Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Лео Бокерия Хоразм вилоятида кардиожарроҳлик амалиётини ўтказмоқда

03.06.2017

2 июнь куни Бакулева номидаги Россия юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази директори академик Лео Бокерия Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиожарроҳи Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалига ташриф буюрди.

Лео Бакерия ва маҳаллий кардиожарроҳлар юрак қон-томир касалликларининг оғир шаклларига чалинган беморларни операция қилмоқда. Бу Ўзбекистон мутахассислари учун ўзига хос мастер-класс бўлмоқда. Шунингдек, кардиожарроҳликнинг долзарб масалаларига бағишланган суҳбатлар ҳам ташкил этилмоқда. Россиялик академик Хоразм вилоятида 4 июнгача бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентнинг топшириғи бўйича Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида Бакулева номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази филиали ташкил этилмоқда. Бугун бу ерда йилига 100дан зиёд кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, минтақавий филиал мақомини олиниши билан бу кўрсаткич 3−4 баробарга ортади.

Ҳозирги кунгача Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида вазни 10 кг гача бўлган болаларда кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмаётган эди. Россия илмий-амалий маркази филиали ишга тушиши билан бир ёшгача болалар юрагида ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Манба: gazeta.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...