Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Замонавий тиббий мажмуа

10.02.2016
Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази замонавий “Philips Allura Clarity” русумли ангиография мажмуаси билан таъминланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шифо масканларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига келтирилган замонавий жиҳозлар бунинг яна бир тасдиғидир.

Соғлом она ва бола йилида беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Голландиянинг “Philips Healthcare” компанияси билан ҳамкорликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида интервенцион кардиология бўлимини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Бундай замонавий тиббий жиҳозлар мажмуаси барча турдаги томир хасталикларини даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда кардиология, қон томир ва кўкрак қафаси хирургияси, нейрохирургия, неврология, эндокринология, урология соҳаларидаги беморлар дардига шифо топади.

– Интервенцион кардиология бўлими ташкил этилиб, ангиография мажмуасининг келтирилиши нафақат Фарғона вилояти, балки мамлакатимиз тиббиётида ҳам катта воқеадир, – дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази директори ўринбосари М.Зуфаров. – Мазкур технология ёрдамида бажариш мушкул бўлган энг қийин жарроҳлик амалиётларини энди ўзимизнинг шифокорлар бажаради. Билимга чанқоқ, интилувчан ёш мутахассисларимиз бу ускуна билан ишлашга тайёр. Оёқ учидаги майда томирлардан тортиб, бош мия томиригача ангиография текширувидан ўтказилади. Қўл томири орқали мия томиридаги нуқсонни ҳам тузатиш мумкин. Бажарилаётган барча амаллар экранда намоён бўлади. Энди юрак хуружи, инфарктнинг олдини олиш имконияти яратилди.

Тадбир доирасида юрак-қон томир касалликлари диагностикаси ва уни замонавий даволаш усуллари мавзусига бағишланган илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...