Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Шошилинч тиббий ёрдам тизими истиқболлари

30.10.2015
  Тошкентда мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам шифокорларининг III съезди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда мамлакатимиз олимлари ва шифокорлари билан бирга Япония, АҚШ, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия каби давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори А.Ҳожибоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, жамиятимизда инсон манфаатларини муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни кенгайтириш, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида тиббиётнинг барча йўналиши каби шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ҳам моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аҳолига бу йўналишдаги тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари такомиллашиб бораётир.

Бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг вилоят бўлимлари, бир юз етмишдан зиёд субфилиаллари, “103” тез тиббий ёрдам ҳамда санитар авиация хизмати эл саломатлигини асраш йўлида туну кун фаолият олиб бормоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик бўлимининг очилиши бу борадаги ишларни такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. 2010 йилдан буён ушбу йўналишда юздан зиёд ноёб ва мураккаб операция амалга оширилди. Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозлангани ва йилдан-йилга янгиланиб бораётгани бундай муолажаларни юқори савияда ташкил этиш, инсон саломатлигини асрашда муҳим омил бўлмоқда.

Тиббиётимизнинг бундай илғор ютуқларини ҳудудларда ҳам кенг ёйиш, замонавий тиббий ёрдамни аҳолининг барча қатламига етказиш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш доимий эътиборда. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази олимлари ва шифокорлари томонидан ҳудудларда олтмишга яқин маҳорат дарслари ташкил этилди. Бу жараёнда малакали тиббий ёрдамга муҳтож олти юздан кўпроқ бемор чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди. Жойлардаги клиникаларда эллик бешта кўргазмали операция амалга оширилди. Элликка яқин янги диагностика ва даволаш усули ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бу йўналишда хориждаги кўплаб илм-фан марказлари ва клиникалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳар йили ўнлаб шифокорлар халқаро анжуманларда иштирок этади, хорижий мамлакатлардаги етакчи илмий марказларда малака оширади.

Мамлакатимизда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолият йўналиши фақат диагностика ва даволаш ишлари билан чекланмайди. Бугунги кунда ушбу соҳада ишлаётган олимлар ва шифокорлар жаҳон тиббиётининг долзарб масалаларига бағишланган илмий лойиҳаларни ҳам ҳаётга татбиқ этмоқда.

2014-2015 йилларда ушбу йўналишда йигирмадан ортиқ инновацион лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Ушбу йўналишда мамлакатимиз илм-фани эришаётган ютуқларни кенг оммалаштиришда Республика шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорларининг ассоциацияси тузилгани ўз самарасини бераётир. Мазкур ассоциация ташаббуси билан нашр этилаётган “Шошилинч тиббиёт ахборотномаси” мамлакатимиз тиббиёти ва илм-фан ютуқларини юртимиз ҳамда хорижда кенг тарғиб этишда муҳим амаҳият касб этаётир.

– Ўзбекистонда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизмати давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашгани, тезкорлиги, ишончлилиги билан жаҳонда алоҳида эътироф этилади, – дейди Жанубий Кореянинг Чоннам университети госпитали радиология бўлими бошлиғи, профессор Ким Жей Гу. – Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ютуқлари юртингизнинг чекка ҳудудларига ҳам изчил татбиқ этилаётгани Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодасидир.

– Ўзбекистон тиббиёти нафақат тиббий-профилактика, диагностика ва даволаш соҳасидаги ютуқлари, балки жаҳон тиббиётининг муҳим масалаларини ҳал этишга қаратилган илмий ютуқлари билан ҳам эътиборга сазовор бўлаётир, – дейди Санкт-Петербург шаҳридаги Тез ёрдам илмий-тадқиқот институтининг анестезиология ва реаниматология маркази раҳбари Вячеслав Афончиков. – Ушбу съездга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан шифокорлар келгани шошилинч тиббий ёрдам тизимида орттирилган илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш, ўзаро фикр-мулоҳаза, тажриба алмашиш учун катта имкониятдир.

Тадбир доирасида шошилинч тиббий ёрдам тизимида қўлланиладиган замонавий шифо воситалари, тиббий технологиялар ва имплантлар кўргазмаси намойиш этилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...