UZ RU

Буйруқ № 357 “Академик лицей ҳамда тиббиёт коллежлари учун клиник амалиёти базалари сифатида бириктиртирилган давролаш- профилактика муассасалари“

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2010 йил "27" 12

357

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2010 йил 1 июлдаги “2010/2011 ўкув йилида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муасссаларига қабул тўғрисида”ги 131-сон Қарори 7 -бандининг ижросини таъминлаш тўғрисида”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2010 йил 1 июлдаги “2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муасссаларига қабул тўғрисида”ги 131-сон Қарори 7- бандининг ижросини таъминлашда академик лицей ва тиббиёт коллежларида доимий равишда сифатли ўқув-амалиёт жараёнини ташкил этишда уларга тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан тизимли асосда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш, даволаш-профилактика муассасаларида академик лицей ва тиббиёт коллежлари ўқувчиларига амалий машғулотларни талаб даражасида ўтиш учун керакли шароитларни ташкил этиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Саломатлик” ҳамда “Аёллар ва болалар саломатлигини мустахкамлаш” бюроси томонидан Республика даволаш - профилактика муассасаларида ташкил этилган ўқув-амалиёт хоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н :

1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорларига, тиббиёт олий таълим муассасалари ректорларига, олий таълим муассасалари филиаллар директорларига, академик лицей ҳамда тиббиёт коллежлари директорларига:

1.1. 1-ва 2- иловаларда кўрсатилган даволаш-профилактика муассасалари, “Саломатлик” ҳамда “Аёллар ва болалар саломатлигини мустахкамлаш”

бюроси томонидан ташкил этилган ўқув хоналари академик лицей ва тиббиёт коллежлари учун клиник амалиёти базалари сифатида бириктирилсин.

1.2. Академик лицей ва тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун клиник амалиётини утишга қаратилган ҳужжатлар доирасида икки томонлама хамкорлик шартномалари расмийлаштирилсин.

1.3. Даволаш-профилактика муассасаларида сифатли клиник амалиётини ўтиш учун барча шароитлар яратилсин. Шунингдек, тиббиёт амалиётидаги янгиликлар, ислохотлар, мейёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар бўйича академик лицей ва тиббиёт коллежлари ўқитувчи ва ўқувчиларига доимий равишда услубий ёрдам ташкил этилсин.

1.4 Клиник амалиёти базаси сифатида бириктирилган даволаш-профилак-тика муассасалари Даволаш-кенгаш йиғилишларида сифатли клиник амалиётини ўтишга қаратилган ишлар бўйича ахборотлар ҳар чоракда тинглансин.

2. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.И.Икрамов