Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Доривор гиёҳлар ва саломатлик
Мамлакатимиз табиати бой ўсимлик дунёси билан ажралиб туради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, юртимизда ўсадиган бир минг бир юз эллик турдан кўпроқ ўсимлик дориворлик хусусиятига эга. Юртимизда халқ табобатида ушбу бебаҳо табиат неъматларидан инсон саломатлиги йўлида оқилона фойдаланиш бўйича бой тажриба тўпланган. Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино инсон вужудига безиён ушбу шифобахш воситаларнинг дориворлик хусусияти, касалликларнинг олдини олиш, даволашда улардан фойдаланиш бўйича кўплаб маълумотлар ёзиб қолдирган.
Бугун тиббиёт ва фармацевтика саноати ҳар қанча ривожланганига қарамасдан, доривор гиёҳлар асосида тайёрланган шифо воситаларига эҳтиёж тобора ортиб бораётир. Мамлакатимиз фармацевтика саноатида ана шундай табиий шифо воситалари асосида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Илм-фан муассасаларимизда табиий гиёҳларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш, табиий ҳолда ўсадиган ушбу бойликлардан рационал фойдаланиш, доривор гиёҳлар етиштириш кўламини кенгайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги 2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирларига оид қарори асосида бу йўналишдаги ишлар кўлами кенгаяётир.
«Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни томонидан бу борада кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни аппарат раҳбари Н.Иброҳимовнинг айтишича, доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш механизми яратилган. Талаб юқори бўлган доривор гиёҳларни етиштириш мақсадида тўрт минг гектар майдонда саноат плантациялари барпо этилган. Бу соҳада ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қарийб қирқ етти миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилган. Ушбу йўналишдаги дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилиши келгуси йилда яна саксон турдаги доривор шифо воситаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини яратади.
Тадбирда доривор ўсимликлардан биологик фаол қўшимчалар ва шифо воситалари олиш борасида амалга оширилаётган илмий-амалий ишлар ҳамда истиқболга мўлжалланган дастурлар ижроси юзасидан бажарилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
Баҳор Хидирова, ЎзА
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...