Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Ҳамкорликдаги тиббий текширувлар

30.09.2016

Навоийда Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали шифокорлари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, олис ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда. Бу аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали мутахассислари ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда. Икки кун давом этган тиббий текширувларда фонднинг вилоят ҳудудий филиали мутахассислари хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш баробарида, турли хасталикларни аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва тавсиялар беришга алоҳида эътибор қаратди.

– Хорижлик ҳамкасбларимиз билан бу галги ҳамкорлигимиз янада самарали бўлди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали директори Марҳабо Йўлдошева. – Кейинги йилларда тиббиёт ходимлари томонидан самарали тарғибот ишларининг олиб борилаётгани аҳоли ўртасида тиббий маданият юксалиб, турли хасталикларнинг камайишиги хизмат қилаётир.

Инҳа университети госпитали шифокорлари ташхиси асосида жорий йилда Кармана туманидан Моҳинисо Сатторова Корея Республикасида даволаниб қайтди. 2 нафар беморга Германия давлатида даволаниш учун йўлланма берилди.

Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликларни келтириб чиқарувчи омилларга қарши курашиш юзасидан аҳолига зарур тавсиялар берилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...