Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

ЮНИСЕФ идораси раҳбари тиббиёт коллежи ўқувчисининг ўлими юзасидан баёнот берди

09.06.2017

Тошкентдаги Тиббиёт коллежи талабалари иштирокидаги воқеа юзасидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн баёнот берди.

«1 июнь куни вафот этган Тошкент Тиббиёт коллежи талабаси 17 ёшли Жасурбек Иброҳимов оиласига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз», — дейилади баёнотда.

«Ўқув муассасаларидаги безорилик масаласи дунё миқёсида борган сари ташвишли масалага айланиб боряпти, ва ҳар куни, ҳар ерда болаларни зўравонликнинг қурбонларига айлантиряпти. Жуда кўп одамлар ўқув муассасаларидаги болаларга нисбатан зўравонликка кўз юмадилар. Шу билан бирга зўравонликка учраган жуда кўп болаларда бу тўғрида очиқ гапириш, ишончли катта инсон билан ўртоқлашиш, ўзларига хавфсиз муҳит топиш учун ишонч ва восита бўлмайди», — дея қайд этди Саша Грауманн.

У бу сингари ҳолатларни ҳал этиш учун муаллим ва ота-оналарни ўқитиш, болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш сингари йўллар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

«Тенгдошлар орасида жисмоний ва оғзаки шакллардаги безорилик мамлакатлар бўйлаб кенг тарқалган. Хўрлаш ва ижтимоий жиҳатдан четлатиш сингари билвосита безорилик ҳам болаларни хавф остига қўяди. Безорилик хулқ-атвори кўпинча жамиятда муайян гуруҳларга нисбатан устунлик, стигма ва камситишни акс эттиради», — дейилади баёнотда.

«Ижтимоий динамика вақт ўтиши билан ўзгариши ҳамда Интернет ва уяли телефон сингари ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўсиб бораётгани боис болалар хўрлашнинг янги шаклларига тобора дуч келмоқдалар», — дея қўшимча қилди халқаро ташкилот ваколатхонаси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ЮНИСЕФ безорилик масаласини ҳал этишда дунёдаги кўпгина мамлакатларга ёрдам бермоқда. Қуйидаги олтита стратегия кўпгина мамлакатларда фойдали деб топилди:

ота-оналар, болани парвариш қилувчилар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш;

болалар ва ўсмирларга хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашишни бошқаришда ёрдам бериш;

зўравонлик ва таҳқирлашга олиб келувчи муносабат ва ижтимоий нормаларни ўзгартириш;

муаллимлар ва расмий шахсларни болаларга тегишли хизмат кўрсатиш борасида ўқитиш;

болаларни ҳимоя қилувчи қонун ва сиёсатни амалга ошириш;

маълумотларни йиғиш ва тадқиқотлар ўтказиш.

«ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турларига, жумладан таълим муассасаларида безориликка қарши курашда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун тайёр», — дея ўз баёнотини якунлади Саша Грауманн.

Манба: gazeta.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...