Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Тошкентда “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш муҳокама этилди

28.10.2015
2015 йилнинг 28 октябр куни «Пойтахт» бизнес марказида “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш бўйича Миллий анжуман ўз ишини давом эттирди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Тадбирда инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, замонавий технологияларга асосланган тиббий ёрдамни аҳолининг барча қатламига етказиш, соғлом ва фаровон турмуш кечириш учун қулай шароит яратиш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича қатор давлат дастурлари қабул қилинган ва амалда татбиқ этилмоқда. Жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда бутун мамлакат миқёсида иқтисодий, ижтимоий ва индивидуал ривожланишга сезиларли таъсир қилувчи, давлат ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигини оширувчи “Саломатлик-2020” сиёсати доирасида Ўзбекистон аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини ошириш бўйича концепция ишлаб чиқилди.

2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар барча устувор йўналишлар ҳамкорлиги ва мазкур давлатларда аҳоли саломатлиги ҳамда фаровонлигини янада оширишга қаратилган “Саломатлик-2020” сиёсатини қўллаб-қувватлаган эди.

“Саломатлик-2020” сиёсати аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни ва саломатлик кўрсаткичлари бўйича тенгсизликни камайтиришни максимал даражада кенгайтиришга мўлжалланган. Унда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда умумдавлат ёндашуви ва бутун жамиятнинг иштироки тамойилидан фойдаланиш тавсия этилади.

Анжуманда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий сиёсатда “Саломатлик-2020” тамойили қандай амалга оширилаётгани, мазкур сиёсатни ишлаб чиқиш тажрибаси, республикада оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлар, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, соғлом овқатланиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Мамлакатимизда ушбу мақсадларга мўлжалланган зарур қонунчилик ва меъёрий база яратилган. Аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёлларни таркибида соғлиқ учун зарур микронутриентлар мавжуд махсус поливитаминлар билан таъминлаш орқали соғлом ва баркамол фарзандларни дунёга келтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан поливитаминлар хариди учун маблағ ажратилиб, ҳар йили қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган ҳомиладор аёллар соғломлаштирилмоқда, оналар саломатлиги мустаҳкамланмоқда, туғма нуқсонлар билан туғилишнинг олди олинмоқда.

– Ушбу анжумандан кўзланган асосий мақсад аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги тармИнсонга йўналтирилганлик ва бўлинмас ёндашув, адолат ва тенгликни таъминлаш, барча кишилар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар яратиш, самарали мувофиқлаштирув ва бошқарув, далил ва фактларга асосланиш, ҳамфикрликни қўллаб-қувватлаш ва жалб этилган ҳар бир тарафнинг жавобгарлик ҳисси билан фаол ҳисса қўшиши, меҳнат этикаси ва шаффофлик, барқарорликни таъминлаш, шунингдек, инновацион ёндашувлардан фойдаланиш Ўзбекистонда “Саломатлик-2020” сиёсатини татбиқ этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.оқлараро ҳамкорликни ривожлантириш, “Саломатлик – 2020” сиёсатини изчил амалга оширишга оид масалаларни муҳокама қилишдир, – дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий­амалий тиббиёт маркази директори Дилором Аҳмедова. – Тадбир бу борадаги халқаро алоқаларни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва илғор усулларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Айтиб ўтиш жоиз, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда соғлом овқатланиш билан бир қаторда, соғлом ҳаёт тарзи ва жисмоний фаолликнинг ҳам ўрни катта. Мамлакатимизда оналар ва болаларнинг тўғри ва рационал овқатланиши, болалар спортини ривожлантириш йўлида алоҳида чора-тадбирлар олиб борилаётгани ёш авлоднинг соғлом ва бақувват вояга етишини таъминламоқда.

Ўзбекистонда “Саломатлик-2020” сиёсатини татбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини танлаш имкониятлари ва ҳаётнинг барча босқичларида фуқароларнинг таълими, меҳнати ва ҳордиғи учун зарур шароитларни таъминлаш, олдини олиш мумкин бўлган касалланиш ва ўлим ҳолатларининг ижтимоий-иқтисодий зарари кўламини камайтириш, аҳолини тиббий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиш ва ундан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлаш, жамоатчилик соғлиқни сақлаш хизматини ривожлантириш, унинг салоҳияти ва тармоқлараро муносабатлар механизмларини мустаҳкамлашдан иборат.

Анжуманда иштирок этган хорижлик мутахассислар Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида қўлга киритилган ютуқларни юқори баҳолашди ва ўтган давр мобайнида мамлакатимизда халқаро стандартларга жавоб берувчи тиббий хизмат кўрсатиш бўйича самарали миллий модел ишлаб чиқилганини қайд этишди.

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилган икки кунлик анжуман “Саломатлик-2020” сиёсатининг Ўзбекистонда олиб борилишини кўриш, таҳлил қилиш имконини бермоқда, – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси эксперти Жо Жевелл. – Мамлакатингизда “Саломатлик-2020” сиёсати бўйича юқори натижаларга эришилаётганига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг маърузаларида ҳам соғлом овқатланиш бўйича ҳозирда ва келажакда қилиниши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот олдик.

Тадбир якунида “Саломатлик-2020” сиёсатини татбиқ этиш бўйича кейинги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

UzMedInfo маркази
Ахборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...