Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Ўзбекистонда “Диабет ойлиги” бошланди

11.11.2015

14 ноябр куни Ўзбекистонда Халқаро диабетга қарши кураш куни нишонланади. Ушбу сана биринчи марта 1991 йилда Халқаро диабет федерацияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусига кўра дунё миқёсида диабет билан касалланишлар сони ортиши муносабати билан ўтазилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан ҳар йили ноябр ойида қандли диабетга қарши кураш ойлиги ўтказилиб келинмоқда. Ушбу тадбирдан мақсад – мазкур йўналиш бўйича тиббий профилактика ишларини янада кенгайтириш, аҳолининг тиббий билим ва маданиятини, қандли диабет касаллигини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдир.

14 ноябр куни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида, шунингдек, барча вилоят эндокринология диспансерларида Очиқ эшиклар куни ташкил этилади. Бунда барча хоҳловчилар қандли диабетга алоқадор зарур маслаҳат ва ташхис ёрдамини олишлари мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 52-оилавий поликлиникада, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида, Боровский ва Охунбобоев номидаги тиббиёт коллежида скрининг кунлари ўтказилади ва тадбир доирасида хавф гуруҳига кирувчи аҳоли марказ мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

19 ноябр куни “Эндокрин касалликларнинг долзарб масалалари” мавзусида республика анжумани ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Унда мамлакатимиз ёш олимлари ўтган йиллар давомида эндокринология соҳасида ўзлари олиб борган илмий тадқиқот натижалари бўйича маърузалар билан иштирок этишади.

Мазкур анжуман эндокринолог мутахассислар, қандли диабетни даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи диабетологлар билим ва малакасини оширишга, шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

2015 йилнинг 26 ноябр куни диабет ойлиги тадбири якунида марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда қандли диабет ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда ўтказилган тадбир натижаларига бағишланган пресс-конференция ташкил этилади.

UzMedInfo маркази

Aхборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...