Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6

Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди

27.02.2018

Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши – ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйди. 2017 йилда институтда беш нафар оғир қон касаллиги билан хасталанган беморга шу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар соғлом ҳаётга қайтмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Трансплантология тиббиётнинг энг мураккаб, ўта масъулиятли ва айни пайтда, эҳтиёж ортиб бораётган йўналишларидан бири саналади. Илгари зарурат туфайли айрим беморлар чет давлатларга бориб, 40 мингдан 150—200 минг АҚШ долларигача бўлган нархларда бундай жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлаётган эди. Эндиликда шундай мураккаб ва ноёб операциялар Ўзбекистондаги тиббиёт марказларида ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

Ўзак ҳужайра трансплантациясини амалга ошириш учун энг аввало юқори технологияли диагностика-таҳлил лаборатория усуллари ва юқори сезгирликка эга реагентлар керак. Зеро касалликни аниқлаш учун хромосома ва ген даражасида таҳлиллар ўтказилиши зарур. Бу жараён уч босқичда ўтказилади, яъни ситогенетик, молекуляр-генетик, ҳужайрани иммунофенотип таҳлил қилиш талаб этилади. Шуниси эътиборлики, Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникасининг молекуляр тиббиёт ва ҳужайралар технологияси бўлими бу борада қўлланиладиган энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган.

Ҳозирги кунда институтда янги технологияларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида гемопоэтик ўзак ҳужайраларини даволаш маркази ташкил этилган. Ушбу янгича даволаш услубини чуқур ўзлаштириш мақсадида Туркия, Германия, Россия, Чехия, АҚШ каби мамлакатларда 35 нафарга яқин мутахассислар, жумладан, гематолог шифокорлар, лаборантлар ва ҳамширалар малака ошириб келди.

Гемопоэтик ҳужайраларни даволаш марказидаги муолажа хоналари энг сўнгги технологиялар билан жиҳозлангани беморларнинг бемалол даволанишига хизмат қилади. Яъни муолажа хоналари Франциядан олиб келинган уч босқичда палата ҳавосини стериллаш, тозалаш функциясини бажарадиган махсус вентиляция системаси билан жиҳозланган. Чунки қон касаллиги туфайли транспланталогия амалиётига муҳтож беморнинг иммунитети ниҳоятда заиф бўлади. Бундай беморлар учун аввало стерил муҳит яратиш муолажаларнинг асосий қисми ҳисобланади. Марказда шундай шароитларнинг мавжудлиги муолажаларни юксак савияда ўтказишга имкон яратмоқда.

Жаҳон тиббиётида ўзак ҳужайрани кўчириб ўтказишнинг иккита тури кенг қўлланилади. Биринчиси беморнинг ўзидан соғлом ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш. Бу амалиёт лимфома ва миелома касалликларида қўлланилади. Чунки бу касалликларда инсоннинг асосий ўзак ҳужайраси соғлом бўлади ва унинг беморга қайтадан кўчириб ўтказиш ёрдамида муолажаларни ўтказиш мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тиббиётида бу усулдан самарали фойдаланилмоқда. Юқорида қайд этилганидек, ўтган йили беш нафар бемор шу усул билан шифо топди.

Бироқ ўткир лейкоз (оққон) касаллигида беморнинг асосий ўзак ҳужайраси ҳам касалланган бўлади ва бундай вазиятда донор кўмагига эҳтиёж туғилади. Ўзбекистон олимлари ҳозирги кунда жаҳон тиббиётининг бу усулини ҳам чуқур ўзлаштириб, амалиётга татбиқ этишга тайёр ҳолда турибди.

Ўткир лейкоз касаллигида ўзак ҳужайра трансплантациясида бемор учун энг аввало унинг туғишган ака-ука, опа-сингиллари асосий донор бўла олади. Шунингдек, бошқа инсонлар ҳам агар беморга ўзак ҳужайрасининг HLA-антиген тизими мос тушса, донор бўлиши мумкин. Келгусида бундай донорлик кўмагига эҳтиёжни тўлиқ қоплаш мақсадида ўзак ҳужайралар банкини ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Манба:  daryo.uz

 

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...