UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 26.11.2010 й. N 270 Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

("Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига

ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг

2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонуни)

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев