Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг селектор йиғилиши бўлиб ўтди

14.12.2015

2015 йил 14 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоселектор форматида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вазирликнинг раҳбар ходимлари, марказий аппарат вакиллари, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори, Республика ДСЭНМ бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва биринчи ўринбосарлари, раҳбар ходимлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти худудий филиаллари вакиллари, вилоят ва туман/шаҳар ДСЭНМ бош шифокорлари, Вилоят КТТМ бош шифокорлари, туман/шаҳар кўптармоқли марказий поликлиника мудирлари, ОП бош шифокорлари, ҚВП координаторлари, ҚВП мудирлари иштирок этди.

Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов очиб берди ва олиб борди.

Унда кун тартибига оид қатор масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди. Асосий масалалардан бири – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 350-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чоралар” тўғрисида ССВ ДПЁТББ бош мутахассиси Б.Одилова тақдимот қилди.

Маърузада қайд этилганидек, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамширалари иш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда улар меҳнатини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга татбиқ қилиниши белгиланган. Яъни ўзига бириктирилган ҳудудда оилаларнинг патронаж билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган ва ўз фаолиятида ижобий якуний натижаларга, шу жумладан, касалликларни камайтиришга, болалар ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган патронаж тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш кўзда тутилган.

Кун тартибининг навбатдаги масаласи бўлган аҳоли орасида артериал гипертония касаллигини эрта аниқлаш мақсадида оммавий скрининг тадбирларини ташкиллаштириш тўғрисида вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Азимов маълумоти тингланди.

Кун тартибига қўйилган асосий масалалар бўйича маърузалар тинглаб бўлингач, соҳага доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, раҳбарларга топшириқлар берилди.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...