UZ RU

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ШИФОКОР РЕЦЕПТИСИЗ СОТИЛАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 184-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2353]

Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 1 июндаги 156-сон «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2237, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 253-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Вазир А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,
2012 йил 28 март,
82-сон