Ортикча вазнга эга бўлган инсонлар 40 ёшга тўлгандан кейин унинг организмида модда алмашинуви жараёнларининг бузилиши билан кечадиган бир қатор оғир касалликлар пайдо бўлади. Семиришга мубтало бўлганлар ўртасида қон томирлари атеросклерози 2 марта, қон босимининг кўтарилиши 3 марта, қандли диабет касаллиги 4 марта, ўт-тош касаллиги 6 марта, полиостеоартроз 4 марта, подагра 3 марта, веналарнинг варикоз кенгайиши 2-3 марта кўп учраши аниқланган. Бугун Жаҳон Соғликни саклаш ташкилотишшг (1978 й) маълумотига кўра Шимолий Америкада 45 ёшдан ошган ва тана вазни меъёрий кўрсаткичлардан 20% ортик одамларда, ўртача умр узунлиги 4 йилга қисқа эканлиги келтирилган.
Семиришга олиб келувчи омиллар орасида биринчи навбатда овқатланиш меъёрларига амал қилмаслик, ҳамда камҳаракатлик ётади.
Семиришга сабаб бўлувчи омиллар орасида организмдаги модда алмашинуви жараёнлари тезлигини тартибга солишда иштирок этувчи асаб ва гуморел механизмлар муҳим рол ўйнайди ва улар ўз навбатида ирсий омилларнинг таъсири остида бошқарилади. Бир қатор ҳолатларда семиришнинг келиб чиқишида ирсий омилларнинг етакчи аҳамияти кўпчиликда шубҳа туғдирмайди. Тана вазнининг ортиқлигига қараб 1-даража семириш - бунда тана вазни меъёрий (идеал) талаблардан 30% гача, 2-даража семириш - тана вазнининг меъёрий талабдан 50% гача, 3-даража - тана вазнининг 50-100% гача ва ниҳоят 4-даражада тана вазнининг 100% ва ундан ортиқ бўлиши фарқланади.
Шунга мос равишда, тана вазнининг индекси тушунчаси киритилган бўлиб, уни аниқлаш учун тана вазни кўрсаткичини (кг) тана, узунлиги (бўйи)нинг илдиз ости кўрсаткичига (метр) бўлиш лозим. Бу кўрсаткичнинг меъёри 20-24,9 бўлиб, 25-30 гача ошиши 1-даража семириш, 30-40 гача ошуви 2-даража, 40 дан зиёд бўлса, 3-даража семириш деб баҳоланиши керак.
Семиришни даволаш учун таркибида ёғлар ва углеводлар миқдори камайти-
рилган парҳез таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундай овқатлар таркибида оқсил ва вигаминлар етарли бўлиши ва энергиявий қиймати жиҳатидан бир кунда 1600-1800 ккалориядан, шифохона шароитида эса 1000-1400 ккалориядан ошмаслиги лозим. Семиришнинг 3-4 даражасида бунга қўшимча, ҳафтасига 2 марта енгиллаштирувчи парҳез кунлари ўтказилиши лозим. Бундай парҳез таомнинг қуввати бир кеча-кундузда 700-800 ккалдан ошмаслиги ва творог, қатиқ, кайнатиб пиширилган ёғсиз гўшт каби таомларда иборат бўлиши лозим.
Парҳез таом таркиби асосан мева-сабзавотлардан: карам, сабзи, лавлаги, ошқовоқ, шолғом кабилардан иборат бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда жисмоний жиҳатдан фаол бўлиш, ёшига ва жинсига мос гимнастика машғулотлари билан шуғулланиш тавсия этилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, семиришни даволащдан олдин ичиш, чекиш каби
зарарли одатлардан холос бўлиш лозим. Камҳаракатлик, муттасил равишда асаб руҳий ҳолатининг зўриқиб ишлаши, жисмоний ҳордиқсиз сурункали чарчаш, орга¬низм фаолиятининг бузилишига, меҳнат қобилиятининг пасайишига, барвақт қаришга сабаб бўлади. Камҳаракатлик организмнинг заҳиравий имкониятларини камайтиради, тана аъзолари, мушаклар, ички аъзолар, скелет, айниқса марказий асаб тизими фаолиятига кучли салбий таъсир кўрсатади. Фаолиятсизлик оқибатида қондаги эритроцитлар сони камаяди, ёғ тўқимаси-нинг қалинлашуви кузатилади, суяклар мўрт бўлиб қолади, тўқималарнинг кислородни ўзлаштириш қобилияти пасаяди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда айрим одамларнинг ўзини авайлаши, жисмоний меҳнат ва фаолликдан қочишга интилиши билан ўз саломатликлари катта зарар келтираётганликларини англамайдилар. Ҳолбуки, фақат серҳаракатлик, жисмоний фаоллик, турли хил жисмоний фаолият турлари билан машғул бўлиш туфайли ҳар бир киши ўз саломатлиги учун олиши мумкин бўлтан фойдани бошқа ҳеч қандай восита, шу жумладан дори-дармонлар ёрдамида олиб бўлмайди. Факат жисмоний фаолликгина организмнинг заҳиравий имкониятларини сафарбар қила олади. Жисмоний мащғулотлар туфайлигина, организмда мажбурий кислород танқислиги юзага келтирилади ва организмнинг барча тизимлари, аъзоларини вужудга келган бундай вазиятдан чиқиш учун зўрикиб ишлашга - чиниқишга мажбур қилинади.
Гиподинамия - жисмоний кам ҳаракат ҳолати, илмий техника тараққиёти оқибати бўлиб, одамларнинг жисмоний ҳаракатга бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келди. Бунинг оқибатида жамиятда кишилар ўртасида юрак қон томир касаллигидан ўлим ошиб, биринчи ўринга чиқиб олди. Биргина Самарқанд вилоятида юрак қон томир касалликларидан ўлим 1998 йилда 53 %, 1999 йилда 49,5 %, 2000 йилда 54,1 %, ташкил қилган. Гиподинамия, ўтириб ишлаш тарзи шунингдек, бўғим, умуртқа поғонаси остеохондрозлари, радакулитлар ва бошқа турли хил мушак касалликларнинг ўсишига олиб келаяпти. Вазиятдан чиқишнинг йўлини, албатта, жисмоний фаол бўлишдан, спорт машғулотлари, гигиеник гимнастикадан излаш керак. Халқ ичида юрувчи "узоқ умр кўрай десанг кўпроқ ҳаракат қил" деган мақол бежиз айтилмаган. Ортиқча овқат истеъмол қилиш, сарфланаётган энергия миқдори билан организмга тушаётган овқат миқдори ўртасидаги салбий тафовут тана вазнининг ортишига - семиришга олиб келади. Семириш - бу касаллик ҳолати бўлибгина қолмасдан, айни пайтда кўплаб бошқа касалликларни туғдирувчи хавф омили ҳамдир. Семириш кенг тарқалган касаллик бўлиб, аҳолининг 25-30% -унта мубталодир. Айниқса шаҳарда яшовчи аёллар ўртасида се-мириш кенг тарқалган бўлиб, 35-65% ни ташкил қилади. Семиришнинг сабабларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда унинг асосида инсонларнинг ўз организми жисмоний эҳтиёжлари талабига қараганда кўпроқ овқат истеъ¬мол қилишдек зарарли одатлари ётади. Оқибатда тананинг ортиқча вазнга эга бўлиши ва семириш модда алмашинишнинг мураккаб жараёнлари орқали атеросклероз, юрак- қон томири касалликлари, артериал қон босимининг ошуви, эндокрин тизими касалликлари-қандли диабет, иммунологик ва руҳий ҳолат касалликлари ва бошқаларнинг авж олишига сабаб бўлади. Демак, кўрсатиб ўтилган қатор касалликларнинг келиб чиқиш табиати бир хил эканлиги, уларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам бир хил эканлигидан далолат беради. Шу сабабдан ҳам буларнинг "Цивилизация касалликлари" ёки "XX аср касалликлари" деб айтилиши бежиз эмас.
Семиришга олиб келувчи қовурилган, дудланган ва консерва маҳсулоларида турли хил канцероген моддалар борлиги диққатга сазовордир. Ҳайвон ёғлари, гўшт маҳсулотларига термик қайта ишлов бериш жараёнида бир қатор канцероген ва мутаген моддалар ҳосил бўлиши аниқланган. Жумладан I кг қовурилтан гўшт ёки балиқда бўладиган бензипирин, 250 дона сигаретнинг тутунидаги бензипирин миқдори билан баробар эканлиги ҳисоблаб чиқилган. Ана шу сабабли, таркиби қўпол клечаткали моддаларга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш фойда лидир. Булар қаторига карам, олма ва бошқа мева сабзавотлар, ёрма, ун кабилар киради. Бу маҳсулотлар ичаклардаги ҳазм бўлган овқат чиқиндиларни тезроқ чиқа ришга олиб келади. Шу нарсани унутмаслик лозимки, шўр ва ортиқча тузланган ҳамда аччиқ маҳсулотлар, қовурилган ва дудланган маҳсулотлар, нитрат ва нит ритлар, ўз вақтида овқатланмаслик, витамин С ва Е етишмаслиги, овқатни яхши чайнамасдан ютиш, алкогол, ортиқча овқат ейиш, ошқозон ракига олиб келса, ёғли ва қовурилган овқатлар, кам клетчаткали овқатлар, маринадлар ва бошқа ўткир овқатлар йуғон ичак ракининг сабабчиларидир.
Семириш ва гиподинамиянинг олдини олиш ҳамда даволашнинг бирдан -бир йўли-бир томонидан энергетик қиймати ва таркиби жиҳатидан организм эҳти-ёжига мос ва рационал овқатланиш бўлса, иккинчи томондан меҳнат қила билиш ва дам ола билиш санъатидир. Ортиқча вазн ва семириш касаллиги ўлим ҳолатларини кўпайтиради, инсон умрини қисқартиради