Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг болалар жамғармаси режавий ва қўшимча иммунизация масалалари тўғрисида телевизион ток шоуни съёмка қилдилар.
ЮНИСЕФ-нинг Тошкентдаги ваколатхонасининг таъкидлашича "Очиқ диалог" номи остида ташкиллаштирилган ушбу ток шоу БМТнинг ахборот идораси Open House Showнинг энг таъсирли лойиҳларидан бири бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. Ушбу ток шоу ёш ота- оналарга, ўсмирларга ва ОАВ вакилларига иммунизация соҳасида кўплаб саволларга жавоб топишга ёрдам берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ экспертлари 16 ёшгача бўлган болаларнинг 10 та инфекцияга қарши курашиш иммунизациялашнинг миллий календари тўғрисида тўлиқ гапириб беришди.
Шунингдек, мутахассислар МДҲ давлатлари ва Марказий Европа ҳудудларидаги энг охирги анъаналар тўғрисида маълумотлар бериб, бутунжаҳон статистик маълумотлари билан фикрларини тасдиқладилар, шунингдек вакцинанинг хавфсизлиги бўйича барча саволларга жавоб беришди.
“ЮНИСЕФ режавий иммунизацияни ривожлантиришда бизга яқиндан ёрдам берди”- дейди ССВнинг иммунизация бўйича кенг қамровли дастури менежери Дилором Турсунова.
Ушбу ёрдам вакциналар таъминоти, аҳолига сифатли ёрдам кўрсатиш бўйича вакцинаторларнинг салоҳиятини ошириш ва бошқа иммунизация бўйича қўшимча жараёнларни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ЖССВ тавсияси билан халқаро стандартларга мос ҳолда амалга оширилади.
Ток-шоу меҳмонлари 2012 йилда ЮНИСЕФ-нинг молиявий ва техник кўмагида ташкиллаштирилган "Аҳоли ўртасида режавий иммунизация талабани ва хизматини ошириш" лойиҳаси тўғрисида тўлиқ сўзлаб беришди. Лойиҳанинг асосий қисми болалар ҳаёти ва соғлиғи учун иммунизация муҳимлигини тўлиқ тушуниб етмаган ҳар хил аҳоли қатлами билан ишлашга қаратилган.
Айнан шунинг учун ҳам биргаликда ишлаб чиққан лойиҳамиз тизимни яхшилашга ва аҳоли ўртасида иммунизация хизматига нисбатан талабни оширишга қаратилган. Бизнинг асосий мақсадимиз аҳолига жуда оддий фикрни етказиб бериш: иммунизация бизнинг мамлакатимизда бепул, хавфсиз ва болалар соғлиғи учун жуда муҳим.