Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ЭЗГУЛИКЛАР
Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тармоғида ҳам халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрларни хориж тажрибаси билан фаолият юритишига кўмаклашиш, уларнинг малака ошириш ва касбий кўникмаларини бойитиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўпгина лойиҳалар ва кенг қамровли манфаатли дастурлар олиб борилмоқда. Шунингдек, фармацевтика саноати ва дори-дармон сиёсатини амалга ошириш чоғида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Яқинда Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2940 ўрамдаги зарур дори-дармон воситалари тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган мазкур учрашувни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Анвар Алимов кириш сўзи билан очиб, тиббиёт ислоҳотларини йўналтириш борасида халқаро ҳамкорлик алоқалари ва улардан кўзланган асосий вазифа – аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилганини ва аҳолини зарур дори-дармон воситалари билан таъминлаш, улар соғлигини тиклашда мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан умуммиллий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари давлат сиёсати даражасида эканлигини таъкидлади. Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотларига муносиб баҳо берар экан, мазкур йўналишдаги фаолиятлар, эришилган амалий ютуқлар жаҳон тажрибасидан асло қолишмаслигини эътироф этиб, келтирилган гепарин, амоксиклав, дексамед, диазепам сингари дори воситаларини топширишди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Анвар Алимов бундай ҳамкорлик учун вазирлик номидан ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Ўз навбатида Словакия Республикаси элчихонаси раҳбарияти ҳам мазкур йўналишдаги ҳамкорлик ришталари узоқ муддат бардавом бўлишига юксак ишонч билдирди.
Халқимиз саломатлигини яхшилаш йўлида қилинаётган ана шу каби мурувват ёрдамлари тиббий хизмат кўрсатиш салоҳияти ва сифатини янада оширишда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.
Намоз ТОЛИПОВ.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...