ru uz
Ҳомила ривожланмай нобуд бўлишига 6 сабаб ва чора

Фарзанд кўриш истагида бўлган аёл учун ҳомила тушиши катта йўқотишдир. Баъзан муаммони чуқур ўрганмай кейинги ҳомиладорлик режалаштирилади-ю, яна нохуш ҳодиса такрорланади. Хўш, бунинг олдини олиш учун нима қилиш даркор? Оналик бахтига соя солувчи “душман”лар тўғрисида етарлича маълумотга эгамизми?

  1. Ирсият. Ҳомиланинг биринчи уч ойликда нобуд бўлишига ирсий мойиллик сабаб бўлиши мумкин. Бунда эр-хотин организмидаги хромосомалар бирлашиб, ҳомиладорлик юзага келганида бир-бирига умуман тўғри келмайди.

Нима қилиш керак?

Ирсий касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида генетик кўригидан ўтиш лозим. Бунда эр-хотин оиласининг аъзоларида бепуштлик, ҳомила тушиши, фарзанд нобуд бўлиши каби ҳолатлар бор-йўқлиги аниқланади. Қолаверса, жуфтлик цитогенетик таҳлил топшириб, тегишли даво курсидан ўтади.

  1. Нуқсонлар. Баъзан ҳомиладорликнинг ривожланмаслигига бачадондаги туғма нуқсонлар — икки шохли ёки эгарсимон бачадон, бачадон орасида девор борлиги ёки орттирилган касалликлар туфайли келиб чиққан миома, полиплар сабабчи бўлади.

Нима қилиш керак?

Бундай пайтда шифокор махсус тиббий текширувлар (УТТ, гистероскопия)дан ўтишни буюриб, нуқсонларни оператив йўл билан олиб ташлашни тавсия қилади. Жарроҳлик амалиётидан кейин 3 ой давомида аёл гормонал дори воситалари ёрдамида ҳомиладорликдан сақланиб, организмни кейингисига тайёрлаб боради.

  1. Бачадон бўйни муаммолари. Гоҳида бачадон бўйни ҳомиладорликка умуман тайёр бўлмайди. Бу ҳолатни шифокорлар истмикоервикал етишмовчилик деб аташади. Айни вазиятда ҳомила тушиш хавфи юқори, чунки бачадон бўйни катта очилган бўлади. Натижада, йўлдош кўчиши, қоғоноқ сувлар муддатидан олдин ажралиши, барвақт туғиш юз беради.

Нима қилиш керак?

 УТТ ҳамда метросальпин- гография усули ёрдамида бачадон бўйни текширилади ва уни жарроҳлик йўли билан юмшатиб, тикилади. Операциядан кейин 6 ой давомида ҳомиладорликдан гормонал контрацептивлар ёрдамида сақланиш, фолий кислотаси ҳамда А, Е ва В гуруҳи витаминларини ққбул қилиш керак.

  1. Бўқоқ. Ҳомиладорликнинг тугалланмаслигига қалқонсимон без касалликлари, айниқса, буқоқ, қандпи диабет, фолликула етишмаслиги, қонда пролактин ёки эркаклик гормони микдорининг меъёрдан ошиши сабабчи бўлади.

Нима қилиш керак?

Биринчи галда, ҳайз қачон келгани текширилади, терининг ҳаддан зиёд чўзилувчанлиги, сут безидан суюқлик келиши, бадандаги туклар инобатга олинади. Бемор гормонлар даражасини текширувчи махсус тахлиллар топширади ва икки ой давомида УТТ аппарати ёрдамида ички аъзолар атрофлича текшириб борилади. Гормонал бузилишлар бирданига даволанадиган жараён эмас. Шифокор овуляцияни юзага келтириш учун препаратлар буюради. Уларни бирданига тўхтатиб бўлмайди, балки шифокор назоратида босқичма- босқич қабул қилиш керак.

  1. Торч-инфекция. Аксарият ҳолларда ҳомиланинг тушишига сабаб бўлади. Натижада ҳомилада хавфли нуқсонлар юз беради улар билан эса бола ривожлана олмайди.

Нима қилиш керак?

Ҳомиладор бўлишдан аввал ҳар бир аёл қонда ТОРЧ-инфекция бор-йўқлигини текширувчи таҳлил (қиндан баксуртма олиниши, қонда жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар борлигини текшириш) топширади. Муаммо борлиги аниқланса, керакли даво чоралари кўрилиб, муолажа сўнгида ТОРЧ-инфекцияга қарши қайта таҳлил топширилади. Бундай вазиятда 6 ойгача ҳомиладор бўлиш тақиқланади. Даволанишда эр-хотин биргаликда иштирок этади. Борди-ю, аёл ҳомиладорлигида ТОРЧ-инфекция аниқланса, она зудлик билан шифохонага ётқизилиб, вирусга қарши воситалар ҳамда кучли антибиотиклар қўлланилади.

  1. Резус-омил фарқланиши. Аёл ёки унинг турмуш ўртоғи қонидаги фарқ, кетма-кет ўтказилган аборт, тиббий муолажа пайтида қон қуйиш муолажалари резус-омил номутаносиблигини пайдо қилиши мумкин. Натижада ҳомиланинг ривожланмай тушиши ёки боланинг ўлик туғилиши, туғрукдан кейин нобуд бўлиши, оғир қон касаллиги билан дунёга келиши каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Нима қилиш керак?

 Аёлнинг қонидаги резус-омил манфий бўлиб, ҳомила тушиб қолаверса, тиббий текширувлардан кейин резусга қарши иммуноглобулин юборилади. Бу ҳолат ҳомила тушишидан сўнг ёки туғрукдан кейин амалга оширилади.

 

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Назад Печать