Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Тиббий деонтология талаблари ўзгарди...ми?

20.04.2016

Кишининг феъл-атвори, диди ва савияси ҳақида яққол тасаввурга эга бўлиш учун унинг юриш-туриши, кийиниш услубига эътибор бериш кифоя. Негаки, кўнгли очиқ, бағрикенг, ён-атрофдагиларда фақат яхши таассурот қолдиришни истайдиган шахс диду фаросат билан кийинади. Қаерга, қай бир либосда бориш, ким билан қандай муомалада бўлиш кераклигини яхши билади.

Бироқ ҳаётда шундайлар ҳам борки, улар пала-партиш ёки ҳаддан зиёд эътибортортар либосларда юриш одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини ҳамиша ҳам англаб етавермайдилар. Айниқса, кўпчилик билан мулоқотда бўлувчи касб соҳибларининг бундай тутуми одамларда ёқимли тасаввур уйғотмаслиги аниқ.

Тиббиёт тизимида фаолият кўрсатувчи мутахассислар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, деонтология масаласига алоҳида тўхталиш жоиз. Маълумки, шифокору ҳамширалар одамлар билан доимий мулоқотда бўлишади, кенг жамоатчилик орасида юришади. Шу муносабат билан ушбу соҳа ходими ораста кийиниши, касбга нисбатан юксак ҳурмат намунасини кўрсатиши, этика нуқтаи назаридан мукаммал бўлишга интилиши лозим.      

2016 йил, 20 январь санасида ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 34-сонли янги буйруғи қабул қилинди. Шунингдек, "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларининг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида"ги ушбу ҳужжат асосида махсус Низом жорий этилди.

Низомга мувофиқ, тиббиёт ходимлари (шу йўналишдаги ўқув даргоҳларининг талабалари) учун қатор қоидалар ишлаб чиқилди. Шифо муассасаси ходими ва ўқув юртлари талабаларининг муомаласи, кийиниш одоби, эркак, аёл тиббиёт ходимлари ҳамда талабаларга қўйиладиган талаблар шулар жумласидандир.

Низомда кўрсатилганидек, тиббиёт ходими жаҳон миқёсида қабул қилинган хизмат протоколи қоидаларига мувофиқ, жиддий, ишчан, дидли ва зиёли шахс қиёфасини шакллантиришга интилиши лозим. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, иш жойида корпоратив кийиниш услуби талабларига амал қилиш керак. Муассасаларда, айниқса, раҳбар ходимлар, педагог, шифокор ва ҳамшираларнинг касбига мос ҳолда кийиниши мақсадга мувофиқдир. қолаверса, тиббий таълимга ихтисослаштирилган ўқув даргоҳининг ўқитувчи-мураббийлари бўлажак тиббиёт ходимларига мулоқот маданияти, касбдошлар ва беморларга муносабат борасида ҳурмат кўрсатиш лозимлигини ўргатиб, ўзлари бу борада ибрат бўлишлари даркор.

Ходим (ёки талаба) ишга, ўқишга одамлар диққатини тортадиган, ҳаддан зиёд тор, миллий менталитетимизга зид кийимда келиши таъқиқланади. қолаверса, иш ва ўқиш жойида ғайриоддий соч турмаги, ортиқча пардоз-андозда юриш мумкин эмас. Оммавий маданият белгиларини намоён этувчи либослар, спорт кийими ва пойабзалида иш ҳамда ўқиш жойига бориш Низомда белгиланган қоидаларга зид ҳисобланади.

Тиббиёт ходими (эркак киши) бичими классик шаклдаги костюм, шим, кўйлак ҳамда галстукда бўлиши лозим. Оқ халат ва шунга монанд бош кийим  тоза, текис, классик услубда бўлиши, турли фирмалар ёрлиқларидан ҳоли бўлиши шарт. Соч-соқол ўстириш, турли реклама маълумотлари, давлатлар рамзи, зўравонлик ва фаҳш элементларини тарғиб қилувчи расмлар акс этган либосларни кийиш маън этилади.

Аёл ходима ва талаба қизларнинг эса узунлиги тиззадан калта, шаффоф ва ялтироқ матолардан тикилган, бичими тор, ҳаддан зиёд очиқ кийимда юриши таъқиқланади. Шунингдек, ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошда юриш, спорт кийими, калта шим ва кроссовкалар билан иш (ёки ўқиш)га келиш тиббий этикага тўғри келмаслигини ёдда тутиш зарур. Қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига металл буюмлар, ортиқча безаклар тақмаслик керак. Ўқув анжомларини эса рўзғор, бозор-ўчар учун мўлжалланган пакет-халталарда олиб юриш номақбул  ҳисобланади.

Низомдаги талаблар барча тиббиёт мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ходим (кабинет мудирлари, лаборантлар, котибалар, бўлим ходимлари)лар ҳамда талабалар учун мажбурий саналади. Шу боис ҳам мазкур ҳужжатда қайд этилган қоидалар ташкилот ички меъёрий ҳужжатларига киритилиши шартдир.

 

Ўктам Исмаилов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 Бош бошқарма бошлиғи.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...