Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Саломатликнинг муҳим гарови
Президентимиз раҳнамолигида тиббий-ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу долзарб масалаларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бунда, айниқса, хавфсизликни таъминлаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Андижон шаҳар болалар шифохонасида ушбу қарор ижросини таъминлаш, оналар ва болаларнинг тўғри овқатланишини ташкил этиш, мазкур йўналишдаги тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шифохона 204 ўринга мўлжалланган бўлиб, 16 ёшгача бўлган болаларга тиббий хизмат кўрсатилади. Бу ерда касалликларни аниқлаш ва даволаш ишларини самарали олиб бориш учун барча зарур шароит яратилган. Бемор болаларни даволаш жараёнида, шифокорлар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида болаларнинг тўғри овқатланиши масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки тўғри овқатланиш саломатликнинг муҳим гаровидир. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб касалликлар айнан нотўғри овқатланиш оқибатида келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиблар асосида бемор болалар ва уларни парваришлаётган оналарга ҳар куни уч маҳал парҳез таомлар, нонуштага фақат сут маҳсулотларидан тайёрланган таомлар берилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли сақлаш учун совутгич ҳамда иккита махсус омборхона мавжуд. Шифохонага гўшт, сут, тухум, мева-сабзавот, полиз, карам, картошка каби сервитамин ва табиий маҳсулотлар фермер хўжаликларидан келтирилади. Бемор болаларнинг овқатланиш рационида юртимизда етиштирилган ана шу каби сифатли маҳсулотларнинг мўллиги уларнинг иммун тизими мустаҳкамланиши, саломатлиги тез тикланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, режали, тўғри ва фойдали овқатланиш организмнинг соғлом яшаш қобилиятини таъминлайди. Бола организмининг нормал ўсиши ва соғлом бўлиши кўп жиҳатдан у истеъмол қилаётган овқатнинг табиий хусусияти, қувватига боғлиқ. Шу боис шифохона таомномасидан гуруч, гречка, арпа ёрмаси, нўхат ва сут маҳсулотларидан тайёрланган оқсил ва углеводларга бой овқатлар кенг ўрин олган. Чунки бу маҳсулотлар В1, В2, В6, РР, А, С, Д ва Е витаминлари, турли фойдали оқсил ҳамда микро ва макроэлементларга бой.
Бемор болалар ва оналар билан бўлаётган суҳбатларда тўғри овқатланиш, унинг саломатлигимизни асраш ва турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олишдаги аҳамияти хусусида кенг маълумотлар берилмоқда. Болалар боғчалари ва умумтаълим мактаблари маъмуриятлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Соғлом бола – соғлом келажак”, “Соғ танда – соғлом ақл”, “Тишларимиз соғлом ва мустаҳкам бўлсин”, “Покизалик – саломатликдир”, “Тўғри овқатланишни биласизми?”, “Мевалар билан дўстлашамиз” сингари тадбирлар орқали аҳоли, айниқса, болаларга соғлом турмуш тарзи, хусусан, тўғри овқатланиш, мева-сабзавотларнинг фойдали жиҳатлари, гамбургер, чизбургер сингари таомлар, газланган ўткир ичимликларнинг саломатликка салбий таъсири ҳақида батафсил тушунчалар берилмоқда.
Олиб борилаётган бундай тарғибот ишлари самарасида кейинги йилларда ҳудудимизда болалар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ касалликлар билан мурожаат қилиш ҳолатлари кескин камайди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...