ru uz
Аҳоли саломатлигини сақлашда озиқ - овқат маҳсулотларининг тутган ўрни

Аҳоли саломатлигини сақлашда озиқ - овқат маҳсулотларининг тутган ўрни

Жорий йилнинг 6 июн куни Президентимиз ташаббуслари билан жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг Симпозиумлар саройида “Ўзбекистонда озиқ – овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 40 та мамлакатдан ва 20 та халқаро ташкилотлардан 200 нафардан зиёд меҳмонлар иштирок этди. Ушбу конференцияда Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов нутқ сўзладилар. Озиқ овқатларни айниқса мева – сабзавотларни инсон саломатлигини сақлашда, бемор бўлганда уни даволашда беморликдан сўнг соғлиғини тиклашда аҳамияти ниҳоят даражада муҳимдир. И. А. Каримовнинг нутқларида келтирилган статистик маълумотларига кўра дунё аҳолисининг 840 млн дан зиёди ёки ҳар 8та одамнинг биттаси тўйиб овқатланмаслиги қайд қилинган. Сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслиги, энг асосий озиқ моддалар - ёғлар, углеводлар, оқсиллар ҳамда микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда. Натижада 160 млн дан ортиқ болалар бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда.

Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятларини чеклангани ўртасидаги тафовут борлиги туфайли ушбу масала долзарб бўлиб турибди. Буни ечимини тезда бартараф қилиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири хисобланади.

Инсоннинг саломатлиги, умр давомийлигининг узайиши, эрта қаримаслик, касалликларга чалинмаслик, тўлақонли, сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишга боғлиқ. Бу борада организмда ҳеч нарса ўрнини босаолмайдиган аминокислоталар, витаминлар, минерал моддалар, микроэлементлар инсон ҳаёти учун жуда зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра инсонлар 400 гр дан кам бўлмаган мева - сабзавотлар истеъмол қилишлари керак. Ваҳоланки, аҳоли 150 – 200 гр дан ортиқ мева – сабзавот истеъмол қилмаяпти. Лекин Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар етиштириш бўйича тажрибалар катта. Бунга асосий сабаб бизларнинг яъни Ўзбекистоннинг табиий ва тупроқ – иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли дунёдаги энг мазали ва фойдали мева сабзавотлар фақат бизнинг мамлакатимизда етиштирилади. Тиббиёт илмининг султони Ибн Сино ҳам Ўзбекистонда етиштирилган мева сабзавотлар билан беморларни даволагани бунга мисол бўлади. Масалан, бир беморга тут дарахти мевасидан бир ой давомида истеъмол қилишини тавсия қилганлар, ҳақиқатдан ҳам бемор ўз дардига даво топган.

Бизнинг минтақада етиштирилган мева – сабзавотларда биофаол моддалар борлиги исботланган. Ўзбекистон олимлари полиз экинлари – картошкадан 150 та, резавор полиз экинлари, узумнинг 175 та навини яратганлар. Бизнинг олимларимиз боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчиликда маданий ўғитлар билан ишлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган озиқ – овқат дастури айниқса болалар саломатлигини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон ушбу ютуқларга эришишда 5 та тамойил асосида иш олиб борган. Айниқса, ислоҳотлар босқичма – босқич олиб борилган.

Мустақил Ўзбекистонимизда оҳирги 9 йил ичида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари камида 8 фоизни ташкил қилиб келмоқда.

Давлатимизнинг қарзи ялпи ички маҳсулотимизга нисбатан 11 фоиздан ошмайди, олтин – валюта захираларимиз йилдан – йилга кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон ҳозирги кунда қиймати 5 млрд доллорга тенг бўлган мева - сабзавот маҳсулотларини экспорт қиляпти. Жумладан 80 та давлатга 180 турдан ортиқ мева – сабзавотлар экспорт қилинган. Дунё бўйича Ўзбекистон мева – сабзавотларни четга чиқаришда 10 та етакчи давлатлар қаторига кирди. Бундай натижаларга эришишда кўпгина банклар ёрдамининг аҳамияти катта. Жумладан,- Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёти банки, Глобал экологик фонди ва бошқалар.

Яқин йилларда мева – сабзавот хом ашёсини қайта ишлаш ва ишлов бериш бўйича 150 млн доллорга яқин 265 та қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти, унинг жойлардаги филиаллари, туманлардаги саломатлик марказлари ходимлари ва республикамизнинг барча тиббиёт муассаса ходимлари Ўзбекистон аҳолисининг жисмонан бақувват, руҳан тетик, интелектуал салоҳияти баланд баркамол авлодни вояга етказишда мева - сабзавотларнинг ўрни, уларни қачон ва қандай ҳолатда ишлатилиши ҳақида аҳолининг кенг қатлами ўртасида тарғибот – ташвиқот ишлари олиб бормоқдалар. Аҳолига тушунарли тилда тарқатма материаллар тайёрланиб етказилмоқда.

Натижада статистик маълумотларга қараганда болалар бўйи ва вазни ортганлиги қайд қилинган. Жумладан, сунги 10 йилда вазни кам бўлган болалар сони 4 фоиздан 1,8 фоизга камайган, хотин -қизларда кўпроқ учрайдиган камқонлик эса икки ярим баробарга камайган.

Врач: Н.Акрамова

Назад Печать