UZ RU

Буйруқ № 156 "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ


2011 йил «01» 06 Тошкент ш. №156

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўгрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўгрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси соглиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 21 декабрдаги 371-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида"ги буйруги (рўйхат рақами 2062? 2010 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон5 11-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн-кун ўтгандан кейин кучга киради.

Вазир                                                                                                                                                                             А.Икрамов