Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Институт тарихи

Клиника

Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1966 йил 2 июндаги 301-сонли  буйруғига асосан эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти (ЭМЮКИТИ) қошида клиника ташкил қилинган.

Клиниканинг бош врачи лавозимида т.ф.н. Б.В.Вахидов (1966-1969 й.), Т.Х.Иногамов (1970-1972 й.), т.ф.н. А.Р.Расулев (1973-1983 й), И.Г.Гуламов (1983-1992 й.), т.ф.н Б.М.Агзамов (1992-1996 й.), т.ф.н. Ш.У.Шукуров (1996-2004 й.), т.ф.н. Ш.М.Каримова (2004-2006 гг.), т.ф.н. М.М.Умарова (2006-2010 гг.), т.ф.н. А.А.Абдушукуров (2012-2014й.) ишлашган. 2014 йилнинг декабридан ҳозирги вақтгача  ушбу лавозимда т.ф.н. Ж.Д.Туйчиев ишлаб келмоқда.

Институт клиникаси республикада юқумли касалликларга қарши кураш бўйича ташкилий-услубий марказ ҳисобланади. Клиникада асосан Республиканинг ҳар хил вилоятларидан келган  диарея, бруцеллез, вирусли гепатит, қорин тифи, паратиф, гельминтоз, ботулизм, овқат токсикоинфекцияси, безгак касалликлари билан оғриган болалар ва катта ёшдаги беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

1988 йилда реанимация бўлими қошида «Сунъий буйрак» лабораторияси ташкил қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2008 йилдаги 244-сонли буйруғига асосан қайта жиҳозланиб, юқумли касалликлар билан оғриган беморларга гемодиализ муолажасини ўтказиш учун «Сунъий буйрак» бўлимига айлантирилди.  

Институт ва клиника мутахассислари республикамизнинг турли хил вилоятларига ва сан. авияция йўналиши  бўйича консультатив ва услубий ёрдам кўрсатиш учун хизмат сафарларига бориб туришади.

КЛИНИКА ТЎҒРИСИДА

Институт клиникаси республикада юқумли ва паразитар касалликларга қарши кураш бўйича ташкилий-услубий марказ ҳисобланади. Клиника Республиканинг барча вилоятларидан ва Тошкент шаҳридан келган ўткир ва сурункали юқумли касалликлар билан оғриган болалар ҳамда катта ёшли беморларни текшириш, диспансер назоратига олиш ва даволаш учун мослаштирилган. 

Клиникамизда диарея, бруцеллез, вирусли гепатит, гельминтоз, ботулизм, овқат токсикоинфекцияси, безгак, касалликлари билан оғриган болалар ва катта ёшдаги беморлар керакли тиббий кўриклардан ўтказилади ва даволанади.

Клиникамиз 209 ўриндан иборат бўлиб, қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

  • Қабул ва бокс бўлими – 5 ўрин.
  • Асосий даволаш бўлимлари – 30 ўрин.
  • Катталар ўткир вирусли гепатит бўлими
  • Сурункали вирусли гепатит бўлими
  • Катталар ичак инфекциялари бўлими
  • Бруцеллез ва токсоплазмоз бўлими.
  • Болалар ичак инфекциялари бўлими.
  • Гельминтоз бўлими.
  • Болалар ўткир вирусли гепатит бўлими.
  • Реанимация ва интенсив терапия бўлими.
  • Сунъий буйрак (гемодиализ) бўлими.

Клиника лабораториялари.

  • Клинико-биохимик, экспресс лаборатория, бактериологик, ИФА диагностика ва ПЗР (ПЦР) лабораторияси.
  • Ёрдамчи бўлимлар: дорихона, ошхона, амбулатор ва физиотерапевтик хона, марказий стерилизация бўлими, кир ювиш хонаси.

Клиниканинг кўпчилик шифокорлари тиббиёт фанлари номзоди бўлиб, олий ва биринчи тоифага эга: Ж.Д.Туйчиев, С.Г.Алимов, Н.Б.Джурабаева, Т.К.Долимов, Р.Х.Хайитов, К.Ш.Холматова, З.Х.Эркабаев ва бошқалар.

ЭМЮКИТИ клиникасида ҳар йили 7000 дан ортиқ бемор стационар равишда, 3000 дан ортиқ бемор амбулатор равишда текширилиб даволанади. Клиниканинг юқори малакали мутахассислари доимий равишда даволаш ва консультатив ёрдам кўрсатиш учун санитар авиацияси йўналиши бўйича Тошкент шаҳри ва Республиканинг даволаш профилактика муасасаларига чиқиб туришади.

Клиника институт билан доимо чамбарчас равишда фаолият олиб боради. Илм-фан соҳасида эришилган замонавий ютуқлар, юқумли касалликлар ташхисоти, даволаш услубларини такомиллаштириш бўйича, таклифлар, протоколлар ҳамда норматив ҳужжатлар доимий равишда амалиётга тадбиқ этиб борилади. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фармакологик қўмитаси таклифи билан мамалакатимизда ишлаб чиқарилаётган янги дори воситаларини юқумли касалликларни даволаш учун мўлжалланган клиник синови ўтказилади.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...