Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Халқаро ҳамкорлик: амалиёт ва самара

25.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ), Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тиббий илмий марказлар мутахассислари, хорижлик олимлар, иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар билим ва малакасини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволашда фан ютуқларидан кенг фойдаланиш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Бугун нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё жарроҳлик амалиётида замонавий технологиялар, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, жарроҳликка илғор тажрибаларни жорий этиш муҳим масаладир, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи Мадаминжон Мадазимов. – Мазкур анжуман ана шу йўналишдаги ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш ва янада юқори босқичга кўтариш, илғор иш усул ва тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда жарроҳлик амалиётида янги технологиялардан самарали фойдаланиш, хасталикларни эрта аниқлаш ва даволаш, илмий-тадқиқот ишларини сифат жиҳатидан янада юқори даражага кўтариш, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликни, халқаро алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Россия, Германия, Украина, Қирғизистондан келган олимлар, мутахассисларнинг мавзуга доир маърузалари тингланди.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида Санкт-Петербург тиббиёт университети мутахассислари томонидан лапароскопия ёрдамида ўтказилган жарроҳлик амалиётини анжуман иштирокчилари билан бирга Фарғона, Наманган вилоятлари жарроҳлари онлайн тарзда кузатди. Илмий-анжуман давомида хорижлик олимлар иштирокида 16 ана шундай жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

– Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келамиз, – дейди Санкт-Петербург тиббиёт университети профессори Игорь Бакулин. – Мамлакатингизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жарроҳлик соҳасида эришилаётган ютуқлар алоҳида таҳсинга сазовор.

Анжуман доирасида юртимизда фаолият олиб бораётган қатор тиббиёт ва фармацевтика компаниялари томонидан дори-дармонлар, жарроҳлик амалиётида қўлланадиган асбоб-ускуналар ва воситалар кўргазмаси ташкил этилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...