ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУҚ
«10» сентябрь 2013 г. | № 339 |
г. Ташкент |
«Катта илмий ходимлар-изланувчилар
институтида чет тилини ўрганишнинг
ўқув дастури» ни 2013-2014 ўқув йилидан
бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисида ”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарори ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг назорат режасига (24.12.2012. й., №07-1-840) мувофиқ тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда «Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури» ишлаб чиқилди.
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилнинг 8 майдаги «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги 124-сонли қарори асосида қайта кўриб чиқилди ва «Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури» бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда қўшма қарор қабул қилиниши муносабати билан
БУЮРАМАН:
- «Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури»ни ахборот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Тасарруфида Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтлари мавжуд бўлган ташкилотлар раҳбарларига:
«Катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида чет тилини ўрганишнинг ўқув дастури»ни 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилсин. - “Узмединфо” маркази директори М.В. Баймухамедовга:
ушбу ўқув дастурининг тўлиқ матни Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиниши таъминлансин.
Мазкур бўйруқнинг ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир | А.В.Алимов |
"Чет тили" Ўқув программаси матни рус тилида қуйида берилган.
Ҳужжат рақами: № 339
Қабул қилиниш санаси: 10.09.2013