UZ RU

Республика аҳолисига кўрсатилаётган нейрохирургия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

Тошкент ш.

Республика аҳолисига кўрсатилаётган нейрохирургия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш жараёнини такомиллаштириш максадида

БУЮРАМАН:

1.Нейрохирургия ихтисослиги бўйича ахолига тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларида диагностика ва даволаш стандартлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика Нейрохирургия илмий маркази директори Г.М.Кариевга:

- Республика аҳолисига нейрохирургия ихтисослиги бўйича кўрсатилаётган диагностика ва даволаш стандартлари керакли миқдорда кўпайтирилиб, барча тегишли тиббиёт муассасаларга тарқатилиши таъминлансин.

- Ахолига нейрохирургия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари асосида тиббий ёрдам кўрсатилиши доимий назоратга олинсин.

3. ДПЁББ бошлиғи Д.Б.Миразимов, ОваБМКББ бошлиғи Д.И.Ахмедова ва ССВнинг бош мутахассислари ва консультантларига:

- Республика аҳолисига нейрохирургия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини амалга тадбиқ этган ҳолда услубий ёрдам кўрсатилиши таъминлансин.

- Янги технологиялар ва илм-фан ютуқларига таянган холда тиббий диагностика ва даволаш стандартларини ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминлансин.

4. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов