Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Давлат органлари фаолияти тўғрисида кутубхоналар ва архивларда билиш мумкин бўлади

01.08.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июлда 2806-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Белгиланишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот (фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот бундан мустасно) ахборот-кутубхона ҳамда архив муассасаларига улар билан кейинчалик ахборотдан фойдаланувчилар танишиб чиқиши учун тақдим этилади.

Давлат органларида ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш учун масъул ходим тайинланади. Ушбу ходим календарь йил тугагандан сўнг ўтган йилга оид ахборотлар акс эттирилган ҳужжатларни жамлайди ва уларнинг электрон нусхаларини тайёрлайди.

Ахборотлар ёзилган дисклар ҳар йили 31 январгача:

давлат органлари марказий аппарати томонидан – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига;

ҳудудий давлат органлари томонидан – тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳамда давлат архивларига кузатув хати орқали тақдим этилади.

Ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими 5 иш куни ичида тақдим этилган дискларда акс эттирилган ахборотларнинг ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлигини, шунингдек ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имкониятини текширади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими ва тегишли давлат органи масъул ходими томонидан 2 нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади. Текшириш натижаси салбий бўлса, ахборотлар қабул қилинмайди ва тегишли ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) кузатув хати билан уларни тақдим этган давлат органига қайтаради.

Кузатув хатида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг ахборотлар ёзилган дисклар 10 кун ичида тегишли ахборот-кутубхона муассасасига (архив муассасасига) қайта тақдим этилиши лозим. 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 11 июлдаги 27-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Манба: norma.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...