Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Оналар ва болалар саломатлиги йўлида
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Нурматова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
“Соғлом она – соғлом бола” тамойилини ҳаётга кенг татбиқ этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва маънавиятини юксалтириш, қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш ишлари янада кенг кўлам касб этмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан барча вилоят ва туманларда битирувчи қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи штаблар ташкил этилди. Маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган «Бандлик секторлари» орқали тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган қарийб 17 минг 700 битирувчи қизга ҳамкор ташкилотлар ёрдамида ўз бизнес лойиҳасини шакллантиришда кўмак берилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш юзасидан бир қатор тадбирлар, ижтимоий акциялар, турнирлар ташкил этилди. «Гимнастика барча учун», «Отам, онам ва мен – спортчи оила», «Спорт нафислик ва саломатлик манбаи», «Олимпиада умидлари» каби мусобақалар шулар жумласидан.
Давра суҳбатида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни янада изчиллик билан бажариш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...