Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Мактаб ва поликлиникаларда бухгалтерия қисқартирилади

22.08.2017

Ўзбекистон Президенти 21 август куни «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмлари ҳамда давлат молиявий назорат тизимларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. ҲУжжат бюджетдан молиялаштириш, таълим ва тиббиёт муассасаларида ҳисоб-китоб ва ҳисобот механизмларини шаффофлаштириш ва такомиллаштириш, шунингдек ахборот технологиялари ва халқаро тан олинган молиявий назорат стандартларини жорий этиш йўли билан бюджет қонунчилиги бузилишлари профилактикаси ва огоҳлантиришга йўналтирилган давлат молиявий назоратини тубдан қайта кўриб чиқишга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларида уларга бўйсунувчи муассасалардаги бухгалтерия хизматлари тугатилиб, марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ҳамда Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкил этилади.

Марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари харажатлар сметаси, ойлик иш ҳақларини ёзиш ва тўлаш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш, маҳкамаларга бўйсунувчи муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритиш, шунингдек улар фаолияти йўналишлари бўйича товарлар (иш, хизмат) сотувидан тушган даромадлар мониторингини марказлашган тартибда юритишни таъминлайди.

Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари республика ва ҳудудий даражада бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлайди, улар профилактикаси билан шуғулланади.

Молия вазирлиги Назорат-ревизия бош бошқармаси Давлат молия назорати бош бошқармасига айлантирилди. У бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича ихтисослашган автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради. Шунингдек, бюджет ташкилотлари билан бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича профилактика ишларини ўтказади.

Бошқармага аниқланган талон-тарож қилиш, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг етишмаслиги, харажатлар сметаси, штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш тартибларидаги қоидабузарликлар ва бошқалар таҳлилини юритиш, уларни юзага келтирган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш, бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш, бир вақтнинг ўзида паст самарали ревизияларни масофадан туриб бошқариш, ахборот технологиялари ёрдамида текширув объектлари ва мақсадларини аниқлаш каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Манба: gazeta.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...