Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Клиника бўлимлари

Қабул бўлими

Қабул бўлими ҳар хил юқумли касалликлар билан оғриган беморларни қабул қилишга мўлжалланган. Ичак инфекциялари, вирусли гепатитлар ва иситмаловчи (бруцеллез, ТПЗ, Ўта хавфли юқумли касалликлар, ноаниқ иситма) касалликларни қабул қилиш учун 3 та алоҳида кириш йўли мавжуд. 

Бокс бўлими

Бўлим ўта хавфли юқумли касалликлар, тиф ва паратиф юқумли касалликлар,  микст инфекция ва ноаниқ иситма билан касалланган беморларни госпитализация қилишга мўлжалланган 4 та алоҳида  бокс хоналардан иборат.

1-бўлим – Катталар учун ўткир вирусли гепатитлар бўлими.

1-бўлимда вирусли гепатитнинг оғир шакли ва реанимация ва интенсив терапия бўлимидан ўтказилган реабилитацияга муҳтож беморлар даволанади.

2-бўлим – Сурункали вирусли  гепатитлар бўлими.

2-бўлимда сурункали вирусли гепатит билан касалланган катта ёшли беморлар даволанади.

3-бўлим – Катталар учун ичак инфекцияси бўлими.

3-бўлимда ўткир ва чўзилувчан диарея паразитар ва ноаниқ этиологияли иситма ва ташхиси ноаниқ беморлар  даволанади.

4-бўлим – Бруцеллёз ва токсоплазмоз бўлими.

4-бўлимда  бруцеллёз  ва  токсоплазмоз билан оғриган беморлар даволанади.

5-бўлим – Болалар  ичак  инфекцияси бўлими.

5-бўлимда ўткир  ичак инфекцияси  билан касалланган болалар даволанади.

6-бўлим – Гижжа касалликлари бўлими.

6-бўлимда гижжа ва паразитар касалликлар билан оғриган катта  ва кичик  ёшдаги  беморлар даволанади. Бўлим мавсумга қараб ўткир вирусли гепатит  ва  ичак инфекцияси  бўлимига талабга мувофиқ ўзгариб  туради.

7-бўлим – Болалар учун ўткир вирусли гепатитлар бўлими.

7-бўлимда  ўткир вирусли гепатитлар билан касалланган болалар даволанади.

Реанимация ва интенсив терапия бўлими.

Бўлим 6 ўриндан иборат бўлиб шошилинч юқумли касалликларга чалинган беморлар даволанади. Бўлим таркибида экспресс-лаборатория фаолият кўрсатади.

НИИЭМИЗ5 НИИЭМИЗ6
НИИЭМИЗ7 НИИЭМИЗ8

“Сунъий буйрак” бўлими

Бўлим 3 та стационар ўринга мўлжалланган, бундан ташқари бўлимда ЎЮИК билан касалланган беморларда кузатилган, ўткир буйрак етишмовчилиги асорати бор беморларга тезлик билан ва сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) бўлган беморларга режали равишда гемодиализ муолажалар ўтказилади. Бўлим 10 та гемодиализ аппаратлари билан жиҳозланган. Бўлимда СБЕ билан 120 нафар бемор гемодиализ сеанслари кабул қилади.

НИИЭМИЗ1 НИИЭМИЗ2

Консультатив-диспансер хонаси.

Бўлимда беморлар юқумли ва паразитар касалликлар бўйича малакали маслаҳат олишади, бундан ташқари ўткир ва сурункали гепатит, ҳамда бруцеллез билан оғриган беморлар даволаниб чиққач, диспансеризация қилинади. Сурункали бруцеллез ва паразитар касалликлари билан стационар равишда даволанаётган беморлар физиотерапевтик муолажалар олишади.

Ташкилий-услубий бўлим.

Ташкилий-услубий бўлим институт ва клиникани даволаш-профилактик фаолият бўйича соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан узаро мулоқотини таъминлайди. Юқумли ва паразитар касалликлар қонуниятларини ўрганади, институт ва клиника ходимларининг Тошкент шаҳри ва вилоятлар аҳолиси ўртасида санитар тарғибот ишлари олиб бориш учун жойларга чиқиб туришларини назорат қилади.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...