Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Жорий йилда аҳолининг барча қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикка тўлиқ қамраб олинди
Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси тизимида ўн учта даволаш-профилактика муассасаси аҳолига замонавий андозалар даражасида тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Тумандаги 51-оилавий поликлиника биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Замонавий қиёфага кирган тиббиёт муассасаларини янги диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида тумандаги тиббиёт муассасалари замонавий ультратовуш таҳлил воситаси, гастроэнтерология, гинекология соҳаларида қўлланиладиган янги технологиялар, рақамли рентген аппарати билан жиҳозланди. Бу имкониятлар аҳоли орасида олиб борилаётган тиббий профилактика ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.
Жорий йилда аҳолининг барча қатлами, хусусан, оналар, болалар, ўсмирлар, фертиль ёшдаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикка тўлиқ қамраб олинди. Аҳоли орасида қарийб олтмиш мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тиббий текширувларда хасталик аниқланганлар соғломлаштирилмоқда. Она ва бола ўлимининг олдини олиш, касалликларни камайтиришга эришилмоқда.
– Шифо масканимиз бешта маҳалланинг қарийб йигирма саккиз минг аҳолисига хизмат кўрсатади, – дейди тумандаги 55-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Насиба Рўзимуҳамедова. – Эллик бир умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшира, тиббиётнинг ўндан кўпроқ йўналиши бўйича тор мутахассислар эл хизматида. 2012 йилда мукаммал таъмирланган оилавий поликлиникамизда аҳолига тиббий ёрдамни самарали ташкил этиш учун барча шароит мавжуд.
2014 йилда тубдан реконструкция этилиб, фойдаланишга топширилган Тошкент шаҳар 3-туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери ҳам буткул замонавий қиёфага кирди. Шифо масканида тиббий таҳлилларни тез ва самарали ташкил этиш, аҳолига юксак савияда ёрдам кўрсатиш имконияти янада кенгайди. Мазкур диспансерда қишга тайёргарлик ишлари сифатли тарзда олиб борилди ва муассаса мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Туманда жойлашган 1-шаҳар болалар шифохонасида ҳам шу кунларда бунёдкорлик ишлари авжида. Мазкур шифохона инвестиция лойиҳаси доирасида тубдан реконструкция этилмоқда. Айни пайтда шифохонанинг бешинчи корпуси таъмирланмоқда.
– Тўрт юз йигирма беш ўринга мўлжалланган шифохонамизда болаларга жаҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд, – дейди 1-шаҳар болалар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Гавҳар Аъзамхўжаева. – Кейинги йилларда олиб борилаётган босқичма-босқич реконструкция ишлари натижасида шифохонанинг моддий-техник базаси такомиллашди.
Тиббиёт муассасаси реконструкция этилиши билан бир қаторда рақамли рентген, компьютер томограф, допплер, лаборатория таҳлилини ўтказадиган янги воситалар, микроскоп, болаларни парваришлашда қўлланиладиган янги технологиялар билан жиҳозлангани диагностика ва даволаш ишлари сифатини янада ошириш имкониятини бераётир.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатимиздаги барча тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли асосда олиб борилмоқда. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида бир юз олтмишдан зиёд даволаш-профилактика муассасаларида инвестиция лойиҳалари асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилаётир. Бунинг учун давлат бюджети ҳисобидан 553,3 миллиард сўм ажратилган. Ушбу чора-тадбирлар натижасида халқимизнинг замонавий тиббий хизматдан баҳрамандлик даражаси ошиб бораётир.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...