2013  2012  2011  2010  2009  2008  2007  2006  2005  2004  
2003  2002  2001  2000  1999  1998  1997  1996  1995  1994  
1993  1992  1991  


27.12.2013 Буйруқ № 442 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ва ВМнинг “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаб бориб, ВМнинг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида”ги қарорига асосланган ССВ буйруғи. Буйруқ № 442 27.12.2013
27.12.2013 Бўйруқ № 443. “Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”
Даволаш-профилактика муассасалари учун дори воситаларини харидида бюджет маблағларидан  оқилона ва самарали  фойдаланишни таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда даволаш-профилактика ёрдами сифатини янада яҳшилаш  мақсадидаги ССВ буйруғи. Бўйруқ № № 443 27.12.2013
13.11.2013 Буйруқ №380 Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими фаолиятини тубдан яхшилаш ора-тадбирлари тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг 348–сонли қўшма буйруғи талабларидан келиб чиқиб, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини, айниқса профилактика йўналишидаги тадбирларни такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 380 13.11.2013
16.10.2013 Буйруқ №350 Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларда кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 сентябрдаги 06-9-13-сонли топшириғи ва “Ўзбеккўмир” ОАЖнинг 2013 йил 9 сентябрдаги 01-6-17–сонли хатига мувофиқ кўмир ёқилғисини белгиланган тартибда сақлаш ва мақсадли ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш  мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 350 16.10.2013
16.10.2013 441 - СОНЛИ БУЙРУҒИ
Молия вазирлигининг 145-сонли ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 348-сонли қўшма буйруғига биноан ВМнинг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда ССВнинг 487-сонли буйруғи асосида ўтказиладиган соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараёнда раҳбар ходимларга холисона баҳо бериш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 441 16.10.2013
08.10.2013 Буйруқ №336 Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларда “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ва амалга тадбиқ этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республикада ёнғин назоратини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 336 08.10.2013
30.09.2013 Буйруқ №332 Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 4 ва 5-тоифадаги объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 05/1-443-сонли топшириғи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 9 сентябрдаги хатига мувофиқ 4- ва 5-тоифадаги объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадидаги ССВ буйруғи. Буйруқ № 332 30.09.2013
26.09.2013 Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. БУЙРУҚ № 327 26.09.2013
19.09.2013 Буйруқ №89. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи. Буйруқ № 89 19.09.2013
10.09.2013 Буйруқ № 339 Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури» ни 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисида
«Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури» бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда қўшма қарор қабул қилиниши муносабати билан «Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури»ни 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги ССВ буйруғи. Буйруқ № 339 10.09.2013

Pages: 1 2 3 4 Next All