Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Она ва бола соғлиги – юрт бойлиги

26.04.2016

Пойтахтимиздаги «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай номланди.

Тадбирда соҳа мутахассислари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Биз бугунги талаба қизлар қиёфасида эртанги соғлом оналарни кўрамиз, – дейди Олмазор туманидаги «Соғлом авлод учун» хайрия фонди тиббий-ижтимоий маркази мутахассиси С.Гаппарова. – Соғлом болани вояга етказиш учун, аввало, онанинг ўзи соғлом бўлиши керак. Шу сабаб қизларга таълим муассасаси ва талабалар турар жойларида санитария-гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этишлари бўйича маслаҳатлар бераяпмиз.

Давра суҳбатида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларини кўпайтириш, аёллар ва болалар шифокорларининг малакасини юксалтириш борасида сўз борди.

Тадбирда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Азима Қиёсова, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...