Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом авлод шаклланишининг муҳим омили
Бинобарин, болалар саломатлигини асраш уларнинг витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиши, тўғри овқатланиши ва соғлом турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, болалар саломатлигини асраш, хасталикларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. «Кўкрак сути билан эмизишни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш», «Беш ёшгача бўлган болалар орасида А витамини саплементацияси» каби лойиҳалар болалар ўлимининг камайиши, хасталиклар асоратини бартараф этишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги ҳамда “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниши аҳоли ўртасида турли касалликлар камайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, болаларни эмлаш, уларни витаминлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар самарасида ўсиб келаётган авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишида улкан натижаларга эришилмоқда.
Мазкур йўналишдаги миллий дастур асосида 2003 йилдан буён йилда икки марта “Болалар саломатлиги ҳафталиги” ўтказилади. Болаларни юқумли касалликларга қарши давлат томонидан бепул эмлашнинг миллий тақвими яратилиб, замон талаблари асосида янги эмлаш воситалари билан бойитилмоқда.
Яқинда ўтказилган ушбу саплементациянинг йигирма бешинчи тури давомида мамлакатимиздаги 2,7 миллион бола А витамини билан эмланди.
А витамини етишмаслиги натижасида эпителий тўқимаси зарарланади, кўз хиралашади. Тери, нафас йўллари, қовуқ ва ичакда салбий ўзгаришлар пайдо бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида балиқ мойи, сариёғ, сут, тухум сариғи, жигар, буйракда ушбу витамин бор. А витамини кўплаб касалликларнинг олдини олиш ва асоратини йўқотишга хизмат қилади. Тузни йодлаш, болалар ўртасида А витамини саплементацияси, ҳомиладор аёлларни поливитамин комплекслари билан таъминлаш каби дастурлар микронутриентлар танқислиги, камқонликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида кўплаб хасталикларнинг олди олинаётгани халқимизнинг соғлом турмуш кечиришида муҳим аҳамият касб этаётир.
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 6-оилавий поликлиникада ҳам болаларда А витамини танқислигининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оила шифокорлари оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар организмини керакли витаминлар билан тўйинтириш мақсадида овқатланиш рационига амал қилиш, болани тўғри парваришлаш бўйича суҳбатлар ўтказади. Бу каби чора-тадбирлар ҳудудда аҳоли, хусусан, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишда юксак самаралар бермоқда.
– Аҳолига витаминлар бериш, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мунтазам ташкил этилаётгани фарзандлар саломатлигини муҳофаза қилиш имконини кенгайтирмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси педиатри Зуҳриддин Сиддиқов. – Аммо бу жараёнда ота-оналар эътиборли бўлиши, ўз саломатлиги, фарзандларидаги ўзгаришларга ҳушёрлик билан қараши талаб этилади.
Она соғлом бўлсагина ундан жисмонан ва ақлан соғлом фарзанд дунёга келади. Шу боис аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифадир.Мутахассислар томонидан бу борадаги тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилаётгани аҳоли, айниқса, ёш оналарнинг тиббий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...