ru uz
Падаграда жисмоний машқлар

Подагра – пурин алмашинувининг бузилиши натижасида қонда сийдик кислота миқдорининг ошиши ва бўғимларда йиғилиши билан характерланадиган касаллик.

             ДЖТга қарши кўрсатмалар:

  • умумий оғир аҳвол;
  • яққол оғриқ синдроми;
  • ҳуруж даври;
  • уремик коми.

Вазифалари:

  • ичак, ҳужайра ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш;
  • тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш;
  • прогрессияланувчи сийдик кислота тўпланишининг профилактикаси;
  • қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш;
  • эмоционал холатни яхшилаш.

             Жисмоний машқларни қўллаш касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ДЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, меҳнат терапияси қўлланилади. Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш. Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.

Назад Печать