиши лозим.

Улар содда ва оддий тилда тушунарли ва ишонтира оладиган бўлиши керак. Бундан ташқари, грипп тўғрисида маълумотларни тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилган кампания олиб борилиши ва унда ҳукумат ва аҳолининг барча турдаги гуруҳлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, кексалар ва ҳаттоки кичик болалар иштирок этишлари лозим. Пэлэш айтганидек: “ Тушуниш учун мустаҳкам умид бўлиши лозим, яъни инсонларни грипп инфекциясидан ҳимоялаш мақсадида дастур ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ”.



2007-2009 ЙИЛДА КЕНИЯНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ БАРЧА АҲОЛИНИ ГРИПП КАСАЛЛИГИ САБАБЛИ КАСАЛХОНАГА ЖОЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ

Daniel R Feikin, Maurice O Ope, Barrack Aura, James A Fuller, Stella Gikunju, John Vulule, Zipporah Ng’ang’a, M Kariuki Njenga, Robert F Breiman & Mark Katz


Мақсад

Кениянинг жанубида жойлашган қишлоқ хўжалигида гриппга чалинган беморларни касалхоналарга жойлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек ёш категорияси бўйича тақсимлаш.

Услублар

Тадқиқот 2007 йилнинг июн ойидан 2009 йилнинг май ойигача Кениянинг Бондо округи стационар даволаш муассасаларига респиратор касалликлари (жумладан, қаттиқ йўтал симпомлари, нафас олишдаги қийинчиликлар, кўкрак қафасидаги оғриқлар) билан оғриган беморларни жойлаштириш бўйича 3924 беморлар ўртасида олиб борилди. Димоғ бурун халқумлардан мазоклар ишлаб чиқарилиб, олинган материал реал вақт режимида қайта транскриптазли занжирли полимерзреакциялардан фойдаланган ҳолда гриппнинг мавжудлиги текшириб кўрилди.Йиллик кўрсаткичлар ҳисобланганда, грипп вирусининг мавжудлиги текширилмаган мазоклар беморларни тадқиқ этилиши учун тузатишлар киритилди.

Натижалар

Грипп билан зарарланган мазоклари олинган 2079 нафар мижоздан 204 ҳолат (10%) тасдиқланди ва ПРЦ РВ тестлари натижалари қўйидаги кўрсаткичларни берди: 176 нафар А гриппи вируслар, 27 нафар В гриппи вирусидан зарарланганлар ва фақат 1 нафар ҳар иккала вирусдан яъни, А гриппи ва В гриппидан бир вақтнинг ўзида зарарланганлар. Грипп вируси мавжудлигини текширтирганлар орасида 6,8% 5 ёшгача бўлган болалар, 14,0% 5 ёшдан ошганларда грипп вируси топилди. Бир йилда касалхонага жойлаштириш даражаси респиратор касаликларига чалинган мижозлар орасида 699,8 (100 000 кишидан) кишини ва гриппга йўлиққан 56,2 киши ташкил қилди.

Хулоса

Кениянинг жанубий қишлоқларида грипп касаллигига йўлиқанларни касалхонага жойлаштириш ҳолатлари кўпинча 5 ёшгача бўлган болаларда амалга оширилган.



МОНГОЛИЯДА ГРИПП ВИРУСНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА ФАРМАЦЕВТ ВА ФАРМАЦЕВТ БЎЛМАГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ МЎЛЖАЛЛАНАЁТГАН САМАРАЛАРИ

KJ Bolton, JM McCaw, R Moss, RS Morris, S Wang, A Burma, B Darma, D Narangerel, P Nymadawa & J McVernon


Мақсад

Монголияда келажакда пандемия гриппи билан курашишга қаратилган чора -тадбирларнинг мўлжалланаётган чора-тадбирлари ва фойдасини баҳолаш.

Услублар

Грипп пандемиясининг муайян чора-тадбирларини тарқатиш динамикасига таъсир кўрсатувчи асосий натижаларни олиш учун, масалан бошқа мамлакатларга сайёҳатни чеклаш, мактабларни ёпиш, умумий ижтимоий дистанциялаш, бир-бири билан мустаҳкам алоқада бўлувчи инсонлар орасида карантин ўтказиш, алоқада бўлувчи инсонларни вирусга қарши препаратлар билан беморларни даволаш мойилликни келтириб чиқарувчи стохастик блокли модель, юқумли касаликлар манбаи бўлган воситалар, касал юқтириш ва уни тиклаш амалга оширилди. Мўлжалланаётган фойдалар, шунингдек ҳар бир чора-тадбирларнинг давомийлиги ва оптимал муддати ўртача қийматда олиб борилишига имкон яратувчи ва жамиятда ўзаро муносабатларнинг параметрлари ва вирус тарқатувчи эҳтимолли йўлларга таяниб, “лотин гиперкуб” танлаб олинган назорат услубидан фойдаланган ҳолда баҳоланади.

Натижалар

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар Монголияда грипп пандемия жадаллиги ва давомийлигини умуман қисқартириш мумкин. Муътадил пандемияси ижтимоий масофани кенгайтириш бўйича эрта кўрилган чора-тадбирлар 10% дан 7-8% гача камайганлигини кўрсатган. Шундай қилиб, кучли пандемия сценарийсида ўхшаш чора-тадбирлар 23% дан 21% гача интенсив тарзда тарқалишини камайтирди. Ҳар иккала сценарийда ҳам- фармацевтик чора-тадбирлар мажмуи вирусга қарши воситалардан фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлардек самарали ҳисобланади.Вирусга қарши кампаниялар доирасидаги кучли пандемияли сценарийларда муътадил пандемияли сценарийларни таққослаш бўйича юқори самарадорлик номоён этилади.

Хулоса

Монголиядаги грипп вирусларини тарқатишнинг математик модели вирус тарқалишини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар татбиқ этилишининг муваффақиятли натижаларига эришиш учун намоён қилди, энди эса чегара ҳудуларида вирусни аниқлашнинг биринчи ҳодисасини очишда ушбу чора тадбирлар таъсир қилиши керак.Агар ушбу босқичда бир неча ҳафта давомида ижтимоий масофалаш бўйича чора –тадбирлар ишлатилса, улар вирус тарқалишини сезиларли даражада камайтирилди. Фойда кам олинадиган ҳудуларда, масалан Монголияда ижтимоий масофалаш вирусга қарши фойдаланувчи препаратлардан кўра самарали бўлиши мумкин.



ТЎРТТА НАЗОРАТ УЧАСТКАСИНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА 2009 ЙИЛДА БАНГЛАДЕШДА ГРИППДАН ҲАЛОК БЎЛГАНЛАР

Nusrat Homaira, Stephen P Luby, ASM Alamgir, Kariul Islam, Repon Paul, Jaynal Abedin, Mustafizur Rahman, Tasnim Azim, Goutam Podder, Badrul Munir Sohel, Abdullah Brooks, Alicia M Fry, Marc-Alain Widdowson, Joseph Bresee, Mahmudur Rahman & Eduardo Azziz-Baumgartner


Мақсад

2009 йилда Бангладешда гриппдан ҳалок бўлганлар даржасини таҳлил қилиш.

Услублар

2009 йил давомида Бангладеш республикасининг тўртта касалхоналарида бир ойда икки марта пневмониянинг ўткир формасига чалинган 5 ёшгача бўлган стационар касалла, шунингдек респиратор ва инфекциянинг кучли формаларига чалинган катта ёшдаги беморлардан нафас олиш пробалари олинди. Ушбу далилларнинг занжирли реакциясидаги полимераз услублари грипп вирусининг рибонуклеинли кислоталарнинг мавжуд предметларини тадқиқ этди. 2009 йилда расмий ҳужжатларни ўрганиш йўллари ва груҳларда норасмий муҳокамаларнинг ўрганилиши танлаб олинган округларда беш нафар тасодифий шаклда район касалхоналарида вафот этганлар татқиқ этилди. Беморлар ўлими 14 кундан грипп касаллиги оқибатида келиб чиқувчи кейин иситманинг ўта юқорилашиб кетиши ва йўталнинг кўчайиши, томоқ оғриғи сабаб бўлди деган хулосага келинди.

Натижалар

2009 йилда 20 нафар тадқиқот ўтказилаётган округларда ҳалок бўлганларнинг 2500 кишидан 346 нафар беморларда яъни (14%) келиб тушган ахбротларга кўра, ўлимидан 14 кун олдин йўтал ва томоқ оғриғили иситма бўлган. Ҳисоблаш натижасида ушбу округда ҳар йили грипп оқибатида 100 000 нафар аҳолидан : асосан 5,5–59 ва> 59 ёшдагилардан ташкил топган 11 киши ҳалок бўлган.

Хулоса

2009 йилда Бангладеш республикасидаги грипп сабабали ҳалок бўлганларнинг аксарияти катта ёшдагиларни ташкил этган.



2003-2008 ЙИЛЛАРДА ХИТОЙНИНГ МУЪТАДИЛ ВА СУБТРОПИК ПОЯСИДАГИ ШАҲАРЛАРИДА ЎЛИМ МИҚДОРИНИ ОШИРУВЧИ ГРИПП ЭПИДЕМИЯСИ

Luzhao Feng, David K Shay, Yong Jiang, Hong Zhou, Xin Chen, Yingdong Zheng, Lili Jiang, Qingjun Zhang, Hong Lin, Shaojie Wang, Yanyan Ying, Yanjun Xu, Nanda Wang, Zijian Feng, Cecile Viboud, Weizhong Yang & Hongjie Yu


Мақсад

Хитойдаги шаҳар аҳолиси орасида ўлимга сабаб бўлувчи грипп эпидемиясига таъсир кўрсатишни таҳлил қилиш.

Услублар

2003-2008 йилларда муътадил иқлимга эга бўлган Хитойнинг шимолий учта шаҳарларида истиқомат қилувчи ва мамлакат жанубининг субтропигидаги бешта шаҳарда грипп билан боғлиқ ўлим миқдори ошаётганлиги таҳлил этилди. Инкор биномиал регриссияга, шунингдек грипп вирусининг тарқалишини ҳар ҳафта кузатиш натижалари ва демографик статистикага асосланган моделлар ёрдамида баҳолаш амалга оширилади.

Натижалар

Грипп касаллигига боғлиқ бўлган ўлим миқдорининг йиллик ошиши ўлим сабабидан қаътий назар 18,0 (диапозон: 10,9-32,7) ни ташкил этди. Ушбу кўпайишнинг акасарият қисми яъни жанубий ва шимолий шаҳарларда истиқомат қилувчи 100 000 нафар аҳолидан -12,4 (диапазон: 7,4 – 22,2) ва 8,8 (диапазон: 5,5 – 13,6) ўлим миқдори репиратор касалликлар ёки қон айланишининг бузилиши натижасида ҳосил бўлган касалликлардан келиб чиққан. Ҳалок бўлганларнинг аксарият қисми 65 ёшдагиларни ташкил этган. Грипп касаллиги билан боғлиқ бўлган ўлим миқдорининг кўпайиши A(H3N2) ёки A(H1N1) вируслари хуруж қилган вақтлардагидан кўра В вируси хуруж қилган вақт кучлироқ ҳисобланади, яъни гриппдан ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги В гриппидан зарарланганлар ҳисобланади.

Хулоса

2003 ва 2008 йиллар орасида Хитой шимолининг учта шаҳрида ўлим даражасининг сезиларли ошганлигининг сабаби айнан В мавсумий гриппи ҳисобланади.



"ПАРРАНДА ГРИППИ" ЮҚИШИНИ ПАСАЙТИРИШ МАҚСАДИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ БОЗОРИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ФАРМОЙИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

Gina Samaan, Ferra Hendrawati, Trevor Taylor, Tangguh Pitona, Dini Marmansari, Ratna Rahman, Kamalini Lokuge & Paul M Kelly


Муаммо

Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) чегараланган заҳиралар шароитидаги бозорда 10 нафар чора-тадбирлардан ташкил топган A(H5N1) парранда гриппи вирусини юқишини камайтиришга қаратилган кўрсатмалар ишлаб чиқди. Кўрсатманинг амалий аспектларини амалга ошириш тасвирланмаган.

Ёндошув

Макассар шаҳридаги иккита индонезия бозорларида A(H5N1) вирусини юқишини камайтириш мақсадида амалга оширилди. Фармойишни амалга ошириш фаол ёндошувдан фойдаланган ҳолда, амалга оширилди ва инфратузилмали ва ахлоқий ўзгаришларни биргаликда жорий этишга қаратилган.

Маҳаллий шароитлар

Парранда гриппи Макассардаги қушлар учун эндемик ҳисобланади. Тадқиқот учун 22 нафар вайрона ва ёмон ташкил этилган парранда бозори танлаб олинди. Тадбир ўтказилишини амалга оширишгача ҳеч бир бозор ЖССТ тавсия этган 10 та тавсия этилган ҳеч бир мезонни амалга оширмади.

Ўзгаришларни амалга ошириш

Бозор ишларида иштирок этувчи манфаатдор шахсларни А(H5N1) парранда гриппи тўғрисида хабардорлигини оширилди. Визуал текширишга тегишли бўлган ЖССТнинг тавсияси, шунингдек сув билан таъминлаш, ҳудулардаги инфратузилма талаблари ва коммунал хизматлар ҳам ЖССТнинг фармойишига мувофиқ бўлиши лозим. Ўта кам миқдордаги эксплуатацион харажатли бу каби қарорлар, масалан оқадиган сувни тозалаш тизимини ўрнатиш, иқтисодий тиргаклар масалан компостерлаш чекланган заҳиралар шароити учун яхши қабул қилинади ва мос тушади.

Хулосалар

Ахлоқий ўзгаришларга қаратилган чора-тадбирли инфратузилма ўзгаришлар бирикмаси фармойишни амалга ошириш учун ҳал қилувчи қийматга эга. Бошланғич қаршиликка қарамасдан ахлоқий ўзгаришлар, ёндошув, фаол иштирок этувчилар, ҳар ойлик консультация, ўқиш машғулотлар озиқ- овқат ва санитария билан хавфсиз муносабатнинг амалиётини қабул қилишга ёрдам беради.Тадбирлар ўтказиш давомида бозор маъмурияти ўзларига асосий жавобгарликни олиб, манфаатдор шахсларни бозор ҳолатини яхшилашга ва унинг асл моҳиятини тушунишга кўмак беради. Муносабатнинг бундай ўзгариши тадбирларни амалга оширишдан келиб чиқадиган натижалар барқарорлигини ошириши мумкин.



САХРОИ-КАБИРНИНГ ЖАНУБИЙ ТОМОНЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН АФРИКА МАМЛАКАТЛАРИДА ГРИППГА НИСБАТДАН ЭПИД НАЗОРАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ

C Steffen, F Debellut, BD Gessner, FC Kasolo, AA Yahaya, N Ayebazibwe, O Bassong, Y Cardoso, S Kebede, S Manoncourt, KA Vandemaele & AW Mounts


Муаммо

Саҳрои-Кабирнинг жанубида жойлашган Африка мамлакатларидаги гриппнинг қанчалик хавфлилиги ҳаммага ҳам аён эмас. Саҳрои-Кабирнинг жанубида жойлашган Африка мамлакатларининг аҳолисига ўткир респиратор инфекциянинг таъсир кўрсатиш таъсири вирус гриппининг тарқалиши бўйича эпид назоратни амалга ошириш ҳисобланади.

Ёндошув

“Африкада грипп бўйича назорат - танлов эпид назорати сифатини ошириш” (SISA), номи билан танланган лойиҳа Анголия, Камерун, Гана, Нигерия, Руанда, Сенегал, Сьерра-Леон, Замбияда амалга оширилди. Эпидемиологик ва вирусологик далилларни йиғиш , шунингдек миллий, ҳудудий ва халқаро ҳисоботларни ишлаб чиқиш учун эпид назоратни кўчайтиришда кўмак лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади. Эслатиб ўтилган мамлакатлар масофавий назорат ва объектларни текшириш йўли билан техник ёрдам олади. Консультантлар соғлиқни сақлаш вазирлиги, Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, грипп бўйича миллий лабораториялар ва бошқа грипп бўйича эпид назоратни амалга оширишда иштирок этувчи манфаатдор томонлар билан мустаҳкам алоқада фаолият юритдилар.

Маҳаллий шароитлар

Грипп бўйича эпид назорат тизимининг SISA лойиҳасини татбиқ этиш вақтида мақсадли мамлакатларда ривожланишнинг турли босқичларида олиб борилди.Масалан, Сенегалдаги вирусологик эпид назорат бир неча йиллардан бери амалга оширилиб, бу вақтда Съерра-Леонда эпид назорат умуман ташкиллаштирилмаган эди.

Ўзгаришларнинг амалга оширилиши

Ишчи ҳужжатларнинг, масалан миллий эпид назоратларнинг баённомалар, ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва янгиланди. Шунингдек,эпид назорат дозор постлари ходимларини, далилларни қайта ташкиллаштириш бўлимлари раҳбарларини ўқитиш ташкиллаштирилди.

Хулоса

Мақсадли йўналтирилган кўмак берилаётган мамлакатлар грипп бўйича миллий эпид назорат сифатини оширишга ёрдам бериши мумкин, аммо узоқ муддатли барқарор натижалар фақатгина ташқи молиялаштириш мавжуд бўлиб, мақсадли мамлакатлар ҳукуматлари ёрдам бергандагина амалга оширилиши мумкин.



ЭПИДЕМИЯНИ МОДЕЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ - 2009 ПАНДЕМИЯ ГРИПП БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН СИЁСИЙ ДАРСЛАРДАГИ ҚАРОРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ИЛМИЙ АСОС

Maria D Van Kerkhove & Neil M Ferguson


Муаммо

Таҳлил ва касалликни юзага келишидаги математик моделни ташкил этиш инфекцион касалликларни, эпидемия ва пандемияни юзага келишида соғлиқни сақлаш идораларининг жавоб тадбирларини режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжатда 2009 йилда грипп пандемияси амалга оширилаётган вақтда ва ундан кейин математик моделлар ва далиллар таҳлили изоҳланган. Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади Соғлиқни сақлаш тизими идораларида томонидан қабул қилинган қарорлар ва режаларни амалга ошириш учун зарурий ахборотлар тақдим этиш ҳисобланади.

Ёндошув

2009 йилда Шимолий Африкада A(H1N1)pdm09 грипп вируси пандемиясидан кейин Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлиқни сақлаш соҳасида моделашни ташкил этиш бўйича академик экспертлар ва мутахассислардан ташкил топган гуруҳдан математик моделлаш норасмий тармоғини ташкил этди. Моделлаш бўйича ушбу тармоқ ва бошқа гуруҳлар пандемиянинг характеристкаси, динамикаси ва таъсирини аниқлаш мақсадида, шунингдек турли шароитлардаги тадбирларнинг таъсирчанлигини баҳолаш учун сиёсий тузилмалар билан ҳамкорлик қила бошладилар.

Маҳаллий шароит

2009 йилда A(H1N1) пандемия гриппи.

Ўзгаришларнинг амалга оширилиши

Моделни ташкил этувчилар эпид назорат бўйича далилларни таҳлил қилиш учун, шунингдек эпидемияни тарқалиши ва тадбирларни амалга ошириш таъсири динамикаси тушунчаси учун миқдорий асосни тақдим этдилар. Шунингдек, қарор қабул қилувчи идоралар учун асосий маълумот асосан мураккаб имитацион моделлаш натижасида эмас, балки эпидимологик ва вирусологик далиллардан фойдаланилган механик моделларни юборишга асосланган ва аниқ вақтдаги оддий статистик таҳлилдан келиб чиққан.

Хулосалар

Асосий хулоса шундан иборатки, моделлаш далилларни алмаштириши мумкин. У фақат мавжуд далилларни қата ишлаб чиқиш ва сиёсатни тузишда қандай қўшимча маълумотларнинг кўрсатилиши қурол сифати хизмат қила олиши мумкин. 2009 йилдаги далилларнинг узилиши асосан чекланган миқдордаги заҳирага эга бўлган мамлакатларда, пандемия оғирлигини баҳолашда, вирус юқишида мавсумий ўзгаришларнинг оқибатлари ва фармацевтик бўлмаган тадбирларнинг самарадорлигида қийинчиликлар тўғдирди. Далиллар алмашинувини қўллаб -қувватловчи кутилаётган натижалар учун, шунингдек номуносибликлар миқдорини камайтириш ва натижаларни интерпретациясини ошириш учун моделни ташкил этувчилар ва соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётганлар орасида далиллар алмашинувини ошириш керак.



21 АСР ЮЗ ЙИЛЛИГИДА ЕВРОПАДА ПАНДЕМИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК КИРИШ ДАРАЖАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ: ТАЖРИБА, ЭВОЛЮЦИЯ ВА КЕЙИНГИ ҚАДАМЛАР

Angus Nicoll, Caroline Brown, Franz Karcher, Pasi Penttinen, Michala Hegermann-Lindencrone, Silvia Villanueva, Massimo Ciotti, Lucie Jean-Gilles, Sybille Rehmet & Jonathan S Nguyen-Van-Tam


Муаммо

Европада пандемияни режалаштириш ва унга тайёрланиш даражасини ошириш қийинлашди, чунки унинг ҳудудида кўплаб ҳудудий ташкилотлар фаолият юритади, шунинг учун ҳам иш функцияси ва мажбуриятлари қайтарилиши мумкин.

Ёндошув

2005 йилдаги ЖССТ нинг глобал рўйхатидаги таклифга асосан баҳолаш ва жараёнлар учун асосий қурол ишлаб чиқиш мақсадида пандемияга тайёргарлик кўриш пандемияга тайёргарлик кўриш европа индикаторларидан фойдаланилади. Олинган натижалар европа ҳудудларидаги ЖССТ иштирокчи давлатларида, яъни авваламбор ташқи командаларнинг қисқа ташрифлари вақтида олиб борилган миллий таҳлил тузилмалари доирасида амалга оширилади.

Маҳаллий шароитлар

ЖССТ даги европа ҳудуларидага кирувчи мамлакатлар.

Амалга оширилаётган ўзгаришлар

2005 йилдан 2008 йилгача 43 нафар мамлакатларда ташқи экспертлар командасининг қисқа муддатли таҳлилий ташрифларини ўз ичига олган пандемияга тайёргарлик кўришни холис баҳолаш олиб борилди. Ушбу қисқа муддатли ташрифлар ташқи командани жалб қилиш ва ўз воситаларидан фойдаланувчи иштирок этувчи мамлакатлар олиб борувчи таҳлиллар жараёнини кенгайтириш бўйича ишланмаларни ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва тайёргарлик даражасини ошириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва уларни бузилишини аниқлаш учун хизмат қилади. Баҳолаш инструментларини ва жараёнларини маҳаллий ва миллий даражадаги пандемияга тайёргарлик кўриш даражасини мураккаблаштириш ҳам қийинлашиб қолди. 2009 йилда пандемия режалаштиришдаги, эпид назорат ва вакцинацияларни ўзаро алмашинувидаги янги муаммоларни юзага келтирди.

Хулосалар

Ташқи командаларнинг ёрдами билан баҳолашдаги миллий мустақил тузилма тизими муайян мамлакатларга ёрдам беради ва пандемияга тайёргарлик кўриш режасида бузилишлар юзага келди ва шунингдек ҳудудий ташкилотлар томонидан ушбу режаларни амалга ошириш учун зарур бўлган глобал ва ҳудудий заҳиралар таҳлил қилинади. 2009 йилдаги пандемия оғирлигини баҳолашда, таъсирланишга мослашувчанлик, соғлиқни сақлаш ва коммуникация ходимларининг иштирокида эпид назоратли қўшимча муаммолар пайдо бўлди. Европа миллий режаларидаги янгиланишнинг амалга оширилиши, бутун ҳудудлар бўйлаб ушбу режаларни бир текисда жорий этиш учун глобал раҳбариятнинг мавжудлиги жуда муҳим ҳисобланади.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz