Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2019 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Янгиликлар

15.07.2011 Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси
Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

15.07.2011 Соғлигимиз ўз қўлимизда
Ёз фаслидаги юқори ҳаво ҳарорати озиқ-овқат маҳсулотларининг тез бузилишига, турли юқумли касалликлар тарқалишига олиб келиши мумкин. Юртимизда барқарор эпидемиологик вазият сақланиб турган бўлса-да, хотиржамликка йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, турли юқумли касалликларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш қатъий назорат ва доимий эътиборни талаб қилади. Фарғона вилоятида ҳам бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

14.07.2011 Саломатлик ва гўзаллик анжумани
Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида миллатимиз генофондини янада соғломлаштириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоялаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

13.07.2011 Эпидемиологик барқарорлик сақланмоқда
Кейинги пайтларда баъзи хорижий мамлакатларда, ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича эпидемик ва эпизоотик ҳолат анча мураккаблашгани кузатилмоқда. Аҳоли мигратсияси, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ривожланган бугунги шароитда бундай касалликларнинг тарқалиш хавфи янада ошади.

02.07.2011 ҲАЯЖОНЛИ ДАҚИҚАЛАР ОРТДА ҚОЛДИ
Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳалари томонидан Фарғона водийси бўйича ягона бўлган Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси қошидаги умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ўқув маркази 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилда қишлоқ врачлик пунктлари ва шаҳар поликлиникаларининг 113 нафар врачлари "Саломатлик-2" лойиҳаси доирасида умумий амалиёт врачларини тайёрлаш дастури бўйича 2010-2011 ўқув йилида ташкил этилган ўн ойлик ўқишни тугатишлари муносабати билан олган билимларини синовдан ўтказиб, "Умумий амалиёт врачи" мақомини олиш учун имтиҳон топширдилар.

02.07.2011 ИСТЕЪДОД, МАҲОРАТ ВА ШИЖОАТ УЙҒУНЛИГИ
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва тизимни такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда 290 мингга яқин ҳамшираларимиз республика тиббиёт муассасаларида ўзларининг касбий маҳорат, меҳрибонлик, чаққонлик, самимийлик ва камтарлик фазилатларига эга бўлган хислатлари билан халқимиз саломатлиги йўлида астойдил хизмат қилиб келмоқдалар. Шундай экан, "Ҳамшира" кўрик-танловининг анъанавий тарзда ўтказиб келинаётгани ҳамшираларнинг малакасини ошириш ҳамда улар меҳнатини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас.

01.07.2011 ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ЭЗГУЛИКЛАР
Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тармоғида ҳам халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрларни хориж тажрибаси билан фаолият юритишига кўмаклашиш, уларнинг малака ошириш ва касбий кўникмаларини бойитиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўпгина лойиҳалар ва кенг қамровли манфаатли дастурлар олиб борилмоқда. Шунингдек, фармацевтика саноати ва дори-дармон сиёсатини амалга ошириш чоғида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Яқинда Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2940 ўрамдаги зарур дори-дармон воситалари тақдим этилди.

30.06.2011 НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ БИЛИМЛАР СИНОВИ
Юртимизда бирламчи тиббиёт бўғинини юқори поғоналарга кўтариш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш, тизим фаолиятини ислоҳ қилишнинг замонавий-ташкилий услубларини яратиш, белгиланган тартибдаги ислоҳот жараёнларини жадаллаштириш, халқимизга малакали тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш каби мақсадли вазифалар мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саломатлик-2" лойиҳаси ва кўплаб ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилмоқда.

29.06.2011 СИНОВ ИМТИҲОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА МУТАХАССИС ХУЛОСАЛАРИ
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Давлат дастурига асосан республикамиз ҳудудларида қишлоқ врачлик пунктларини бунёд этиш ва у ерда умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ишларига катта эътибор қаратилди. Бу жараёнга "Саломатлик-1 ва 2" лойиҳалари бевосита жалб этилди. Ўз навбатида УАШларини тайёрлаш масаласи кун тартибидаги долзарб масалага айлангач, барча тиббиёт институтлари қошида умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ўқув марказлари ташкил этилди. Биргина Тошкент тиббиёт академияси тасарруфида 4 та ана шундай ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда.

28.06.2011 МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА
Қадрли дўстлар!
Авваламбор, сиз, ҳурматли журналистлар, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларини — бугунги кунда тобора ўткир ва таъсирчан кучга эга бўлиб бораётган, оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб эгаси бўлган, ўзини ахборот соҳасини ривожлантиришдек олижаноб ишга бағишлаган сиз азизларни  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

28.06.2011 ҲУШЁРЛИК ВА ЭЪТИБОР ЗАРУР
Ёзги мавсум бошланиши билан шаҳримиз кўчаларида қуриган барг ва хазонларни ёқиш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Бунинг натижасида атроф-муҳит зарарланиб, айрим жойларда турли кўринишдаги ёнғинлар, фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Аҳоли яшаш уйлари атрофида, ҳудудларда йиғилган ахлатлар, қуриган ўтлар, шох-шаббаларнинг ёқиб юборилиши, атрофга ёқимсиз ҳид тарқалиши туфайли баъзи инсонларни турли аллергик хасталиклар безовта қилади.

27.06.2011 ЗАҲРИ ҚОТИЛ – ИНСОН УМРИНИНГ КУШАНДАСИ
Маълумки, ҳар йили дунёда 26 июнь Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланиб, турли хилдаги тадбирлар ўтказилади. Шундай экан, бу глобал муаммо бутундунё мутахассисларини ташвишга солаётган долзарб масалалардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.

25.06.2011 САРАТОН ИССИҒИДАН САҚЛАНИНГ
Айни кунларда об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида одамларда офтоб уриши ва сувсизланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Шундай экан, инсон организмининг муҳим хусусиятларидан бири унинг ташқи муҳит таъсирига мослаша олишидир. Иссиқ иқлим шароитига мослашишда организмни чиниқтириш, вақтида овқатланиш, ҳатто терлашнинг роли катта.

24.06.2011 МУСТАҚИЛЛИК — БАРЧА ЮТУҚЛАРИМИЗНИНГ АСОСИДИР
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида  22-23 июнь  кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.

23.06.2011 ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЮКСАК САМАРАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 22 июнь куни Қашқадарё вилоятига келди.

23.06.2011 Мангу барҲаёт
Дунёда шундай инсонлар борки, ўзлари сезмаган ҳолда келажак учун ўчмас из ва бебаҳо маънавий бойлик қолдирадилар. Ана шундай инсонлардан бири тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ибрагимович Ниязматовдир. Ўзининг кўп йиллик меҳнатлари билан халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилиб келган, тиббиёт ривожига муносиб ҳиссасини қўшган ажойиб инсон энди орамизда йўқ.

23.06.2011 АХБОРОТ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш, ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритиш ва ислоҳотларни амалиётда кенг татбиқ этиш борасида олиб борилаётган ахборот сиёсати тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Айниқса, мамлакат қонунчилик тизимида ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш, парламент фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Шу маънода мавзуга янада ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати раҳбари Олим Ўсаров билан суҳбатда бўлдик.

21.06.2011 Ислоҳот одимлари
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолига холис ва тезкор маълумотларни етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали томонидан ҳам жуда кўп амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Шу маънода суҳбатни мазкур институтнинг "Оммавий ахборот воситалари" бўлими бошлиғи Севара Носирова билан давом эттирдик.

21.06.2011 ИНСОН СОҒЛИҒИ — УСТУВОР ВАЗИФА
Шу йил 21 июнда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

20.06.2011 МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ – ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ
Президентимизнинг 2006 йил 25 августда қабул қилган "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, бу йўналишдаги илғор тажрибани оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика марказида "Мустақиллик ва маънавият" мавзуида республика ўқув-услубий анжумани ўтказилди.


Новости 941 - 960 дан 1201
Бош | Олдинги. | 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 | Кейинги. | Охири Хаммаси
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...