Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

02.11.2015
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари ва “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Sen yolg‘iz emassan” республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ташаббуси билан ташкил этилган кўрикда тўрт юздан ортиқ боланинг саломатлиги, жисмоний ривожланиши юқори малакали шифокорлар томонидан ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

– Мамлакатимизда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири Шуҳрат Улашов. – Кейинги икки йилда муассасамиз реконструкция қилиниб, энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминлангани ҳам ана шу эътибор самарасидир. Икки кунлик тиббий кўрик давомида марказимизнинг юқори малакали педиатр, хирург, лор, эндокринолог, невропатолог ва бошқа мутахассислари болаларни кўрикдан ўтказди. Касаллиги аниқланган болаларнинг марказда даволаниши, малакали шифокорлар назоратида бўлиши таъминланди.

Самарқанд шаҳридаги 10-Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия олаётган 118 нафар ўғил-қиз ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, олти нафар тарбияланувчида баъзи хасталиклар аниқланиб, улар мазкур тиббиёт марказида даволанадиган бўлди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...