Шифокор келгунга қадар:
Беморни алоҳида хонага ётқизиш.
Зудлик билан беморга ва оиланинг бошка аъзоларига дока ниқоб тақиш.
Беморга лимонли чой, наъматакли чой, мева шарбатлари оддий кайнатилган сув ичириб туриш.
Хона поллари, эшик ва дераза тутқичлари, токчаларни нам латта билан артиб туриш.
Хоналарини тез-тез шамоллатиб туриш.
Тавсиялар
Беморга ёғсиз гўшт ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган қайнатма шўрва;
Савзавотли, мевали ва дуккатли маҳсулотлардан тайёрланган ёрмалар;
Ҳар хил витаминларга бой бўлган салатлар (саримсоқ ва пиёздан кўпроқ фойдаланилган
Сут маҳсулотлардан - қатиқ, творог, ёғсиз сметана.
Турмуш тарзи
Тўғри ташкил қилинган иш ва кун тартиби баданни чарчаш ва толиқишдан сақлайди, асаблар мустаҳкамлигини таъминлайди, ҳамда тананинг касалликларга қарши кураш қобилиятини оширади.
Соғлом турмуш тарзи ҳаётингиз мазмунига айлансин!
ГРИППдан сакланинг!