Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Овқатдан заҳарланишга йўл қўйманг – ботулизмдан эҳтиёт бўлинг!
Янги йил яқинлашмоқда. Бу вақтда ҳар бир хонадон бекаси дастурхон ҳозирлашга тайёрланади. Уйдаги захирадан дастурхонга ёзда тайёрланган консерваланган сабзавотлар ва маринадлар (икра, помидор, бодринг ва ҳоказолар) ишлатилади.
Барчамизга маълумки, кундалик ҳаётимизда сабзавот, мева ва қўзиқоринларни консервалаш усулидан кенг фойдаланганимизда санитар нормаларга кўп ҳолларда амал қилинмайди. Консервани нотўғри тайёрлаш ва сақлаш ҳатто баъзан ўлим билан якунланиши мумкин бўлган озиқ-овқатдан заҳарланиш – ботулизмга олиб келиши мумкин.
Ботулизмдан ҳимояланиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилишдан сақланинг!
ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ботулизм оғир, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин бўлган, аммо кам кузатилувчи касаллик ҳисобланади. Бу овқатдан заҳарланиш бўлиб, одатда зарарланган таомдаги юқори фаолликдаги нейротоксинлар оқибатида юзага келади. Ботулизм одамдан одамга юқмайди.
Clostridium botulinum юқори ҳароратга чидамли ва атроф-муҳитда кенг тарқалувчи споралар ишлаб чиқаради. Кислородсиз муҳитда ушбу споралар тез кўпаяди ва ўзидан токсин ажрата бошлайди. Ботулотоксиннинг 7 та тури – А – G фарқ қилади. Улардан тўрт тури (A, B, E ва баъзан F) одамда ботулизм касаллигини чақиради. C, D ва E турлари сутэмизувчилар, қушлар ва балиқларда касаллик пайдо қилади.
Ботулотоксинлар организмга зарур тартибда ишлов берилмаган ва бактерия ёки споралар тирик қолиб, анаэроб ҳолатда токсин ишлаб чиқарган маҳсулотлар истеъмоли орқали тушади. Ботулизмнинг асосий сабабчиси озиқ-овқат интоксикациясидир.
БЕЛГИЛАРИ
Касаллик белгиларининг сабаби фақат бактерия бўлмай, балки у ишлаб чиқарувчи токсинлар ҳам ҳисобланади. Симптомлар одатда 12-36 соат (камида 4 соат ва узоғи билан 8 кун) ўтиб, юзага келади. Касалликнинг илк белгилари чарчоқ, ҳолсизлик ва одатда кўзнинг хиралашиши оқибатида бош айланиши, оғизнинг қуриши, шунингдек, ютиниш ва нутқнинг қийинлашиши ҳисобланади. Шунингдек, қайт қилиш, диарея, қабзият ва қориннинг шишиши ҳам кузатилиши мумкин. Касаллик ривожланиб боргани сари бўйин ва қўлларда ҳолсизлик, шундан сўнг нафас олиш мушаклари ва тананинг пастки қисми мушакларининг зарарланиши юзага келади. Фадажланиш нафас олишнинг қийнилашувига олиб келиши мумкин. Ҳарорат кўтарилмайди ва ҳушни йўқотиш кузатилмайди.
Ботулизм билан касалланиш кўрсаткичи кам бўлса-да, аммо касаллик ҳолатида дарҳол тўғри ташхис қўйилмаса ва керакли муолажалар зудлик билан олиб борилмаса, ўлим билан якунланиш кўрсаткичи ошиши мумкин. Касаллик 5-10 фоиз ҳолатларда ўлим билан тугаши қайд этилган.
ПРОФИЛАКТИКА
Ботулизмнинг олдини олишда консервалашда зарурий ишлов талабларига риоя этиш ётади. Консерва маҳсулотларини ёки саноат соҳасида тайёрланган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини стерил йўл билан иситиш (масалан, автоклавда) бактериал спораларни инактивлаштириш йўли орқали ботулизмнинг олдини олиш мумкин.
Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари аксарият ҳолларда хавфсизлик талабларига жавоб бермайди ва етарлича тозаланмайди, уларнинг хавфсизлиги ҳеч бир кўринишда кафолатланмайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика аҳолисини ботулизмдан ҳимояланиш учун уй шароитида тайёрланган консервалардан фойдаланмасликка ва саноатда ишлаб чиқарилган консервалардан фойдаланишга чақиради!
Материал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари асосида тайёрданди.
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...