ru uz
Жигар касалликларида овқатланиш

Қўллашга кўрсатмалар: Сурункали гепатит, жигар циррози (жигар етишмовчилигисиз), сурункали холецистит, ўт тош касаллиги ва холангитлар кўзғалмаган даври.
Овқатланиш тартиби: Овқат қайнатилиб ёки буғда тайёрланади ва кунига 5 махал иссиқ холда қабул қилинади. 

Истеъмол қилиш мумкин: 
•    Буғдой унидан тайёрланган нон ва қора нон. 
•    Сабзавотли шўрва, ёрмалар, макарон махсулотлари билан тайёрланган сутли овқат, борщ, вегетарианча щи, қизилчали шўрва.
•    Ёғсиз гўшт (мол, товуқ, индейка) дан қайнатиб ёки буғда пиширилган овқатлар. 
•    Қайнатилган ёғсиз балиқ
•    Творог, кефир, ивитилган сутли махсулотлар, аччиқ бўлмаган пишлоқ.
•    Чала қайнатилган тухум, омлет.
•    Ёрмалар: манная, гречкали, овсянкали, гуручли, перловкали, арпа ва маккажўхорили.
•    Сабзавотлар: картошка, қизилча, сабзи, помидор, бодринг, карам, қабачки, ошковоқ (қайнатилган, буғланган, димланган ва салат кўринишида).
•    Меваларнинг ширин навларидан компот, кисель, желе, мусслар.
•    Суюқ чой, аччиқ дамланмаган, мевали ва сабзавотли шарбатлар, наматак ва буғдой кепакларидан дамламалар.
•    Ўсимлик ёғлари, суртиладиган табиий ёғлар ва сариёғ.

Истеъмол қилиш маън этилади: 
•    Янги нон, кўп ёғли хамир махсулотлари.
•    Гўштли, балиқли ва қўзиқоринли бульонлар, окрошка, кўк щи ва совуқ шўрва, дуккаклилардан шўрвалар.
•    Гўшт ва товуқнинг ёғли навлари, жигар, буйрак, дудланган махсулотлар, гўштли консервалар.
•    Қовурилган, тузланган балиқлар, балиқ консервалари ва икраси.
•    Қаймок ёғли сметана ёки творог, ўткир ва ёғли пишлоқлар, қовурилган тухум.
•    Дуккаклилар: мош, нўхат, ловия, чечевица, соя.
•    Сабзавотлар: редиска, турп, шолғом, кўк пиёз, саримсоқ пиёз, бақлажон, қўзиқорин.
•    Кремли махсулотлар: торт, музқаймок, шоколад.
•    Аччиқ чой, кофе, вино, спиртли ичимликлар, газли ва совуқ ичимликлар.
•    Хайвон ёғлари.  

Назад Печать