Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Тиббий кўрик – саломатлик омили

06.01.2016
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондига қарашли тиббий-ижтимоий марказда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 9 декабрдаги «Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳарбийлар оилаларининг тиббий-ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришдан иборатдир.

«Соғлом авлод учун» фонди томонидан бундай соғломлаштириш тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда. 2015 йилда тиббий-ижтимоий марказ ва ҳудудлардаги кўчма тиббий-ижтимоий гуруҳлар шифокорлари томонидан ҳарбий қисмларда ана шундай акциялар ташкил этилиб, уларга 13 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари қамраб олинди.

Тиббий кўриклар давомида ҳарбийлар оилалари ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва бошқа долзарб мавзуларда тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

Навбатдаги соғломлаштириш тадбирига УТТ шифокори, терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар жамлангани тиббий кўрикнинг юксак савияда ташкил этилишида муҳим омил бўлмоқда.

– Барча шифокорлар кўригидан ўтдим, – дейди Феруза Юнусова. – Соғлом эканимни эшитиб, жуда қувондим. Албатта, бу она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир инсон малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиши борасида яратилган имкониятлар самарасидир. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз.

Баҳор Хидирова, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...