UZ RU

Буйруқ № 178 "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
буйруғи

ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ УЧУН ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ САЛОНИДА БЎЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН ЗАРУР ТИББИЙ АШЁЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 287-модда)

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2241)

Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда) 17-моддасига мувофиқ буюраман:

1. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,
2011 йил 22 июн,
178-сон