30.09.2013
Ҳужжат рақами: № 332
Қабул қилиниш санаси: 30.09.2013
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
B U Y R U Q
«30» сентябр 2013 г. | № 332 |
Ташкент ш. |
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
4 ва 5-тоифадаги объектларда содир бўлиши
мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 19 сентябрдаги №05/1-443-сонли топшириғи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 9 сентябрдаги №1/992–сонли хатига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида:
Б У Ю Р А М А Н
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 19 сентябрдаги №05/1-443-сонли топшириғи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 9 сентябрдаги №1/992–сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари, тизимдаги олий, ўрта-махсус билим юртлари ва Республика тасарруфидаги барча соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарларига:
жорий йилнинг 10 октябрига қадар тизимдаги барча тиббиёт муассасаларда раҳбар ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар тузилиб, муассасаларда ёнғин хавфсизлиги холатини талаб даражасига келтириш бўйича тегишли буйруқ ишлаб чиқилиб, бажарилиш муддатлари белгилаб олинган чора-тадбирлар тузилсин, ҳамда вазирликнинг комплекс фойдаланиш бошқармасига жорий йилнинг 15 октябрига қадар тақдим этилсин;
тизимдаги барча муассаса ва ташкилотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтирилсин;
тузилган чора-тадбирлардаги ишларни амалга ошириш учун керакли бўлган маблағларни ажратиш чоралари кўрилсин;
тизимдаги барча муассасаларда ёнғин хавфсизлиги техникаси, асбоб ускуналар, ўт ўчириш воситалари, йўриқномалар, меъёрий хужжатлар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилсин;
муассасадаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ қатъий чоралар кўрилсин;
тизимдаги даволаш профилактика муассасаларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот хар ойнинг 25 санасига қадар вазирликнинг комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этиб борилсин; - Вазирликнинг Тиббиёт муассасаларидан комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Б.Т. Эргашевга:
Тизимдаги даволаш профилактика муассасаларда ёнғин хавфсизлиги, ҳамда 4 ва 5-тоифадаги объектлардаги ёнғин хавфини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларни жойларда амалда бажарилиши назорат остига олиниб, тегишли маълумотлар Вазирлар Махкамасига хар ойда тақдим этиб борилсин. - Мазкур буйруқ ижроси назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилади.
Вазир | А.В.АЛИМОВ |
Киритилди: | |
КФБ бошлиғи | Б.Т.Эргашев |
Келишилди: | |
Вазир ўринбосари | Ш.Х. Тиллаев |
Назорат инспекцияси бошлиғи | А.А.Содиқов |
Иқтисодиёт ва маблағ билан
таъминлаш бошқармаси бошлиғи | Б.О.Хошимов |
Юридик хизмат бошлиғи | Б.Г.Хажиханов |
Ҳужжат рақами: № 332
Қабул қилиниш санаси: 30.09.2013