Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
“Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 9 декабр куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган нодавлат тиббиёт муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йилнинг 29 октябрида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016-2017 йилларда гемоконтакт инфекцияларининг профилактикасини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси”ни ўрганиш юзасидан семинар, шунингдек, “Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг биринчи босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси вакиллари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари, шунингдек, нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этди.
Семинар очилгач, кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича маърузалар тингланди. Биринчи масала, яъни сўнгги йилларда қон орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлаётган омиллар, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари тўғрисида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори В. Баратова маъруза қилди.
Шунигдек, семинарда Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси етакчи мутахассиси Д.Ҳожиева Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281 ва 282-сон буйруқларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Семинар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциациясининг қўшма қарори асосида ташкил этилган “Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг биринчи босқич ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қарорда таъкидланганидек, танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳолига нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ҳамда улар фаолиятини рағбатлантиришдир.
Тадбирда энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, тиббиёт муассасалари ўртасидаги энг яхши раҳбар, энг яхши шифокор ва энг яхши ҳамшира, диагностика йўналишидаги энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, тиббий фаолиятга юқори технологияли тиббий ускуналарни татбиқ этган энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси, энг яхши стационар шароитни ташкил этган нодавлат тиббиёт муассасаси каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
– Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, санитария-эпидемиологик ҳолат барқарорлигини сақлаб туришга қаратилаётган эътибор аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим омил ҳисобланади, – дейди Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Венера Баратова. – Бугун семинар иштирокчиларига гемоконтакт инфекциялар профилактикаси ва 2016-2017 йиллардаги истиқбол режалар тўғрисида маълумот бердик. Мазкур танловнинг ўтказилиши хусусий корхоналар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга шубҳасиз кўмак беради.
“Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танловининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича биринчи босқичи ғолиблари рўйхати:
ҳудуд |
Ўрин |
Энг яхши раҳбар |
Энг яхши шифокор |
Энг яхши ҳамшира |
Тиббий ускуналар |
Энг яхши стационар |
Диагностика йўналишидаги энг яхши муассаса |
Энг яхши муассаса |
Город Ташкент |
1 |
МЧЖ “UNIVERSAL MEDICAL TREATMENT”Улугбек Шамсибаев |
МЧЖ “SIHAT KO'Z” Азамат Юсупов |
МЧЖ “SHOX-SHIFO” Нилуфар Ражабова |
МЧЖ “NAJOD – SHIFO” |
Х/К “MEDIMAХ” |
МЧЖ “MDS-SERVIS” |
МЧЖ “DOKTOR-DI” |
2 |
МЧЖ “G'UNCHA MED SERVIS” Раъно Хожимухамедова |
МЧЖ “KASMED” Алишер Касымов |
МЧЖ “MEDIK-AS” Дилноза Маджидова |
МЧЖ “KO'K SAROY N.A.” |
O’zbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi davolash-profilaktika markazi |
МЧЖ “SAFO TIBBIYOT” | ||
3 |
МЧЖ “SHIFO – NUR KO’Z” Аброр Адхамов МЧЖ “INVIVO” Жаҳонгир Каримовлар |
МЧЖ “FRANK MEDIC” Татьяна Хе-Дон-Гу МЧЖ “VIP DENTAL SERVIS” Маргарита Саудова |
МЧЖ “VITROS DIAGNOSTICS” Дилфуза Гаюпова |
МЧЖ “SADAF-STOMATOLOGIYA” |
МЧЖ “TRUST MEDIKAL CENTRE” |
МЧЖ “OMAD PLYUS” | ||
Ташкентская область |
1 |
Х/К “SADIKOVA MS STOMA SERVIS” Махпиратхон Содикова |
МЧЖ “OHANGARON MEDICAL SERVIS” Одилжон Шарипов |
Х/К “VISUS MED” Нодира Маматкаримова |
МЧЖ “CHIRCHIQ BOLALAR SOG'LOMLASHTIRISH SPORT KOMPLEKSI” |
Х/К “FARHOD-MADAD-SHIFO” |
|
Х/К “RUSTAMBEK NIYAT” |
2 |
Х/Ф “DILCHEHRA” Ражаббуви Имомбердиева |
Х/К “SAODAT SALOVAT” Саодат Насирова |
МЧЖ “LOR - OPTIMA” Зухра Рахмонова |
МЧЖ “VENTRA MEDLINE” |
Х/Ф “SHAXRIZODA BURXON TIBBIYOT” | |||
3 |
Х/К “ANGREN DOCTOR LI” Людмила Ли |
Х/К “DOKTOR ASS-URO” Саидкаримхон Абдуллаев |
Х/К “DOKTOR NAMAXANOV” Ирода Намахонова |
МЧЖ “ALGORITM-NUR” |
МЧЖ “ZANGIOTA ZAM-ZAM |
UzMedInfo маркази
Aхборот хизмати
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...