АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Вакцина турлари ва уларни тадбиқ этиш йўллари

Вакцина турлари

Вакцина амалдаги бошланмасидан иборат — ўзига хос антиген; стерилликни сақлаб қолиш мақсадида концервантлардан (тирик бўлмаган вакциналарда); антигенларнинг сақлаш муддатини узайтирадиган стабилизатор ёки қоплама; ўзига хос бўлмаган активатор (адъювант), ёки антигеннинг иммуногенлигини ошириши учун (кимёвий, молекуляр вакциналарда)полимер ташувчиси. Вакцина таркибида мавжуд бўлган махсус антигенлар организмга жўнатилганидан сўнг иммунологик реакциясининг ривожланишига сабаб бўлади, бу эса организмнинг патоген микроорганизмларга бўлган чидамлилигини таъминлайди. Вакциналарни тайёрлаш жараёнида антиген сифатида қуйидагилар қўлланилади: тирик заифлаштирилган микроорганизмлар; тирик бўлмаган (ўлик ва актив ҳолатидан тўхтатилган) яхлит микроб хўжайралари ёки вирус зарралари; оргазимдан чиқариб ташланган мураккаб антиген тузилиши(химояловчи антигенлар); микроорганизмнинг ҳаётий фаолияти зарур ҳисобланган маҳсулотлари — иккинчи марта қилинган метаболитлар (масалан, токсинлар, молекуляр ҳимоялайдиган антигенлар): кимёвий синтез йўли орқали олинган ёки ирсий инжинерия усулини қўллаган ҳолда биосинтез қилинган антигенлар.

ВАКЦИНА

Табиат билан мос келган ҳолда ўзига хос антиген вакциналари тирик, тирик бўлмаган ва бирга қўшилган(тирик ва ўлик антигенлар билан бир қаторда уларнинг алоҳида антигенлари) турларига бўлинади. Тирик вакциналар дивергент (табиий) микроорганизм штаммларидан олинади, бу ўз навбатида инсон учун заифлаштирилган касаллик юқтириш ҳавфидан ҳоли тутади, аммо шу вақтнинг ўзида антигенларнинг тўлиқ тўпламини ўзида мужассамлаштиради (масалан, сигир чечаги вируси) шунингдек, вакциналар сунъий микроорганизм штаммларидан олинади. Тирик вакциналарга шунингдек векторли вакциналар ҳам киради, улар ирсий инжинерия усули орқали олиниб, вакцинага оид штамм сифатида таниш, унинг таркибида бегона антигеннинг гени мавжуд(масалан, гепатит В антиген вируси таркибига қурилган чечак вакцина вируси).


Тирик бўлмаган вакциналар молекуляр (кимёвий) ва корпускуляр турларига ажратилади. Молекуляр вакциналар ўзига хос ҳимоялайдиган антигенлар асосида тайёрланиб, улар молекуляр кўринишда бўлган, биосинтез ва кемёвий синтез йўли орқали олинади. Бу вакциналарга шунингдек, анатоксинлар киради. Улар формалин молекула токсинлари билан зарарсизлантирилган, микроб хўжайраларини шакллантирадиган (дифтерияли, қоқшол касалигига оид, ботулизмга оид ва бошқалар) хусусиятга эга. Корпускуляр вакциналар яхлит микроорганизмлардан олинади, физикавий (иссиқлик, ультрабинафша ва бошқа иссиқлик тарқалиши) ёки кимёвий (фенол, спирт) фаолияти тўхтатилган услублар (корпускуляр, вирусли ва бактериал вакциналар) ёки антиген тузилмасидаги тўқима оситидаги молекулалардан олинган микроорганизмлардан: (субвирион вакциналари, сплит-вакциналар, мураккаб антиген тузилмасидан олинган вакциналар).

Молекуляр антигенлар ёки мураккаб ҳимоявий антиген бактерия ва вируслари синтетик ва ярим синтетик вакциналарини тайёрлашда қўлланилади. Бу ўз навбатида ўзига хос антигенлар, полимер ташувчиси ва адъювантлар мажмуасини ўз ичига олади. Маълум бир инфекцияга қарши мўлжалланган иммунизация, алоҳида вакциналардан (моновакцина) бир нечта моновакциналарни ўзида таркиб топтирган мураккаб препаратлар тайёрланади. Айнан шу йўналишга мўлжалланган вакциналар, поливакциналар, поливалент вакциналар бир вақтнинг ўзида бир нечта касалликка қарши иммунитет билан таъминлайди. Бунга сингдирилган дифтерия ва қоқшол анатоксинлари ҳамда кўкйўтал корпускуляр сингари антигенларини ўз ичида жамлаган АКДС вакцинаси мисол бўла олади. Шунингдек, полианатоксинлар оиласи ҳам мавжуд. Унга ботулизм пентаанатоксинлари, гагренага қарши тетраанатоксин, дифтерия-қоқшол дианатоксинлари киради. Полиомелитга қарши прафилактика учун биргина поливалент препарати қўлланилади. Ушбу препарат полиомелит вируси I, II, III серотипли аттенуирланган штаммларидан иборат.

ВАКЦИНА

Инфекция касалликларига қарши прафилактика чораси сифатида қўлланиладиган 30 га яқин вакцина препаратлари мавжуд; улардан деярли ярими тирик, қолганлари эса фаолияти тўхтатилган вируслар ҳисобланади. Тирик вакциналарни тайёрлашда бактерияли ҳисобланган — куйдирги, ўлат, туляремия, сил ҳамда ку-безгаги қарши; вируслиларидан эса — чечак, қизамиқ, грипп, полиомелит, паротит, сариқ безгак, қизилча сингари касалликлардан асос олинади. Тирик бўлмаган вакциналар учун эса кўкйўтал, дизентерия, ичтерлама, вабо, герпесга оид, тошмали тиф, энцефалит, геморагик исситма ҳамда дифтерияли, қоқшол, ботулизм, газсимон гангрена сингари анотаксинлар қўлланилади.

Вакциналарнинг асосий хусусияти фаол вакцинал иммунитетни ҳосил қилишдан иборат. Улар организмда мавжуд инфекцияларга мос келиб, баъзида ушбу инфекциялардан сони жиҳатида фарқ қилади. Вакцина организмга жўнатилиш жараёнида тирик вакциналар аттенуир штаммларнинг кўпайиши ва умумийлашувида ёрдам беради, бу эса ўз навбатида уларни иммунитет тизимига жалб этиб, уни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Гарчи, вакцинани жўнатиш жараёнида вакцина реакцияси гўё инфекция билан организмни бойитиш сингари тушунчани эслатади, аммо у бу тушунчадан безарарлиги билан ажралиб туради.

Вакцинани организмга жўнатиш жараёнида иммунитет реакциясини келтириб чиқаради. Албатта, бу жараёнда иммунитет табиати ҳамда гуморал, хўжайрали ёки хўжайрали гуморал характерига эга бўлган антигенлар ҳусусиятига боғлиқ.

Вакциналарни қабул қилишда унинг самарадорлиги иммунологик реактивлиги орқали аниқланади. Бунда албатта организмнинг ирсий ва фенотип хусусиятлари, антиген сифати, доза ва прививкалар ўртасида сақланган масофа ва муддат ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳар бир вакцина учун вакцинация схемаси тузилади

Вакциналар қабул қилиниш усулларига кўра инъекцияли, оғиз орқали жўнатиш ва ингаляция қилиш сингари турларига бўлинади. Шунга монанд улар турли кўринишдаги дори воситаси шаклини касб этади:инъекция орқали жўнатиладиган вакциналарга суюқ ёки қуруқ кукун шаклида бўлган регидротив шакли; оғиз орқали жўнатиладиган вакциналарга эса — таблетка, конфет (дроже) ёки капсула кўринишида; ингаляция орқали қилинадиган вакциналарга келсак улар қуруқ кукунсимон регидратив кўринишни касб этади.


Келажакдаги вакциналар

  1. Генно-инженерия вакциналари. Гендаги тирик аттенуир вируслари, бактериялари ёки ген ичида ўрнашган эукариот хужайралари олиниб, вакцина шаклига келтирилиб, касалликка қарши жўнатилади ва организмдаги касаллик қўзғатувчисидаги қарши антиген ҳимоя қатламини ҳосил қилади.
  2. Синтетик пептид вакциналари. У ўз таркибида турли эпитопларни мужассам этиши мумкин. Булар ўз навбатида турли кўринишдаги инфекцияларга қарши иммунитет ҳосил қилиш хусусиятига эга. Улар юқори даражадаги бир хиллиги , ҳавфсизлиги билан ажралиб туради, бироқ заиф иммуногенлар самарали адъювантларни қўллашни талаб этади.
  3. ДНК-вакциналари — инфекция қўзғатувчисига қарши химоявий антигенларини ҳосил қиладиган ДНК плазмаларидан тайёрланган вакциналардир.Бу ДНК вакцинаси организмга жўнатилганидан сўнг хўжайра ядросига бориб ўрнашади ва узоқ муддат хромасома ташқарисида ирсий касалликлар маълумоти сақланадиган қисмни ёпиб қўйиб, керакли антигенлар ривожлантириб, организмда иммунитетнинг Т ва В шаклини шакллантиради.
  4. Антиидиотип вакциналар. Антителалар антигеннинг шаффоф ифодаси ҳисобланади ва шунинг учун антигенлар билан таъсирга киришувчи цитотаксик хўжайралар ва антителани шакллантиришга қодир. Антидиотип антителлалар асосида амалга ошириладиган вакциналар ҳавфсиз ҳисобланади. Шунингдек, идеотиплар иммун жавобининг табиий эндоген регулятори ҳисобланади.
  5. Вакциналар гистомувофиқлик генларининг маҳсулотларидан иборат. Ҳар бир инфекция гистомувофиқлик антигенларнинг йиғимига мос келади ва айнан ана шу гесто мувофиқликда юқори даражадаги иммун жавоби мавжуд. Бу каби антигенларнинг хужайраларда мавжуд бўлмаслиги заиф иммун таъсирининг асосий гинетик сабабларидан ҳисобланади. Пептидлардан иборат гемомувофиқликларнинг организмга кириши инфекцион агентлик эпитопларига мос ҳолда иммунитетни кучайтиришга хизмат қилади.
  6. Ўсимлик вакциналари. Яқин кунларда маълум бўлдики, трансген тамаки баргларида инфекцион вирусларининг оқсиллари ишлаб чиқилади. Бу каби оқсиллардан тозалангандан кейин вакцина компанентлари сифатида ишлатилиши мумкин. Ўсимлик вакциналари ва уларни озиқ-овқатда ишлатиш имкониятлари муҳим аҳамият касб этади.
  7. Мукозал вакциналари. Бу каби вакциналарни яратишдаги ёндошувлардан бири шилимшиқ қобиқлар юзасидаги инфекцияни юзага келтирувчи, колонизацияларга тўсқинлик қилувчи муҳитни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу каби вакциналарнинг асоси бактериал пиллар охиридаги адгезия оқсилларидан ташкил топган бўлиши мумкин. Ушбу бактериал пиллар шилиқ парда юзасига бактерияларни ёпиштириш вазифасини ўтайди.


Вакциналарни ўтказиш йўли

Вакциналарни ўтказишда мускул ости йўли

Вакциналар ўтказилиши учун энг яхши йўлларда ҳисобланади. Мускулларнинг етарли миқдордаги қон билан таъминланиши иммунитет ишлаб чиқариш максимал тезлигини, унинг узлуксизлигини кафолатлайди. Чунки, иммунитет хўжайраларининг аксарияти антиген вакциналари билан учрашиш имконияти бор. Тери қопламасидаги мускулларнинг ажралиши вакцинасия ўтказилгандан бир икки кун кейин мускулларда фаол ҳаракат вақтида бир қанча ноқулайликларга олиб бориш ҳолатларини келтириб чиқарадиган қўшимча таъсирларни камайтирилишини таъминлайди.

ВАКЦИНАЎтказиш жойи: Вакцинани думбага ўтказиш маън этилади. Биринчидан, импорт қилинаётган вакциналарнинг аксарият дозаларига нисбатан шприц игналари думба мускулига етиб бориши учун етарли даражада узун эмас. Думба мускулларига етиб бориши учун болалар ва катталарнинг тери қавати анча мунча қалин бўлиши мумкин. Агар вакцина думбага ўтказилса, у тери тагидан ўтказилиши керак. Яна бир нарсани эслатиб ўтиш жоизки, думба жойидаги ҳар қандай инеъкция мускуллардаги анатомик хусусиятга эга кишиларнинг куймуч нервининг муайян таҳликасини келтириб чиқариши мумкин. Уч ёшгача бўлган болаларда вакцина ўтказилишининг энг яхши жойи тоз юзасининг олд ён қисми, яъни уч қисмининг ўртаси ҳисобланади. Ушбу жойидаги мускул ҳажми етарли миыдорда бўлиб, думба ҳажми анча катта бўлиб, думба томонлардан кўра тери остидаги ёғ қатлами заифроқ ҳисобланади. Икки ёшдан ошган болалар ва катталарда вакцина дельтасимон мушаклардан ўтказилгани яхши. Кичик ёшларда эса ушбу вакцина мускуллар етарли даражада ривожланмаганлиги ва у кўплаб касалликларни келтириб чиқариши ҳисобга олинган ҳолда ўтказилмайди.

Вакцинация техникаси: Ички мускул инъекцияларига вакциналар ўтказиш бўйича танланган жойидан қатъий назар у тик чизиқ асосида ўрнатилиши керак, яъни тери юзасидан 90 С градусли бурчакда бўлиши керак. Делтасимон мушакларда вакцина ўтказишда инъекция тўғри ён томондан ўтказилиб, шприц жойлашуви горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Z-track номли техника тери инъекциясидан олдин бир йўналиш бўйлаб, силжитилади ва шприц игнаси суқулгандан кейин жўнатилади. Бир тарафдан чўзилган тери орқали игнанинг суқулиши унча кўп оғриқ бермайди. Бошқа томондан эса, каналнинг силжитилиши ҳисобига вакцина мускулга ёпишади.

Афзаллиги: вакцинанинг яхши сўрилиши, иммуногенликнинг юқори даражалиги ва иммунитет ишлаб чиқариш тезлигининг юқори эканлиги. Қўшимча реакцияларининг кам миқдорда юзага келиши. Дозанинг аниқ миқдорда ўтказилиши.

Камчилиги: Кичик болаларнинг ички мускул инъекцияларида бошқа вакцинацияларга қараганда субъектив қабул қилиниши.

Переорал (оғиз орқали)

ВАКЦИНА Переорал вакцинациянинг классик намуналаридан бири тирик полеомелит вакциналари ҳисобланади. Одатда бу каби тирик вакциналар ичак инфекцияларидан ҳимояланиш учун жўнатилади. Буганги кунда переорал вакциналари нафақат ичак инфекцияларидан ҳимояланиш, балки ОИВ инфекциясига қарши вакцина сифатида ҳам қўлланиб келинмоқда

Переорал вакцинацияси техникаси: бу вакцина оғизга томчи томизиш орқали амалга оширилади. Агар вакцина ёқимсиз таъмда бўлса, вакцина томчиси қанд ёки бошыа бир ширинликка томизилади.

Афзаллиги.Бундай вакцинациялар махсус малака ва тайёргарликни талаб этмайди. Уни тез амалга оширилиши ва малакали мутахассисни чақиришни талаб қилмаслиги, яъни оддий услуби вакцина жўнатишда жуда қулай ҳисобланади.

Камчиликлари. Перорал вакцинани жўнатишда вакцина томизилаётган жараёнда томчиларнинг ҳисоблаш керак. Вакцинанинг ноаниқ дозаси иқтисодий йўқотишга олиб келади ва вакцинани қайта амалга ошириш заруриятини туғдиради.


Ички ва ташқи терига инъекция жўнатилиши

Вакцинанинг мумтоз намуналаридан бири ички терига ўтказиладиган БЦЖ ҳисобланади. Ички терига жўнатиладиган вакциналар намунаси сифатида туляремия вакцинацияси ва табиий чечакка қарши вакциналар ҳисобланади. Қоида бўйича ички тери вакциналар тирик бактериал вакциналар. Ҳамма организмга тарқалиши фойдали бўлмаган вакциналар ўтказилади. Бироқ охирги вақтларда ички вакциналарни тежаш учун ишлатилаяпти. Масалан, ушбу вакцина қутуриш касаллигига қарши эмлаш учун ҳам ишлатилмоқда. ЖССТнинг тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улар учун махсус антираби вакциналарини ички терига ўтказиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари бошқа вакциналар учун тери ичкарисидан жўнатиладиган бошқа услублар ҳали тавсия этилган эмас.

ВАКЦИНА

Техника: Вакцинанинг тери тагидан ўтказиш усулининг анъанавий жойи ёки елка ёки елка олди ҳисобланади. Тери тагидан вакцина ўтказиш учун махсус ингичка шприцлар талаб этилади. Игна суқулган жойдан тепага қараб ўтказилади. Яъни тери юзасига паралел тарзида терини тепага сурган ҳолда амалга оширилади. Бунда игна тери тагига бутунлай кириб кетмаслиги керак. Вакцина ўтказилишининг тўғрилиги тери “лимон пўсти” рангига кириши билан ифодаланади. Агар вакцина ўтказилишида “лимон пўсти” ранги шаклланмаса демак вакцина нотўғри ўтказилган бўлади.

Афзаллиги: Паст даражадаги антиген нагрузка умуман оғритмайди.

Камчиликлари: Вакцина ўтказилиш техникаси етарлича қийин бўлиб, махсус тайёргарлик талаб этилади. Вакина ўтказилишнинг нотўғри имконияти вакцинациядан кейин ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.


Вакцина ўтказилишида тери таги йўллари.

МДҲ давлатлари ҳудудларида бошқа иммунобиологик препаратларнинг ўтказилишидаги анъанавий йўллар ҳаммага маълум. Умуман олганда вакцина ўтказилишининг бу йўли тирик ва инактивли вакциналар учун тўғри келади. Шунинг учун тери тагидагн вакцина ўтказилиши иммун жавобининг ишлаб чиқарилиш тезлигини ва иммуногенлигини камайтиради. Бундай вакцина ўтказилиши қутуриш ва Б гепатити вирусига қарши вакциналар ўтказилиши тавсия этилмайди. Тери тагидан вакцина ўтказилиши қон кетиши билан боғлиқ бўлган беморлар учун тери тагида инъекция ўтказиш мускул тагидан ўтказишдан кўра таъсирлироқ ҳисобланади.


Техника: Вакцинациянинг жойи елка бўлиши мумкин. Елка ва тирсак суяги орасидаги, ён юзада ўтказилиши мумкин. Тери кўрсаткич ва бош бармоқлар билан бирга буриштириш учун олинади. Кичкина бурчак тагида эса, игна тери тагига суқулади. Агар беморнинг тери таги қавати аниқ бўлса, терини буриш ёмон оқибатларга олиб келмайди. Техниканинг нисбатан оддийлиги ички мускул инъекцияларига нисбатан оғриқнинг камлиги. Тери ичкарисига игнани суқушдан фарқли ўлароқ вакцинани кўпроқ миқдорда ўтказиш мумкин.Яна бир авзалик томони вакцина миқдори аниқ ўтказиш имкониятига эга эканлиги.

Афзаллиги: Нисбатан осон техника, ички мускуллар инъекцияси билан солиштирганда оғриқни камлиги. Ички терига ўтказишдан фарқли ўлароқ, бошқа иммунобиологик препаратлар ва катта объёмдаги вакциналар ўтказиш мумкин. Аниқ ўтказилган дозалар (ўтказиш бўйича тери таги ва перорал ўтказишларга нисбaтан).

Камчиликлари: "Вакцинани сақлаш" инактивли вакцинани ўтказиш пайтидаги иммунитет ишлаб чиқарилиш тезлигининг пастлиги ва унинг интенсивлиги ҳисобланади. Реакция юзага келиш ҳолатлари қизариш ва вакцина ўтказилиш жойида безнинг пайдо бўлиши.


Аэрозол ва интраназал вакциналари (бурун орқали)

Вакциналарни бурун орқали ўтказиш усули ҳаво томчи инфекциларининг чиқиш дарвозасидаги иммунитетни шилимшиқ қопламалардаги иммунологик тўсиқларни яратиш ҳисобига яхшилайди. Шунинг билан бирга бу каби иммунитетнинг яратилиши мустаҳкам бўлмасада, умумий иммунитет организмга шилимшиқдаги тўсиқлар орқали ўтиб кетувчи бактерия ва вируслар билан курашиш етарли бўлмаслиги мумкин. Интраназал вакциналарнинг оддий турларига мисол сифатида маҳаллий гриппозга қарши вакциналарни мисол қилиб келтириш мумкин.

Аэрозол вакцинация техникаси: вакцина томчилари бурунга томизилади ёки махсус ускуна орқали бурун йўлларига сепилади. .

Афзаллиги Бундай вакциналарнинг афзаллик томонлари ҳаммага маълум. Переорал вакциналаридек аэрозол вакциналарини ўтказиш мухсус тайёргарлик ва таълим талаб қилмайди. Шунингдек, нафас йўлларининг устки шилимшиқ қопламаларида яхши иммунитет хосил қилади.

Камчиликлари: аэрозол вакцинасини ўтказиш вакциналарни ҳақиқатдан ҳам исроф қилиш демакдир. Вакциналарни етарли дозада амалга оширилмаслиги иммунитетнинг етарли даражада ишлаб чиқарилмаслигига сабаб бўлади.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz