АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Тарихи

1796 йил 14 май ойида, нафақат тиббиётда балки барча биологик фанлар йўналишида оламшумул жараён кашф этилди. Инглиз тиббиёт ходими Эдуард Женнер врачлар комиссиясига ўзини таништириб, уларга 8 ёшлик болани таништирди ва унинг қўл терисини озгина кесиб, унга сигир соға туриб юқтирган сигир қора чечаги касаллигига чалинган аёл қўлларининг панжасидан олинган шишачадаги суюқликдан олиб ўтказди. Бир неча кундан кейин боланинг кесилган қўлида унча катта бўлмаган яра пайдо бўлди, боланинг ҳарорати ошди ва танаси қалтирай бошлади. Бир қанча вақт ўтиб, яра қуриб тушди ва қўлда унча катта бўлмаган чандиқ пайдо бўлди. Бола бутунлай тузалиб кетди.

Бир ойдан кейин Женнер янада каттароқ риск қилди. У болани табиий қора чечак ҳисобланган, қўрқинчли касаллик йирингидан тери тагига юборди. Бундай ҳолатда инсон бундай оғир касалликдан ўлиши лозим эди. Унинг териси бир қанча натижада пуфакчилар билан ўралиб, 20-30% ҳолатларда инсонлар ўлиши мумкин бўлган ҳолатда омон қолди. Женнернинг буюк кашфиёти болани касалликка чалинишига йўл қўймади ва Женнер шундай йул тутдики, унинг мижози табиий чисплардан ўлмаслиги ва ушбу турдаги қандай касаллик тарқалмасин унинг мижозига таъсир қилмаслиги аниқ эди. Буюк кашфиётчининг ишончи оқланди. Бола касалланмади. Биринчи бола юқумли касалликларнинг енгил формасидан касалланиши мумкин бўлиши исботланди, аммо у соғайиб кетганида табиий қора чечак каби хавфли касалликдан ҳимояланиши мумкинлиги номоён бўлди. Юқумли касаликларни ўзига яқинлаштирмаслик бўйича юзага келган бундай ҳолат “иммунитет” (инглиз тилидан юқтирмаслик) дея ном олди.

Сигир чечаги каби табиий қўзғатувчилар ҳам, ҳаттоки табиий қора чечаклар ўша вақтда ҳаттоки маълум эмас эди, бундан ташқари, Женнер томонидан таклиф этилган қора чечакка қарши эмланиш услуби вакцинация (лотин тилидан олинган бўлиб, vaccus-сигир) дея ном олди ва жуда тез тарқалиб кетди. Шундай қилиб, Лондонда 1800 йилда 16 минг аҳоли, 1801 йилда эса 60 минг аҳоли вакцинация қилинди.

Вақт ўтиши билан чечак касаллиги оммавий тус олди ва барча мамлакатлар ва минтақаларда кенг тарқалди. Бироқ, иммунитетни шакллантирувчи механизмларнинг ўрганилиб борилиши, яъни иммунология фақатгина XIX аср охирларига келиб, ҳайвон ва инсонлардаги юқумли касалликларни қўзғатувчи бактерияларнинг кашф қилинганидан кейин юзага келди. Агар лаборатория микробнинг патоген хусусиятларини заифлаштирса, у инфекциядан ҳимоя қилувчи восита эканлигини биринчи бўлиб исботлаган буюк француз микробиологи Луи Пастернинг бажарган ишлари иммунологиянинг юзага келишига ва ривожланишига туртки бўлди. 1880 йилда у заифлаштирилган қўзғатувчилар орқали товуқ вабосига қарши профилактик иммунизация имкониятини исботлади, 1881 йилда эса сибир язвасига қарши сигирларни иммунизация қилиш бўйича оламшумул тажрибани юзага келтирди. Аммо Пастер ҳақиқий кашфиётини 1885 йил 6 июлда ўлимга олиб борувчи қутуриш касаллигини, яъни қутурган кучук тишлаган болани заифлаштирилган қўзғатувчилар билан эмлади. Бола тирик қолди.

Энг қизиғи, сибир язваси ва товуқ вабосидан қутуриш касаллиги қўзғатувчиларининг фарқини олимнинг ўзи ҳам тушуниб етмас эди, аммо у ўз ҳамкасблари билан уй қўёни миясидаги ушбу қўзғатувчиларни қўшиб, кейин ўлган қуён миясини қуритган ва бир қанча вақт сақлаб турилгандан кейин уни заифлаштирилган қўзғатувчилар қилишга эришганлар. Женнернинг хизматларини қадрлаган ҳолда, Пастер ҳам қутуришдан ҳимоя қилиш услубини вакцинация дея атай бошлади. Ҳозиргача юқумли касаликларга қарши профилактик эмланувчи барча касалликлар вакцинация деб аталади, препаратлар эса вакциналар дейилади.

1890 йилда Беринг ва Китасто муҳим кашфиётни амалга оширди. Улар дифтерия ва қоқшол токсинлариидан иммунизациялангандан кейин ҳайвонлар қонида касалликни ўзини бартараф этувчи омиллар пайдо бўлишини аниқладилар. Токсинни зарарсизлантирувчи моддалар, антитоксин деб номланди, кейинроқ "антитело" умумий термини сифатида юритила бошлади, ушбу антителларнинг пайдо бўлиши антиген деб номланди.

Бугунги кунда, балиқдан тортиб, то инсон умуртқасигача ўта юқори даражада ташкиллаштирилган иммун тизимига эга. Ва ушбу иммун тизими охиригача ўрганилмаган. Антигенлар-бегона маълумотларнинг генетик белгиларини ўзига олувчи моддалар ҳисобланади. Антегенлик биринчи навбатда оқсилни, шунингдек бошқа мураккаб полисахарид, липолисахарид ва баъзида нуклеин кислотаси препаратларини юзага келтиради. Антитела- организмдаги асосий ҳимоя оқсили ҳисобланиб, иммуноглобулин деб номланади. Антитела антиген билан алоқага киришиш хусусиятига эга бўлиб, унинг яралишига сабаб бўлади ва уни сустлаштиради. Организмдаги антиген- антитело агрегатлари одатда 1901 йилда рус олими томонидан кашф қилинган махсус тўқима-ахлат йиғувчилар (фагоцитамлар)ни ажратиб чиқаради, ёки комплемент тизимини бузишга олиб келди. Охиргиси иккита ўнталик қонда мавжуд бўлган ва муайян жиддий схема бўйича бир-бирини тўлдирувчи в турли хил оқсиллардан ташкил топган бўлади.

Бир вақтнинг ўзида аксарият бактериал инфекциялар антибиотиклар ёрдамида даволашга эришилган ва вирус касалликларини қониқарли тарзда даволаш методи мавжуд эмас. Вирус инфекцияси билан курашишнинг энг ишончли ва оддий усули - бу иммунопрофилактика(вакцинация) ҳисобланади.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz