Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

Энг муҳими – аҳоли саломатлиги

07.01.2017

Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, юқори самарали ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳа фаолиятини ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ушбу ҳужжатда 2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилиши белгиланган. Хоразм вилоятида ҳам мазкур қарорни ҳаётга татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.

– Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси Қ.Қурёзов. – Шунга қарамай, айрим ҳолатларда дори-дармон воситалари нархи асоссиз оширилар, шунингдек, бир хил дори воситаларининг нархларида катта фарқ кузатилар эди. Бу дорихоналарда дори-дармон воситаларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш заруратини юзага келтирди. Президентимизнинг мазкур қарори бу борадаги муаммоларни ҳал этиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада вилоятдаги барча дорихона ва тиббиёт муaссасалари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш учун Республика комиссияси томонидан тузилган энг муҳим дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг барча дорихоналар учун мажбурий янгиланган минимал рўйхати ҳамда шифокор рецептисиз бериладиган дори-дармон воситалари рўйхати ҳар бир дорихонанинг харидорга қулай ва кўринарли бўлган жойига илиб қўйилмоқда.

– Ушбу қарорнинг ҳаётга татбиқ этилиши аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминлаш, нарх белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш имконини беради, – дейди Шовот туманидаги “Ўткир Нуриддинов” хусусий дорихонаси раҳбари Севара Юсупова. – Буларнинг барчаси халқимизнинг сифатли, хавфсиз даволаниши, ўз вақтида саломатлигини тиклаши учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...