ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУҚ
«13» ноябрь 2013 г. | № 380 |
Тошкент |
“Бирламчи тиббий санитария ёрдами
тизими фаолиятини тубдан яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисида ”
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 17 майдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 161-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг 2013 йил 16 октябрдаги 348–сонли қўшма буйруғи талаблари келиб чиқиб, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини, айниқса профилактика йўналишидаги тадбирларни такомиллаштириш, худудларнинг санитария барқарорлигини таъминлаш, аҳоли репродуктив саломатлигини мухофаза қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида:
БУЮРАМАН:
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаби таркибий тузилмаси ва ишчи гуруҳлар таркиби 1-иловага;
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штабининг Низоми 2-иловага;
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича ҳудудларга бириктирилган масъуллар руйхати 3-иловага;
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича ҳудудий штаб таркиби 4-иловага;
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошидаги штаб таркиби 5-иловага;
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаби ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари 6-иловага;
Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини рейтинг тизимда баҳолаш мезонлари 7-иловага;
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолияти юзасидан марказий штабга ҳар ойда ва ҳар чоракда тақдим қилинадиган ҳисобот шакллари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. - Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Марказий штаб бошлиғи А.А.Худаяровга:
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича марказий штаби фаолияти ушбу буйруқнинг 2-иловасига, барча бўғинлардаги штабларнинг самарали фаолияти 4 ва 5-иловаларга асосан ташкил қилинсин;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, фармойишлари, баённомаларида соҳани ривожлантиришга қаратилган чора тадбирларнинг тизимли ва мақсадли ижроси қатъий назоратга олинсин;
- амалга оширилаётган ишлар ва чора-тадбирлар ҳолатининг доимий равишдаги мониторинги олиб борилсин;
- тизимни ривожлантириш юзасидан таклифлар фақат вазирликнинг марказий штаби орқали қабул қилиниши эътиборга олинсин. - Ҳудудий штаблар бошлиқларига:
- уч кун муддат ичида худудий вилоят, туман ва шаҳар штаблари ҳамда унинг таркиби шакллантирилсин;
-тизимда фаолият юритаётган ҳар бир амбулатор-поликлиника муассасаларининг фаолияти вазирлик томонидан белгиланган талаб ва тартиблар бўйича ташкил қилинсин;
- ҳудудий вилоят, туман ва шаҳар штабларининг самарали фаолиятини ташкил қилиш мақсадида компьютер ва зарур оргтехника воситалари билан тўлиқ таъминланиш масаласи кўрилсин;
- қишлоқ врачлик пунктларининг фаолиятини баҳолаб бориш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи худудий ишчи гурух тузилсин ва ҳар чорак якунлари юзасидан якуний маълумотлар чорак якунлангандан сўнг ойнинг 10 санасига қадар марказий штабга тақдим қилинсин;
-бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг штаб фаолиятлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий ходимларини фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаш натижаларига кўра уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиб борилсин. - Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов, Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи С.И.Исмаилов ва Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К.Мухамедов ва “Саломатлик ва тиббий статистика институти” директори З.Ж.Муталовага:
- оилавий ва кўптармоқли поликлиникалар ҳамда туман шифохоналарининг аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатишни рейтинг тизими ёрдамида баҳолаб бориш мақсадида ўн кун муддатда тегишли ва зарур мезонлар ишлаб чиқилсин ҳамда тасдиқлаш учун марказий штабга тақдим қилинсин;
- аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш бўйича бериладиган ҳисоботлар вазирлик томонидан тасдиқланган ҳисобот шакллари асосида тақдим этилиши инобатга олинсин. - Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Иқтисодиёт, молия ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.О.Хошимовга:
- бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббий ходимларнинг фаолиятини баҳолаб бориш натижаларига кўра уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки белгиланган тартибда интизомий чора қўллаш бўйича таклифлар киритсин; - “Саломатлик ва тиббий статистика институти” директори З.Ж.Муталова ва «Узмединфо» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази директори М.В.Баймухамедовга:
Бир ой муддат ичида вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси билан биргаликда ҳар бир амбулатория-поликлиника муассасалари кесимида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини тубдан яхшилаш чора-тадбирларига тааллуқли бўлган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини юритилиши, ҳужжат алмашинуви ҳамда маълумотлар базасини яратиш юзасидан амалий таклифлар марказий штабга киритилсин. - Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир | А.В.Алимов |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 1-илова |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаби тузилмаси ва таркиби
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 2-илова |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаб Низоми
I. Умумий қоидалар
1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” Марказий штаби (кейинчалик-Штаб)соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бевосита бўйсунади.
2. Штаб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимининг биламчи тиббий санитария ёрдами бўғинига таалуқли бўлган Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор, фармойиш ва баённомалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатларга асосланади.
II. Асосий вазифалар
- Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳолатини тизимли назоратини олиб бориш;
- Худудий ҳамда туман ва шаҳарлардаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича штаблар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Марказий штаб таркибидаги ишчи гурухлар асосий вазифаларини белгилаш ва ижросини назорат қилиш;
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда улар тасарруфидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкиллаштириш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш юзасидан ташкилий-услубий, амалий ёрдам кўрсатиш;
- БТСЁ муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакасини ошириш, узлуксиз тиббий таълим тизими билан қамраб олиш юзасидан зарур чораларни белгилаш;
- Худудий штаблардан олинган маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
- Белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати юзасидан мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича чоралар белгилаш;
- Белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати юзасидан мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, тегишли масъул ёки бириктирилган муассаса раҳбарларини рағбатлантириш ёки жазо чораларни кўллаш бўйича соғлиқни сақлаш вазирига таклифлар киритиш;
- Республика штабининг сайёр йиғилишларини ўтказиш;
- Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича ҳамкорликдаги фаолиятни ташкиллаштириш ҳамда натижалар юзасидан вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла жамоат фонди”, Ички ишлар ва олий ва ўрта махсус таълим ҳамда халқ таълими вазирликлари, Диний қўмита, “Камолот” ЁИҲ ва бошқа жамоат ташкилотлари билан қўшма йиғилишларни ташкиллаштириш;
- Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш бўйича вазирликка амалий таклифлар киритиш;
- Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича янги технологияларни жорий қилиш;
- Республика штаби йиғилишлари, вазирликнинг Ҳайъат ва селектор йиғилишлари учун йиғма маълумотлар, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
- Тизимни ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли маълумот ва таклифлар тайёрлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимлигига киритиш.
III. Марказий штаб фаолиятини ташкиллаштириш
- Марказий штаб ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ажратилган, зарур компьютер, оргтехника ва интернет тизими билан таъминланган хоналарда фаолият юритади.
- Штабда маълумотларни қабул қилиш, тўплаш ва умумлаштириш ва жойларга керакли топшириқларни етказиш бўйича қўшимча мутахассислар жалб қилинади.
- Штаб ўз фаолиятини белгиланган чора тадбирлар режасига асосан олиб боради ва амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни хал этиш йўллари масалалари юзасидан хафтанинг душанба кунлари соат 16-00 да йиғилишларини ўтказиб боради.
- Йиғилиш натижалари, амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган чоралар бўйича вазирликнинг хафталик йиғилишларида маълумот бериб борилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 3-илова |
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича худудларга бириктирилган масъуллар руйхати
№ | Худуд | ФИШ | Лавозими |
1 | Қорақалпоғистон Республикаси | К.Г.Абдуллаев | ДПЁТББ бош мутахассиси |
2 | Ш.З.Қосимов | ТошВМОИ “УАШ малакасини ошириш” кафедраси мудири | |
3 | Андижон вилояти | З.У.Разикова | ДПЁТББ бош мутахассиси |
4 | М.З.Захидова | ТошВМОИ, “УАШ тайёрлаш” кафедраси мудири | |
5 | Бухоро вилояти | Г.Ф.Фозилова | ДПЁТББ етакчи мутахассиси |
6 | Н. Худайбергенова | ТМА, УАШ тайёрлаш
курси раҳбари | |
7 | Жиззах вилояти | Ж.К.Хакбердиев | ДПЁТББ мутахассиси |
8 | Э.О.Шомансурова | ТошПМИ. “Амбулатор тиббиёт” кафедраси мудири | |
9 | Кашкадарё вилояти | Б.О.Омонов | ДПЁТББ мутахассиси |
10 | Р.А.Нурмухамедова | ТошВМОИ “УАШ малакасини ошириш” кафедраси доценти | |
11 | Навоий вилояти | Г.Ф.Фозилова | ДПЁТББ етакчи мутахассиси |
12 | Д.Ярмухамедова | ТМА, УАШ тайёрлаш курси раҳбари | |
13 | Наманган вилояти | Б.Т.Одилова | ДПЁТББ мутахассиси |
14 | Р.К.Дадабаева | ТМА, “УАШ ва эндокринология” кафедраси доценти | |
15 | Самарқанд вилояти | Б.Т.Одилова | ДПЁТББ мутахассиси |
16 | Н.А.Нармухамедова | ТМА, УАШ тайёрлаш маркази директори | |
17 | Сирдарё вилояти | Ж.К.Хакбердиев | ДПЁТББ мутахассиси |
18 | С.А.Убайдуллаева | ТошПМИ, “Амбулатор тиббиёт” кафедраси доценти | |
19 | Сурхондарё вилояти | Б.О.Омонов | ДПЁТББ мутахассиси |
20 | М.Т.Рустамова | ТМА, “УАШ ва эндокринология” кафедраси профессори | |
21 | Тошкент вилояти | А.М.Хусанов | ДПЁТББ бошлиғи ўринбосари |
22 | Ч.Ж.Бутаев | ТошПМИ, “Амбулатор тиббиёт” кафедраси доценти | |
23 | Тошкент шаҳар | У.А.Бегиев | ДПЁТББ бўлим бошлиғи |
24 | Д.А.Мавлянова | ТошПМИ, “УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ” | |
25 | Фарғона вилояти | Г.Р.Пулатова | ДПЁТББ мутахассиси |
26 | Д.А.Хасанова | ТошВМОИ “УАШ тайёрлаш кафедраси” доценти | |
27 | Хоразм вилояти | К.Г.Абдуллаев | ДПЁТББ бош мутахассиси |
28 | А. Фозилов | ТошВМОИ, “УАШ тайёрлаш кафедраси” доценти |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 4-илова |
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича худудий штаб таркиби
№ | лавозими |
1 | Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиғи, штаб бошлиғи |
2 | Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиғининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи ўринбосари |
Аъзолар | |
3 | Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиғининг умумий масалалар бўйичаўринбосари |
4 | Назорат инспекцияси бошлиғи |
5 | ОваБМҚ ўринбосари |
6 | Амбулатор- поликлиника хизмати бўйича Бош мутахассис |
7 | УАШ бўйича Бош мутахассиси |
8 | “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш вилоят бюроси директори и |
9 | ДСЭНМ бош шифокор |
10 | Республика саломатлик ва тиббий статистика институти филиали директори |
11 | Репродектив саломатлик маркази директори |
12 | Перинатал марказ директори |
13 | РШТЁИМ филиали директори |
14 | ОИТС га қарши кураш маркази директори |
15 | “Тибсервис” унитар корхонаси директори |
16 | Бош ҳамшира |
17 | Бош провизор |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 5-илова |
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш” бўйича туман/шаҳар тиббиёт бирлашмасининг штаби таркиби
№ | Лавозими |
1 | Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи, штаб бошлиғи |
2 | Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор- поликлиника хизмати бўйича ўринбосари, штаб бошлиғи ўринбосари |
Аъзолар | |
3 | Туман (шаҳар) ДСЭНМ бош шифокори |
4 | Туман (шаҳар) ҚВП координатори |
5 | Туман (шаҳар) Саломатлик маркази мудири |
6 | Туман (шаҳар) туғруқ комплекси мудири |
7 | Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг ташкилий услубий бўлим бошлиғи |
8 | Туман (шаҳар) бош ҳамшираси |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 6-илова |
1.БТСЁТда даволаш-профилактика тадбирларини такомиллаштириш бўйича 1-ишчи гуруҳи вазифалари (масъул: Д.Б.Миразимов)
1 | БТСЁ муассасаларининг асосий статистик кўрсаткичлари мониторинги |
Қатновлар (сони, проф. кўриклар улуши ва бош.) | |
Тиббий кўриклар | |
Диспансеризация ва соғломлаштириш | |
Касалланиш кўрсаткичлари | |
Эмлаш | |
ҚВПда ўтказилган ва буюрилган текширувлар | |
Юритилаётган тиббий ҳужжатлар | |
2. | БТСЁ муассасаларининг инфратузилмаси, кадрлар таъминоти ва салоҳияти, даволаш ва диагностика жараёнининг ташкиллаштирилиш ҳолати, тиббий ҳужжатларнинг юритилиши ва унинг хаққонийлиги, мавжуд асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ҳолатининг мониторинги |
3 | Тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослаштирилган марказлари ва илмий текшириш институтлари томонидан худудларда намунали қишлоқ врачлик пунктлари яратилиши бўйича олиб борилган ишлар мониторинги |
4. | Худудий штаблар фаолияти мониторинги |
5 | БТСЁ муассасалари фаолиятининг рейтинг тизими бўйича баҳолаб бориш |
6 | Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами ҳолати ва худудий штаблар фаолияти юзасидан маълумотлар тайёрлаш ва Хайъат кенгашида мухокама қилиш |
7 | Кадрлар малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш |
8 | БТСЁ муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш |
II.Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш бўйича 2-ишчи гуруҳи вазифалари
(масъул: С.И.Исмаилов)
Худудлар кесимида ҳар ойлик акушерлик ҳисоботларини тўплаш ва таҳлилини ўтказиш. (туғруқлар, ҳомиладорлик, ёш, паритет, интервал) | |
Ҳудудлар кесимида контрацептив воситаларининг ишлатилиши бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил. (БИВ, ОК, ИК, РМ, ИЖК) | |
Ҳар ойда Республиканинг барча ҳудудларида соғломлаштириш ҳафталикларини ташкил этиш ва уларнинг ишини мониторингини олиб бориш | |
барча ҚВПлар кесимидаги репродуктив кўрсаткичлар бўйича маълумотлар базасини тўплаш ва таҳлилини олиб бориш. | |
Репродуктив кўрсаткичлар бўйича вазирликнинг коллегия йиғилишларига маълумотлар тайёрлаш. | |
Республикада ҳудудлар кесимида ҳар ойлик акушерлик ҳисоботларини тўплаш ва таҳлилини ўтказиш. (туғруқлар, ҳомиладорлик, ёш, паритет, интервал) | |
Республикада ҳудудлар кесимида контрацептив воситаларининг ишлатилиши бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил. (БИВ, ОК, ИК, РМ, ИЖК) | |
Ҳар ойда Республиканинг барча ҳудудларида соғломлаштириш ҳафталикларини ташкил этиш ва уларнинг ишини мониторингини олиб бориш |
III.Юқумли,паразитар,ўта хавфли касалликларга қарши комплекс чора тадбирларни такомиллаштириш бўйича 3-ишчи гуруҳи вазифалари
(масъул: К.К.Мухамедов)
1 | Туғилганларни ҳисоботи ( туғруқхона ва статистика бўлими) |
2 | Ҳар йили аҳолини тиббий ҳисобга олиш (баҳор ва кузда) |
3 | Аҳолини эмланиш даражасини таҳлил қилиш |
4 | Профилактик эмлаш режасини тузиш ( йиллик,ойлик ва чорак учун) ф5/у,Ф6/у |
5 | Вакциналар ва эмлаш асбоблари билан таъминланганликни ( хисоб китоб хужатлари) |
6 | Эмлаш жадвали асосида профилактик эмлаши қамровини бажарилишини назорат қилиш 95% |
7 | Эмланишни хавфсиз таминланишини назорат қилади |
8 | Профилактик эмлашдан тиббий чекловларни, соғломлаштириш ва болаларни ўз вақтида эмлаш |
9 | Эмлашдан сўнгги реакциялар ва асоратларни назорат қилиш |
10 | Тиббий чиқиндиларни хавфсиз йўқотиш |
11 | ДПМларда сан.эпид ва дезинфекцион режимни сақлашни |
12 | Ховлима ховли айланиш ва аҳолини патронаж қилишни хақонийлигини назоратини олиб боради |
13 | Юқумли касалликларни олдини олиш ва улар қайд қилинганда, ўчоқларда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш |
14 | Паразитар касалликлар профилактикаси |
15 | Тиббий ҳисобот хужжатларини тўғри юритилишини назорат қилиш |
16 | ДПМ ходимларини ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича билим даражасини текшириш (зачет олиш орқали) |
17 | Юқумли ва паразитар касалликлар профилактикаси бўйича аҳоли билан санитарғоқартув ишларини олиб боришни |
IV.Моддий техника базани мустаҳкамлаш, мавжуд асбоб ускуналардан самарали фойдаланиш, дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва сарфлов материаллар таъминотини яхшилаш бўйича 4-ишчи гуруҳи вазифалари (Масъул: Б.А.Хашимов)
БТСЁ муассасалари биноларини инфратузилмаси ( бино ҳолати, таъмирланиши ва коммуникацион хизматлар билан) таъминот ҳолатини ўрганиш | |
Биноларни таъмирлаш ва кузги қишги мавсумга тайёрлаш | |
БТСЁ муассасаларини асбоб ускуналар билан таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш ҳолати мониторинги, | |
БТСЁ муассасаларида мавжуд асбоб ускуналарнинг ишчи ҳолатини назорат қилиш ва носозларни таъмирлашни ташкил қилиш | |
Муассасанинг фаолият тури ва бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб дори дармон, реактив ва сарфлов материалларига эҳтиёжини аниқлаш ва таъминоти ҳамда мақсадли ишлатилиш мониторинги | |
БТСЁ муассасаларида бюджет маблағларини ишлатиш ҳолатини ўрганиш |
V. Аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва маълумотларни тўплаш бўйича 5-ишчи гуруҳи вазифалари
Масъул: А.А.Содиқов
1. | «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятидаги профилактик йўналишни кучайтириш, тизимли равишда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш, «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартибини жорий этиш масалалари бўйича Вилоят согликни саклаш бошкарма ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш |
2 | Вилоят, шаҳар ва туманлар тиббиёт муассасалари, Саломатлик марказлари, ҚВПларига «Соғлом турмуш тарзи асослари», «Соғлом турмуш – келажак пойдевори» тартиблари бўйича ташкилий-услубий, амалий ёрдам кўрсатиш |
3 | Тиббиёт Олий ўқув юртлари профессор – ўқитувчилари, Республика тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзи тарғиботи, шахсий гигиена кўникмалари фаолиятларига амалий ёрдам кўрсатишларини назорат қилиб бориш |
4 | Жойларда ҳудудий согликни саклаш бош бошкармалари ва туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича тизимли мониторинг юритиш |
5 | Бажарилаётган ишлар мониторинги натижалари асосида жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва мустаҳкамлаш чораларини кўриш |
6 | Халқаро ташкилотлар (БЖССТ, ЮНИСЕФ, Америка, Германия, Япония ва бошқа мамлакатлар ривожлантириш агентликлари) билан Соғлом турмуш тарзининг турли қирралари йўналишлари бўйича дастурлар, тренинглар услубий ишлар, адабиётлар ва уларни амалиётга жорий қилиш бўйича технологик қурилмалар билан таъминланиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш |
7 | Ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) штабларидан қабул қилинган ҳисоботлар таҳлили асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий штабининг ойлик йиғилишларида муҳокамасида иштирок этиш. |
8 | Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолияти юзасидан худудлардан тақдим қилинадиган ҳисоботларни қабул қилиш, тўплаш ва таҳлил қилиш |
9 | БТСЁ да юритилаётган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини ҳолатини ўрганиш ва уларни мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш |
10 | БТСЁ муассасаларида информацион-коммуникацион технологияларни кенг миқёсда тадбиқ этиш бўйича зарур чораларни кўриш |
11 | Амалга оширилаётган ишларни ОАВда таргибот ишларини амалга ошириш |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 7-илова |
ҚВПни баҳолаш мезонлари
__________________ вилояти_________________ тумани «__________» ҚВП
ҚВП мудири исми, шарифи | Телефон | Аҳоли сони | ҚВП типи | Хизмат радиуси |
Саволлар | жавоблар | яшил | сариқ | қизил | ||
I. Моддий-техника базаси | ||||||
1. ҚВП худуди ўралганми ?
2. ҚВП худуди ободонлаштирилганми? 3. ҚВП фасади, том таъмирланганми? (жорий, мукаммал) 4. ҚВП хоналари таъмирланганми?(жорий, мукаммал) 5. ҚВПда аптека ёки фитобар борми? (КВП ҳудудидан 500 м, 1 км, 2 км) | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
II. Инфрастузилма ҳолати | ||||||
1. ҚВП доимий совуқ сув билан таъминланганми (марказлашган, артезиан қудуқ ёки сув резервуари)?
2. ҚВПда доимий электр таъминоти борми (2 фазали, 3 фазали, электродвижок)? 3. ҚВПда иситиш тизими борми (махаллий қозонхона , манбалари: кўмир, электр, газ, суюқ ёқилғи)? 4. ҚВПда доимий алоқа тизими борми (стационар, радио, GSM (мобил) ва ишчи ҳолатдами? 5. ҚВПда муфель печь бор ва ишчи холатидами? | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
III. Тиббий асбоб ускуналар, дори воситалари ва реактивлар таъминоти | ||||||
1. Тиббий асбоб-ускуналар билан ССВнинг 23.03.2009 й. даги 80-сонли буйруғининг 14-иловасига асосан тўлиқ таъминланганми?
2. Мавжуд тиббий асбоб-ускуналар ишчи ҳолатдами? 3. Мавжуд тиббий асбоб-ускуналар доимий ишлатиладими (ЭКГ, ФЭК, автоклав, офтальмоскоп, санер)? 4. Бирламчи тиббий ёрдам учун дорилар тасдиқланган рўйхатга асосан 85% ва ундан юқорими? 5. Реактивлар билан таъминот 85% (рўйхат бўйича) ва ундан юқорими? | Ҳа, йўқ
Ха, йук Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
IV. Кадрлар салоҳияти | ||||||
1. ҚВПда УАШ (сертификат ёки дипломли) фаолият юритадими?
2. УАШ малака тоифаси борми? 3. ҚВПда УАШ ставкалари тўғри тақсимланганми? 4. Шифокор ҳар 5 йилда малакасини оширадими? 5. Шифокор 5 та тавсия қилинган амалий кўникмаларнинг 3 тасини тўлиқ бажаради (текширувчи танловига кўра). | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 3 та ижобий жавоб | 2 та ижобий жавоб | 1 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
V. Даволаш- диагностика жараёни | ||||||
1. 10 та кўрилган амбулатор картанинг 7 тасида диагностика ва даволаш тасдиқланган стандартлар асосида белгиланганми?
2. 10 та соғлом болалар амбулатор картасининг 7 тасида боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги борми? 3. 10 та диспансер назоратдаги бемор амбулатор картасидан 7 тасида динамик кузатувлар (режали кўрик соғломлаштириш режаси ва соғломлаштирилиши тўғрисида маълумот борми? 4. 10 та ҳомиладорликка монелиги бор туғиш ёшидаги аёлларнинг 7 тасининг амбулатор картасида соғломлаштириш ва динамик кузатувлар борми? | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
VI. ҚВП кўрсаткичлари | ||||||
1.ҚВПга қатновлар сони ўтган йилга нисбатан ортганми?
2.ҚВПга қатновларнинг 60% ини профилактик кўриклар ташкил қиладими? 3.ҚВПда гўдаклар ўлими йуқми? 4.ҚВПда оналар ўлими йуқми? 5.ҚВПда туғилиш пасайганми? | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
VII. Янги шаклдаги тиббийҳужжатларни юритилиши | ||||||
1. Оила ва худуд паспорти мавжудми, тўлиқ юритиладими?
2. Шифокорнинг амбулатор қабул журнали талаб даражасида юритиладими? 3. Шифокор қабул журналидаги қайдлар ҚВПдаги бошқа журналларга мутаносибми? 4. ҚВП паспортидаги статистик кўрсаткичларнинг хаққонийлиги борми? | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб | ||
VIII. Тиббий ходимлар юклама меъёрларининг ижро ҳолати | ||||||
1. Шифокорнинг амбулатор қабуллари меъёрга асосан тўғри ва тўлиқ ташкил қилинганми?
2. Ўрта тиббиёт ходимлари томонидан юклама меъёрлари бажариладими? 3. Хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш йўлга қўйилганми, тизимли олиб бориладими? 4. Тиббий ҳужжатларни юритилиши талаб даражасидами? | Ҳа, йўқ
Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ Ҳа, йўқ | 4 та ижобий жавоб | 3 та ижобий жавоб | 2 та ва ундан кам ижобий жавоб |
Асосий қоидалар
№ | саволлар | жавоблар | баҳолаш |
1 | ҚВП худуди ўралганми ? | ҚВП худуди ажратилган ва девор ёки панжара билан ўралган бўлиши керак | Ҳа жавобига 1 балл берилади |
2 | Худуд ободонлаштирилганми? | ҚВП худудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилган, худуди тоза, дарахтларга ишлов берилган бўлиши керак | Ҳа жавобига 1 балл берилади |
3 | ҚВП фасади, том қисми таъмирланганми? (жорий, мукаммал) | ҚВПнинг фасад қисми, томлари таъмирланган,эшик ва ромлари бўялган (ёки АКФА), ойналар билан таъминланган бўлиши керак | Ҳа жавобига 1 балл берилади, ўтказилган таъмирлаш тури (жорий, мукаммал) тагига чизилади ва йили ёзиб қўйилади |
4 | ҚВП хоналари таъмирланганми? (жорий, мукаммал) | ҚВП да мукаммал таъмирталаб хоналар бўлмаслиги керак, кометик таъмирталаб ҳолатлар бундан мустасно | Ҳа жавобига 1 балл берилади, ўтказилган таъмирлаш тури (жорий, мукаммал) тагига чизилади ва йили ёзиб қўйилади |
5 | ҚВПда аптека ёки фитобар борми? | ҚВП биносида аптека филиали ёки фитобар ташкил қилиниши зарур | Ҳа жавобига 1 балл берилади, зарур жавобнинг тагига чизилади ҳамда аптека жойлашув масофаси кўрсатилган жавоб тагига чизилади |
II. Инфрастузилма ҳолати | |||
1 | ҚВП доимий совуқ сув билан таъминланганми? (марказлашган, артезиан қудуқ ёки сув резервуари) | ҚВПда тиббий ёрдам сифат ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда мавжуд асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида доимий совуқ сув, электр тармоғи, иситиш, алоқа ва канализация тизими билан таъминланган бўлиши керак. Ушбу тизим марказлашган ҳолда таъминланмаган бўлсада, унинг альтернативлари бўлиши ҚВПнинг узлуксиз сифатли фаолиятига хизмат қилади. | Ҳа жавобига 1 балл берилади, таъминот тури кўрсатилган жавоб варианти тагига чизилади. Йўқ жавоби берилганда сабаби кўрсатилади, Масалан, совуқ сув ёки электр тизими 1 кунда 2 соат берилади ёки телефон мавжуд пули тўланмаганлиги сабабли ўчириб қўйилган ва бошқалар. |
2 | ҚВПда доимий электр таъминоти борми? (2 фазали, 3 фазали, электродвижок) | ||
3 | ҚВПда иситиш тизими борми? маҳаллий қозонхона, иситиш манбалари газ, кўмир, иссиқ сув, суюқ ёқилги ва бошқа | ||
4 | ҚВПда доимий алоқа тизими борми (стационар, радио, GSM (мобил) ва ишчи ҳолатдами? | ||
5 | ҚВПда муфель печь борми? | ||
III. Тиббий асбоб ускуналар, дори воситалари ва реактивлар таъминоти | |||
1 | Тиббий асбоб ускуналар билан ССВнинг 23.03.2009 й. даги 80-сонли буйруғининг 14- иловасига асосан тўлиқ таъминланганми? | Ҳар бир ҚВП бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш учун ССВнинг 23.03.2009 й. даги 80-сонли буйруғининг 14- иловасига асосан тиббий асбоб- ускуналар билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак | Ҳа жавобига 1 балл берилади, мавжуд бўлмаган асбоб ускуналар ёзиб қўйилади |
2 | Мавжуд тиббий асбоб- ускуналар ишчи ҳолатдами? | Мавжуд асбоб ускуналар таъмирталаб бўлмаслиги ва доимий ишчи ҳолатда бўлиши учун зарур тиббий ашёлар билан таъминланган бўлиши керак | Ҳа жавобига 1 балл берилади, таъмирталаб ёки ишлатишнинг иложи бўлмаган асбоб ускуналар ёзиб қўйилади |
3 | Мавжуд тиббий асбоб- ускуналар доимий ишлатиладими? | Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатишда мавжуд тиббий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш зарур бунинг учун аппаратуранинг ишчи ҳолатидан ташқари тиббий ходимнинг малака ва амалий кўникмалари етарли бўлиши керак. Аппаратуранинг самарали ишлатилиши тегишли қайдлар асосида ўрганилади. | Ҳа жавобига 1 балл берилади, самарали фойдаланилмаётган апппаратура номи ва сабаби кўрсатилади. Масалан, ФЭКда 1 кунда ўртача 3-5 та таҳлил ўтказилади, холос. Ёки ЭКГнинг кунлик иш ҳажми 1,2ни ташкил қилади. Офтальмоскоп шифокорнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ишлатилмайди ва бошқалар |
4 | Бирламчи шошилинч тиббий ёрдам учун дорилар тасдиқланган рўйхатга асосан 85% ва юқорими? | ҚВП аҳолига шошилинч ва бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш учун зарур дори дармонлар билан таъминланиши зарур | Ҳа жавобига 1 балл берилади |
5 | Реактивлар билан таъминот рўйхатга асосан 85 % ва юқорими? | ҚВП аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатишни таъминлаш ва диагностика жараёнини амалга ошириш мақсадида қуйидаги текширувлар- гемоглобин, глюкоза, АЛТ, билирубин, мочевина каби текширувларни ўтказиш учун эҳтиёжига кўра реактивлар билан таъминланиши зарур | Ҳа жавобига 1 балл берилади, реактивлар мавжуд бўлмаганда, реактив тури ва охирги ўтказилган таҳлили куни кўрсатилади. |
IV. Кадрлар салоҳияти | |||
1 | ҚВПда УАШ (сертификат ёки дипломли) фаолият юритадими? | ҚВПда бириктирилган ахолига бирламчи тиббий ёрдам ва касалликлар профилактикасини олиб бориш хуқуқига, “даволаш иши” (“умумий амалиёт шифокори”), “педиатрия иши” йўналишларидаги олий маълумот дипломига эга ёки УАШ дастури бўйича махсус 10 ойлик курсларда ўқиган мутахассислар фаолият юритади. | Ҳа жавобига 1 балл берилади, салбий жавобга бу ўринда қандай шифокорлар ишлаётгани кўрсатилади |
2 | ҚВПда УАШ ставкалари тўғри тақсимланганми? | УАШларнинг сони ҚВПнинг типига қараб белгиланади. Меёрий ҳужжатларга кўра 1,5 ставкада ишлаётган умумий амалиёт шифокорига 2000 нафар аҳоли бириктирилади.
2009 йил Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Молия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий химоя қилиш вазирликлари билан келишилган “ҚВП штат меёрлари” га асосан ҚВПга бириктирилган 2000 аҳоли учун 1,0 штат бирлиги доя ва 1,0 штат бирлиги патронаж ҳамшираси ажратилади. | Ҳа жавобига 1 балл берилади, салбий жавобга бу ўринлар қандай тақсимланганлиги кўрсатилади |
3 | УАШ малака тоифаси борми? | УАШ ССВ белгиланганган тартибга асосан 5 йил стажга эга бўлгач малака тоифасини олиш учун аттестация комиссясига хужжатларни тақдим қилиши ва имтихонлардан ўтиши кеоак | Ҳа жавобига 1 балл берилади, салбий жавобга сабаби кўрсатилади. Агар УАШ ёш мутахассис бўлса, ха жавоби белгиланади ва иш стажи ёзилади |
4 | Шифокор ҳар 5 йилда малакасини оширадими? | ССВнинг 23.03.2008 йилдаги 80- сонли буйруғининг 3 иловасига асосан УАШ ўз билим ва малакаларини ошириш учун узлуксиз ўз устида ишлаши, қисқа муддатли цикллар ёки семинарлар ҳамда малака ошириш курсларида қатнашиши мумкин. Шунингдек, ССВ томонидан белгиланган тартибда ҳар 5 йилда квалификацион тоифасини тасдиқлаши мумкин. | Ҳа жавобига 1 балл берилади ва салбий жавобда ҳам охирги малака ошириш санаси ва цикл номи кўрсатилади |
5 | Шифокор 5 та тавсия қилинган амалий кўникмаларнинг 3 тасини тўлиқ бажаради (текширувчи танловига кўра) | Умумий амалиёт шифокори аҳолига бирламчи сифатли тиббий санитария ёрдами кўрсатиш ва мавжуд асбоб ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида амалий кўникмаларни эгаллаган ва уларни кундалик фаолиятида қўллаши керак | Текширувчи томонидан ихтиёрий 5 та (ЭКГ олиш техникаси, ЭКГни ўқиш, офтальмоскопияни ўтказиш техникаси, отоскопияни ўтказиш техникаси, кўз ўткирлигини ўлчаш методикаси, Леопольд- Левицкий қабули, неврологик статусни баҳолаш,болада тос бўғими дисплазиясини аниқлаш, юрак-ўпка реанимацияси ва бошқалар) амалий кўникмаларни бажариш тавсия қилинади. Уларнинг 3 тасини тўғри бажарилганда 1 балл берилади |
V. Даволаш- диагностика жараёни | |||
1 | 10 та кўрилган амбулатор картанинг 7 тасида диагностика ва даволаш тасдиқланган стандартлар асосида белгиланган. | ҚВПда даволаш ва диагностика жараёнининг ҳажми ССВнинг тасдиқланган 23.03.2008 йилдаги 80-сонли буйруғининг 12- иловасига асосан амалга оширилади. Шунингдек, ушбу жараён вазирлик ва “Саломатлик-2” лойиҳаси томонидан берилган УАШ учун адабиётлар ва клиник қўлланмалар асосида ташкил қилинади. | Теширувчи томонидан ихтиёрий 10 та амбулатор карта кўрилади. Беморларнинг амбулатор карталарида ташхис қўйиш ва даволаш жараёнининг тасдиқланган стандартларга мослиги таққослаштирилади. 70% мос келган ҳолатда Ҳа жавоби берилади ва 1 балл қўйилади. |
2 | 10 та соғлом болалар амбулатор картасининг 7 тасида боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги бор. | ҚВПда болаларга тиббий хизмат кўрсатиш вазирлик томонидан тасдиқланган буйруқлар ва клиник қўлланмалар асосида олиб борилади | Ҳар бир боланинг амбулатор картасида боланинг жисмоний ривожланиши ва ўсиши ҳамда психомотор ривожланиши тўғрисида маълумот бўлиши керак. Маълумотлар доимий динамик кузатувлар, махсус жадвалларнинг интерпретацияси йўли билан олинади. 70% мос келган ҳолатда Ҳа жавоби берилади ва 1 балл қўйилади. |
3 | 10 та диспансер назоратдаги бемор амбулатор картасидан 7 тасида динамик кузатувлар
(режали кўрик соғломлаштириш режаси ва соғломлаштирилиши тўғрисида маълумот бор. | Диспансер назоратдаги беморларнинг динамик кузатувлари ССВнинг 352-сонли буйруғига асосан олиб борилади. Амбулатор карталарда сурункали касаллик аниқланганда диспансер назоратга олиш ва беморнинг келгусидаги кузатув ва соғломлаштириш режаси тузилади. Йил якунида беморга этапли эпикриз ва кейинги йилга соғломлаштириш режаси тузилади. Беморни соғлоалаштириш ва реабилитация тадбирлари шу режага асосан ташкил қилинади. | 70% мос келган ҳолатда Ҳа жавоби берилади ва 1 балл қўйилади. |
4 | 10 та ҳомиладорликка монелиги бор туғиш ёшидаги аёлларнинг 7 тасининг амбулатор картасида соғломлаштириш ва динамик кузатувлар бор. | Туғиш ёшидаги аёлларда тиббий кўрик натижасида ҳомиладорликка нисбий ёки мутлоқ монелик аниқланганда уларни назоратга олиш эпикризи ёзилади ва диспансер назоратидаги бемор сифатидадинамик кузатув олиб борилади. Шу билан бирга, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида контрацептив воситалар билан таъминоти ва унинг кузатуви тўғрисида қайдлар бўлиши керак | 70% мос келган ҳолатда Ҳа жавоби берилади ва 1 балл қўйилади. |
VI. ҚВП кўрсаткичлари | |||
1 | ҚВПга қатновлар сони ўтган йилга нисбатан ошганми? | ҚВПга қатновлар сони шифокорнинг ҚВПдаги ва уйдаги қабуллари, профилактик кўрикларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Аҳоли орасида профилактик тадбирларни олиб борилиши натижасида қатновлар сони ортиб боради. Шифокор бўлмаган ҚВПда қатновлар сони ҳисобланмайди. Маълумотлар ф-039 ёки ҚВП паспортидан олиб солиштирилади. | Ҳа жавоби берилгада 1 балл қўйилади. |
2 | ҚВПда гўдаклар ўлими қайд қилинмаганми? | Ўлим жойидан қатъий назар 0-1 ёшгача болаларнинг ўлими гўдаклар ўлими ҳисобланади, маълумотлар туман статистика бўлими ёки оналар- болар бўйича бош мутахассисда, ҚВП паспортида қайд этилган бўлади. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади. |
3 | ҚВПда оналар ўлими қайд қилинмаганми? | Ҳомиладорлик аниқланган даврдан бошлаб, туғруқдан кейинги 40 кунигача бўлган даврдаги аёлнинг ўлими сабабларидан қатъий назар оналар ўлими ҳисобланади. маълумотлар туман статистика бўлими ёки оналар- болар бўйича бош мутахассисда, ҚВП паспортида қайд этилган бўлади. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади. |
4 | ҚВПда туғилиш кўрсаткичи пасайганми? | ҚВП ҳудудида ҳисобга олинган аҳоли орасида онасининг ҳомиладорлиги бўйича ҳисобда турган муассасасидан қатъий назар туғилган ва ҳисобга олинган 1 ёшгача болалар сони ҚВПнинг туғилиш кўрсаткичини ташкил қилади. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади. |
5 | ҚВПнинг тиббий хизматидан норози бўлиб аҳоли ва юқори ташкилотлардан шикоят аризалари тушмаганми? | Мурожаатлар мавжуд бўлса | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади. |
VII. ҚВП кўрсаткичлари | |||
1. | Оила ва худуд паспорти мавжудми, тўлиқ юритиладими? | ҚВПда ССВнинг 2012 йил 20.07 2012 йилдаги 212-сонли буйруғига асосан оила ва худуд паспортлари юритилиши керак | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қайси ҳужжат шакллари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилади |
2 | Шифокорнинг амбулатор қабул журнали талаб даражасида юритиладими? | Шифокорнинг амбулатор қабуллари ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғининг 1-иловасига асосан ташкил қилиниши керак | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қайси ҳужжат шакллари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилади |
3 | Шифокор қабул журналидаги қайдлар ҚВПдаги бошқа журналларга мутаносибми? | Шифокор қабул журналидаги қайдлар лаборатория, ЭКГ, эмлаш, физиотерапия, доя журналларида ҳамда амбулатор карталарда ўз аксини топиши керак | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қабул журналидаги қайдлар билан ҚВПнинг бошқа тиббий ҳужжатларидаги номутаносибликлар кўрсатиб ўтилади. |
4 | ҚВП паспортидаги статистик кўрсаткичларнинг хаққонийлиги борми? | ҚВП паспортидаги статистик маълумотлар ҚВПда юритиладиган бошқа хужжатларда қайд қилинган бўлиши керак, масалан, бирламчи касалланиш кўрсаткичи (+) белгиси билан берилган стат. талонларга мос келиши, қатнов сонлари ҚВПда қабул қилинган беморлар ва уйга қатновлар сонини йиғиндисини ташкил қилиши ёки ўтказилган ЭКГ сони ЭКГ журналидаги қайдлар билан бир хил бўлиши керак ва х.к. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қандай номутаносибликлар борлиги кўрсатиб ўтилади |
VIII. Тиббий ходимлар юклама меъёрларининг ижро ҳолати | |||
1. | Шифокорнинг амбулатор қабуллари меъёрга асосан тўғри ва тўлиқ ташкил қилинганми? | Шифокорнинг амбулатор қабуллари ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161- сонли буйруғининг 1 иловасига асосан ташкил қилинади ва расмийлаштирилади. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қандай номутаносибликлар борлиги кўрсатиб ўтилади |
2. | Ўрта тиббиёт ходимлари томонидан юклама меъёрлари бажариладими? | ҚВП ўрта тиббиёт ходимларининг юклама меъёрлари ССВ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан ташкил қилинади. Меъёрларнинг ижроси бўйича ССВнинг 2013 йил 20.07. даги 212- сонли буйруғи билан тасдиқланган тегишли журнал шакллари асос бўлади | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қандай номутаносибликлар борлиги кўрсатиб ўтилади |
3. | Хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш йўлга қўйилганми, тизимли олиб бориладими? | ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғининг 1-иловасига асосан ҚВПга бириктирилган хонадонларнинг тиббий ижтимоий ҳолати ҚВП тиббий ходимлари (шифокор ва оила хамшираси) томонидан ўрганиб борилади ва 3 иловага асосан маълумотлар хар хафта якуни бўйича тегишли МФЙга ва 4 иловага асосан ҳар ой якуни бўйича ТТБ га топширилиши керак. | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қандай номутаносибликлар борлиги кўрсатиб ўтилади |
4. | Тиббий ҳужжатларни юритилиши талаб даражасидами? | ҚВПда барча тиббий ҳужжатлар ССВ нинг 2006 йил 30.06 даги 287- сонли буйруғига асосан юритилиши керак | Ҳа жавоби берилганда 1 балл қўйилади, йўқ жавобида қандай номутаносибликлар борлиги кўрсатиб ўтилади |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 13 ноябрдаги 380-сонли буйруғига 8-илова |
ТТБ томонидан ҳар чоракда топшириладиган ҳисобот шакллари
аҳоли сони | Демографик холат | жаъми қатновлар сони | 1 та аҳолига нисбатан қатновлар сони | Умумий касалланиш (хар 1000 ахолига нисбатан) | Бирламчи касалланиш (хар 1000 ахолига нисбатан) | "Д" гурух (хар 1000 ахолига нисбатан) | Кеч аниқланган айрим касалликлар | Кечиктириб кўрстатилган стационар ёрдами натижасида вафот этганлар | "03" хизмати | |||||||||||||||||||||||
Туғилиш сони | Умумий ўлим | шу жумладан | ||||||||||||||||||||||||||||||
Болалар 0-18 ёшгача | гўдаклар ўлими | оналар ўлими | жаъми | катталар | ўсмирлар | болалар | жаъми | катталар | ўсмирлар | болалар | жаъми | катталар | ўсмирлар | болалар | Сил | Ўсма | Захм | Сўзак | ОИТС/ОИВ | Ҳомиладорлар | болалар | ЎМҚАБ | ЎМИ | Жами чақириқлар | Бажарилган чақириқлар | кечикиб кўрсатилган ёрдам | ||||||
2012 йил | ||||||||||||||||||||||||||||||||
2013 йил |
Ҳужжат рақами: № 380
Қабул қилиниш санаси: 13.11.2013