Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
23 24 25 26 27 28 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бағишланади

25.02.2016

Жорий йилнинг 25 феврал куни Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Кенгашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий органлар, даволаш-профилактика ва таълим муассасалари раҳбарлари, кафедра мудирлари ва профессорлар иштирок этди.

Йиғилишда кун тартибига оид қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирининг “Болаларга хирургия хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғининг бажарилиши таҳлили олиб борилди.

Шунингдек, 2015 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасида гўдаклар ва болалар ўлими таҳлили ва уни камайтириш чора-тадбирлари, соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида перинатал ёрдамни ҳудудлаштириш (регионализация) тўғрисида”ги буйруғининг бажарилиши ҳақида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий муассаларида контрацептив воситалар таъминот-логистика тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2017 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори бажарилиши каби масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

UzMedInfo маркази

Aхборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...